• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда гендер зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар кампанияси эълон қилинди

    25 ноябрдан Ўзбекистонда «Зўравонликка қарши биргаликда курашамиз» шиори остида 16 кунлик кампания бошланади, деб хабар беради Сенат матбуот хизмати. Бу йил 30 йиллигини нишонлаётган хотин-қизларга нисбатан зўравонликка қарши ушбу глобал кампания жаҳоннинг 187 та мамлакатида ўтказилиб, 6 мингдан зиёд ташкилотлар ҳамда 300 миллион кишини қамраб олмоқда.

    Фото: Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати

    Фото: Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати

    «Гендер зўравонлик географик, ижтимоий ёки иқтисодий чегараларнинг билмаслигини кўриб турибмиз. Ривожланаётган, ривожланган мамлакатларда ҳам бу муаммога барҳам бериш жиддий чоралар кўришни талаб қилади.  Мамлакатимизда аёлларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш, зўравонлик қурбонларини реабилитация қилиш бўйича қатор аниқ чора-тадбирлар амалга оширилди. 8 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди, шундан 2 таси қонунлардир», — дейди Сенат раиси Танзила Норбоева.

    Унинг сўзларига кўра, шу билан бирга, жамиятда хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари учраб турибди, бундай ҳолатларни энди яшириб бўлмайди. «Аммо баъзи опа-сингилларимиз ўзлари билан содир бўлган зўравонлик ҳолатларини ошкор қилмасликни афзал кўришларини ҳам яхши биламиз. Ушбу йўналишда дастлабки қадамлар қўйилди, аммо олдинда узоқ ва машаққатли ишлар турибди. Бу курашда ҳар биримизнинг иштирокимиз муҳим», — дея қайд этади Норбоева.

    БМТ маълумотларига кўра, 15 ёшдан ошган ҳар учинчи аёл ҳаёти давомида камида бир марта бўлса ҳам, жисмоний ёки жинсий зўравонликка учрамоқда.

    Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг майида Ўзбекистонда аёлларни реабилитация қилиш республика марказлари ташкил этилди. Марказларнинг асосий вазифаларидан бири тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган, ўз жонига суиқасд қилган ёки ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизларга аноним тарзда шошилинч тиббий, психологик, ижтимоий, педагогик, ҳуқуқий ва бошқа ёрдам кўрсатиш ҳисобланади.

    Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузурида 29 та аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази ташкил этилган. Шу вақтгача реабилитация марказлари нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида фаолият юритиб келган бўлса, эндиликда уларнинг фаолияти тўлиқ давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилиши белгиланган. Тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган, ўз жонига суиқасд қилган ёки шунга мойиллиги бўлган хотин-қизлар билан ўзаро алоқа ўрнатиш ва тезкор руҳий, психотерапевтик, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, маслаҳат бериш ва ахборот тақдим этиш мақсадида 1146 ишонч телефони «Aziz-ayol.uz» ягона интерактив миллий платформаси билан мувофиқлаштирилган.

    Маълум қилинишича, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида мурожаат қилган 74 мингдан ортиқ хотин-қизга соҳанинг етук мутахассислари томонидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатилган. «Аёллар дафтари»даги тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган, ижтимоий муаммолари мавжуд 71 мингдан зиёд хотин-қизга малакали психологик кўмак берилган. Оилавий зўравонликнинг олдини олиш ва бундан жабр кўрганларга амалий кўмак бериш бўйича бош прокурор ўринбосари раҳбарлигида ваколатли давлат идоралари раҳбарлари даражасидаги ишчи гуруҳ фаолияти йўлга қўйилган.

    Бугунги кунда парламент томонидан ваколатли давлат идоралари билан ҳамкорликда миллий қонунчиликни янада такомиллаштириш бўйича қатор таклифлар ишлаб чиқилмоқда, дейилади баёнотда.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистонда зўравонликдан жабр кўрган 400 га яқин эркак Аёлларни реабилитация қилиш марказларига мурожаат қилди
    • «Маълумотларни тақдим этишни мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблаймиз». ИИВ зўравонликка оид статистикани беришдан бош тортди

    23.11.2021, 15:35   Изоҳ (0)   15238
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент вилоятидаги иккита газ заправка 100 минг хонадоннинг 1 кунлик истеъмолига тенг газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

    23.11.2021, 14:57

    Андижонда туман электр тармоқлари бош ҳисобчиси блогер аёлни калтаклагани айтилмоқда

    23.11.2021, 14:17

    Хориждаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига қандай ёрдам кўрсатилмоқда?

    23.11.2021, 14:11

    Тошкентда иситиш тизимига кечикиб уланган хонадонлар қайта ҳисоб-китоб қилинади

    23.11.2021, 14:10

    Ўзбекистон фуқароларига биржалардан криптовалюталар харид қилишга рухсат берилди

    23.11.2021, 13:48

    Шавкат Мирзиёев «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастури»ни ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди

    23.11.2021, 13:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Microsoft Ҳиндистондаги нефть компаниясини Россия билан алоқалари туфайли хизматлардан узиб қўйди

    Дунё | 4 август, 20:15

    Самарқандда мансабдор дарахтларни кўчиришга “амр” қилаётгани ростми?

    Ўзбекистон | 4 август, 20:00

    Саудия клублари Гринвуд учун 80 миллион евро таклиф қилди

    Спорт | 4 август, 19:47

    Шавкат Мирзиёев Туркманистонга етиб борди

    Ўзбекистон | 4 август, 19:35

    Жанубий Кореяда суд компанияни ходимнинг алкоголдан вафот этишида айбдор деб топди

    Дунё | 4 август, 19:22

    Қаршида уйининг томорқасида “каннабис” етиштираётган фуқаро фош бўлди

    Ўзбекистон | 4 август, 19:00

    “Қизил шарбат” сериали юлдузи Сила Туркўғлу турмушга чиқмоқда, янги “Ҳукмдор Усмон” ким? турк киноси янгиликлари

    Шоу-бизнес | 4 август, 18:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.