• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Жозе Моуриньодан янги мотивация: мураббий «Женоа»га қарши ўйинда ғалаба келтирган 18 ёшли футболчига қимматбаҳо кроссовка совға қилди

    «Рома» 21 ноябрь, якшанба куни «Женоа» устидан ғалаба қозонди (2:0). Андрей Шевченконинг генуяликлар бош мураббийлигидаги дебют ўйини омадли бўлишига 18 ёшли Феликс Афена-Гьян халақит берди.

    Коллаж: «Sports.ru»

    Коллаж: «Sports.ru»

    Моуриньо ўйин охирлаб бораётганда Элдор Шомуродов ўрнига Феликсни майдонга туширди. Португалиялик мутахассис танловда адашмади: Афена-Гьян дублга эришди, биринчи голидан сўнг уни нишонлаш учун Жозенинг ёнига югурди.

    Ўйиндан аввал, агар ганалик йигитча ўзини кўрсата оладиган бўлса, Моуриньо унга совға ваъда қилган.

    «Мен Феликсга ўзи яхши кўрадиган 800 евролик кроссовкани совға қилишни ваъда қилдим. Шунинг учун у менинг ёнимга келди ва ваъдамни унутмаслигимни айтди. Эртага эса у учун кроссовкани сотиб оламан», — деди Моуриньо ўйиндан сўнг.

    Жозе айтди — Жозе бажарди. Феликснинг бунга муносабати: ёш ҳужумчи Balenciaga Speed’га эга бўлди ва хурсандчилигидан рақсга ҳам тушди.

    «Сиздан абадий миннатдорман, сер! Ҳали мен билан фахрланасиз», — деб ёзди Гьян ўз Instagram саҳифасида.

    https://www.instagram.com/p/CWlhi7xjJWG/

    Воқеа кичик тортишувсиз кечмади. Афена-Гьян совға олиши жараёнида иштирок этганлардан бири ножўя ҳазил қилди: «Ичида банан бор…». Дастлабки видеоёзув ўчириб юборилди. Кейинчалик таҳрирланган версияси қайта жойланди.

    Феликснинг ўзи бу ҳазилга табассум қилиб қўйди ва Instagram саҳифасида вазият борасида тушунтириш берди.

    «Видео орқа фонидаги изоҳ мени хафа қилмади деб барчани ишонтира оламан. У ерда ҳеч қандай ирқчиликка оид фикрлар йўқ эди.

    Клубга келиб қўшилганимда, ҳамма мени оила аъзосидек қабул қилган. Кимдир мен билан ҳазиллашди, бу ҳар бир оила аъзосида учрайдиган ҳолат. Мен кўп банан ейишимни дўстларим билади, шунинг учун кўпинча ҳазиллашиб турамиз — ушбу изоҳ ҳам кайфиятни кўтариш учун айтилган эди.

    Римда ўзимни уйимдагидек ҳис қилмоқдаман. Мени қўллаб-қувватлаган Тригориядаги барчага миннатдорчилигимни билдираман ва одамлар баъзи нарсалар ҳақида нотўғри тасаввурга эга бўлишларини истамайман. Қайғурганингиз учун раҳмат, энди эса кейинги ўйинга диққатимизни қаратамиз! Grazie and Forza Roma», — деб ёзди ҳужумчи.

    Тортишувга жуда ҳам катта эътибор қаратиш шарт эмас, муҳими Афена-Гьян энди «Рома»даги ўрнидан ташвишланмаса ҳам бўлади — у Жозе Моуриньонинг севимли ўйинчиларидан бирига айланмоқда.

    Португалиялик мураббий Феликсни илк бор октябрь ойи охирида «Кальяри»га қарши ўйинда майдонга туширганди. Ёш ҳужумчининг майдонда жамоасининг камбэк қилишига ёрдам берди, Жозенинг ўзи эса дисквалификация сабаб ўйинни трибунадан томоша қилди. Ўйиндан сўнг Моуриньо Феликс ҳақида ўз Instagram’ида ёзиб қолдирди: «Ўйин тугади, 3 очко. Ширин овқат (кийим алмаштириш хонасига кира олмайман) ва яна бир йигит Афена-Гьян».

    https://www.instagram.com/p/CVjCs4VoYx4/?utm_source=ig_embed&utm_campaign=loading

    Гьяннинг ўзи ҳам дебют ўйинидан сўнг мураббийга миннатдорлик билдирди: «‘Ромаъда менга берилаётган имконият учун барчага раҳмат айтмоқчиман. Мураббий ишонди ва имкон берди — мен эса танловда адашмаганини майдонда исботлашга ҳаракат қилдим. Энди характер кўрсатиш ва янада қаттиқроқ меҳнат қилиш лозим».

    Моуриньо «Рома»да баъзан таркибдаги футболчилардан шикоят қилади — «Будё Глимт»га қарши ўйиндан сўнг шу ҳолат кузатилганди. Жозе ҳозирги ёш футболчилар билар чиқиша олмайди, деган стереотип ҳам мавжуд. «Лэмпард 23 ёшида ҳақиқий эркак эди, ҳозиргилар эса ҳали ёш бола», — деган эди Жозе бир пайтлар.

    Лекин Афена-Гьян учун истисно қилади: ҳозирча мураббий ганалик истеъдод соҳибини қийин вазиятларда майдонга туширяпти («Кальяри»га қарши 0:0, «Милан»га қарши 0:1, «Женоа»га қарши 0:0 пайтида Феликс майдонга туширилган). Ундан ташқари ёш ҳужумчи учун мотивация беришнинг оригинал усулларини қўлламоқда: масалан, унга кроссовка ваъда қилиб.

    Ва бу иш берди: Феликс майдонда Моуриньо учун курашга тайёр. 18 ёшли футболчи учун онаси ҳам жуда қадрли. Афена-Гьян дебютини онасига бағишлаган: «Онам ҳозир Ганада. Онажон, сизни яхши кўраман», — деди ҳужумчи ўйиндан кейинги интервьюсида.

    26.11.2021, 16:10   Изоҳ (0)   17035
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Плей-оффга йўлланма олган «Рома», «Манчестер Юнайтед»да иш бошлайдиган немис мураббийи, Globe Soccer Awards совринига даъвогар футболчи ва мураббийлар. Энг сўнгги

    26.11.2021, 07:56

    Конференциялар Лигаси. Элдор Шомуродов захирадан тушган ўйинда «Рома» йирик ҳисобда ғалаба қозонди

    26.11.2021, 06:55

    «Нон-чой сотган вақтларимиз ҳам бўлган». Пул ортидан қувмай миллиардер бўлган Одил Аҳмедов

    25.11.2021, 21:24

    Тадқиқотлар Жаҳон Чемпионатининг ҳар 2 йилда ўтказилиши УЕФА ва Европа миллий лигаларига катта зарар етказишини кўрсатди

    25.11.2021, 19:10

    Энг оғриқли мағлубият, энг узун совринсиз серия ва бошқалар. Оле-Гуннар Сульшернинг «Манчестер Юнайтед»даги фаолияти рақамларда

    25.11.2021, 13:45

    Европа Лигасига йўл олган Жасур Яхшибоев, Секейра билан хайрлашган «Локомотив» ва етакчисини мавсум охиригача йўқотган «Челси». Энг сўнгги спорт янгиликлари

    25.11.2021, 08:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    НАСА ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.