• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Энг оғриқли мағлубият, энг узун совринсиз серия ва бошқалар. Оле-Гуннар Сульшернинг «Манчестер Юнайтед»даги фаолияти рақамларда

    «Манчестер Юнайтед» 21 ноябрь куни Оле-Гуннар Сульшерни истеъфога чиқарди. 48 ёшли мутахассис манкунианликларнинг собиқ юлдузи сифатида жамоага ташриф буюрганди. Аммо барчаси оғриқли ва шармандали якун топди: 25 сентябрдан кейин «Манчестер Юнайтед» АПЛдаги 7 ўйинда фақат бир маротаба ғалаба қозонди (5 та мағлубият, битта дуранг).

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    Энди барчаси бошидан бошланади — янги тарих, янги муваффақиятлар ва янги муаммолар. Ушбу саҳифада Сульшернинг «Манчестер Юнайтед»даги фаолиятини рақамларда кўриб чиқилади.
    • Истеъфога чиққан кунини (2021 йил 21 ноябрь) ҳам ҳисобга олганда Сульшер 1068 кун мобайнида «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи сифатида фаолият олиб борди. Умумий ҳисобда у жамоа билан 168 та ўйин ўтказди: 92 та ғалаба, 35 та дуранг ва 41 та мағлубият қайд этди.
    • Оле-Гуннар Сульшернинг жамоадаги даври иккига бўлинади. Биринчиси — 99 кун мобайнида (2018 йил 19 декабрдан 2019 йил 28 мартга қадар) вақтинчалик бош мураббий бўлган. Иккинчиси — 969 кун (2019 йил 28 мартдан 2021 йил 20 ноябрга қадар) мобайнида жамоа бош мурабийи сифатида ишлаган.
    • Сульшер қўл остида «қизил иблислар» 323 та гол урди ва 198 та гол ўтказиб юборди. «Манчестер Юнайтед»нинг энг йирик ғалабаси — 9:0 (2021 йил февраль ойида «Саутҳэмптон» устидан қозонилган). Йирик мағлубият — 1:6 (2020 йил октябрь ойида «Тоттенҳэм»дан қабул қилинган).

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    • Сульшер қўл остида манкунианликлар умуман соврин қўлга кирита олмади. 2020/21 йилги мавсум Европа Лигаси финалига қадар етиб борди. Аммо «Вильярреал» пенальтилар сериясида ғалабани илиб кетди — 11:10.
    • Оле-Гуннар «Манчестер Юнайтед»нинг совринларсиз сериясини 4 йилга узайтирди. Аниқроқ қилиб айтганда, 1638 кун.
    • Норвегиялик мутахассис даврида 16 нафар футболчи «Юнайтед» сафида АПЛда дебют қилди. Оле-Гуннар қўл остида энг кўп ўйин ўтказган футболчи — Маркус Рэшфорд. У барча мусобақаларда 135 та ўйинда майдонга тушди.
    • Манкунианликлар Сульшер билан АПЛда 127 ўйинда 209 очко жамғарди. Бу қўлга киритиш мумкин бўлган натижанинг 54,85% қисми.
    • Норвегиялик истеъфога чиқишидан аввал жамоа ўз майдонидаги кетма-кет 15 ўйинда гол ўтказиб юборди. «Қизил иблислар» тарихида фақатгина бир марта бундан ёмонроқ натижа қайд этилган: 1958 йилдан 1959 йилга қадар инглиз жамоаси кетма-кет 21 та уй учрашувида гол ўтказган.
    • Сульшер қўл остидаги энг оғриқли мағлубият жорий мавсумда қабул қилиб олинди. Октябрь ойида «Ливерпуль» «Олд Траффорд»да мезбонлар дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди. Жамоа АПЛ ўйинларида илк бор биринчи бўлимда 4 та гол ўтказиб юборди. Камига бу «Ливерпуль»дан учралган энг йирик мағлубият бўлди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    • Қайғули рақамларни келтиришда давом этамиз. «Манчестер Юнайтед» жорий мавсумда «Манчестер Сити»га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Манкунианликлар 2,5 йилдан сўнг илк бор Манчестер дербисида омадсизликка учради.
    • Сульшер трансферлар учун 458 миллион евро сарфлади. Бу вақт давомида бирорта АПЛ жамоаси трансферлар учун бунча кўп пул сарфламаган. Энг қиммат трансфер — Ҳарри Магуайр. Англиялик ҳимоячи 87 миллион евро эвазига харид қилинган.
    • Оле-Гуннар даврида «Манчестер Юнайтед» 138 миллион еврога футболчи сотган. Энг қиммат сотилган футболчи — Ромелу Лукаку. «Интер» бельгиялик ҳужумчи учун 74 миллион евро тўлаган.
    • Сульшер билан «Манчестер Юнайтед» Премьер Лиганинг уй ўйинларида ўтказиб юборилган голлар бўйича антирекорд ўрнатди. 2019/20 йилги мавсумда жамоа 27 та гол ўтказиб юборган.
    • Оле-Гуннар Сульшер Алекс Фергюсондан кейин «Манчестер Юнайтед»ни бошқарган бешинчи мураббий бўлди: Дэвид Моес, Райан Гиггз, Луи ван Гал ва Жозе Моуриньо норвегиялик мутахассисдан олдин жамоа мураббийи бўлган.
    • Жорий мавсумда АПЛ жадвалининг кучли бешлигидан ўрин олган жамоалардан фақат биттаси Сульшер Англияда ишлаган вақтда соврин юта олмаган. «Челси» — Европа Лигаси, Чемпионлар Лигаси, УЕФА Суперкубоги; «Ливерпуль» — АПЛ, Чемпионлар Лигаси, УЕФА Суперкубоги; «Манчестер Сити» — АПЛ (икки марта), Англия Кубоги, Лига Кубоги (икки марта); «Арсенал» — Англия Кубоги ва Англия Суперкубогини қўлга киритган. Фақатгина «Вест Ҳэм» 3 йил мобайнида бирорта соврин юта олмади. Аммо «болғачилар» кучли бешликдан жой олганига кўп вақт бўлмади.
    25.11.2021, 13:45   Изоҳ (0)   20422
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Европа Лигасига йўл олган Жасур Яхшибоев, Секейра билан хайрлашган «Локомотив» ва етакчисини мавсум охиригача йўқотган «Челси». Энг сўнгги спорт янгиликлари

    25.11.2021, 08:06

    ЕЧЛ. Жасур Яхшибоев майдонга тушмаган ўйинда «Шериф» «Реал»га йирик ҳисобда енгилди. «Ман Сити» «ПСЖ»дан устун келди, «Ливерпуль»да ҳам ғалаба

    25.11.2021, 07:20

    «Барселона»га қайтиши мумкинлиги, Роналду билан рақобати ва Мбаппенинг «Реал»га ўтиши ҳақида — Лионель Месси билан интервью

    24.11.2021, 23:35

    Карим Бенземага 6 йил давом этган «Вальбуэна иши» бўйича суд ҳукми ўқилди

    24.11.2021, 21:17

    9 киши қолган «Пахтакор» пенальтилар сериясида «Бунёдкор»ни енгиб, Ўзбекистон Кубоги финалига йўл олди

    24.11.2021, 20:22

    Ўзбекистон Кубоги. Бир ўйинчи кам қолган «Насаф» 120 дақиқа давом этган ўйинда «ОКМК»ни мағлуб этиб, финалга йўл олди

    24.11.2021, 17:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40

    Тошкент архитектура-қурилиш университетида дуал таълим жорий этилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 22:25

    3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлат ва чиқиндилар уюми орасидан топилди

    Дунё | 1 июл, 22:14

    “Куннинг камида 2-3 соатини салқин хонада ўтказинг”. ЖССТ аномал иссиқда аҳолига зарур бўлган тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:55

    АҚШ соғлиқни сақлаш вазири америкаликларни дунёдаги энг касал миллат деб атади

    Дунё | 1 июл, 21:45

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    Дунё | 1 июл, 21:35

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.