• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Хориждаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига қандай ёрдам кўрсатилмоқда?

    Ўзбекистоннинг ваколатли давлат ташкилотлари томонидан ташқи меҳнат миграцияси соҳасида 2021 йил бошидан қандай ишлар амалга оширилди? Хориждаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун қандай чоралар кўрилди? Хусусий бандлик агентликлари фаолияти ҳозирги кунда қандай кечмоқда? Қуйида — шулар ҳақида батафсил.

    Фото: «Review.uz»

    Фото: «Review.uz»

    Хусусий бандлик агентликлари йил бошидан бери 500 кишини хорижга жўнатди

    Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Хусусий бандлик агентликлари реестридан 2018—2021 йиллар давомида 108 та юридик шахс рўйхатдан ўтган бўлиб, улардан 78 тасига хорижда ишлаш истагидаги фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини тақдим этувчи лицензия берилган. Айни вақтда, 2021 йил 20 ноябрь ҳолатига 70 та агентликнинг лицензияси бекор қилинган бўлиб, ҳозирги вақтда лицензияга эга 8 агентликдан фақат 6 таси фаолият юритмоқда (қолган икки агентликдан бирининг лицензияси тиклаш жараёнида, иккинчисининг лицензияси эса суд томонидан тўхтатилган.

    Маълумотларга кўра, 2021 йил бошидан бери жами 500 нафар ўзбекистонлик хусусий бандлик агентликлари томонидан хорижда (Россия, Польша, Саудия Арабистони, Болгария, БАА каби мамлакатларда) ишга жойлаштирилган. Жумладан, 369 киши Migration Consulting Agency томонидан, 84 нафари Turon World Cooperation агентлиги томонидан, 31 нафари Priority International агентлиги томонидан, 16 нафари эса Specialist Group томонидан ишга жойлаштирилган.

    Ўзбекистонлик мигрантларга қандай ёрдамлар кўрсатилмоқда?

    2021 йилнинг январь—октябрь ойлари давомида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига салкам 220,1 минг мурожаат тушган бўлиб, уларнинг 154 мингдан ортиғи хорижга вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ишга юбориш, 775 таси ойлик ва компенсацияларни ундиришда ёрдам кўрсатиш, 909 таси агентликка тўлаган маблағини қайтариш бўйича. Шунингдек, хорижда оғир аҳволда қолиб кетган фуқаролардан 10 928 та мурожаат келиб тушган. «Мурожаатлар бўйича агентликнинг тегишли бошқарма ва бўлимлари, хориждаги ваколатхоналари ҳамда ҳудудий филиаллари томонидан тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар, ижтимоий ва моддий ёрдамлар кўрсатилган», — дейилади Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборотида.

    Агентлик томонидан 2021 йилнинг 10 ой давомида хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган 7 992 нафар ўзбекистонлик меҳнат мигрантига ҳуқуқий ёрдам, 288 352 нафарига маслаҳат хизматлари, 6 194 нафарига ижтимоий ёрдам, 10 минг 951 нафарига моддий ёрдам кўрсатилди. Жумладан, 5 984 нафар меҳнат мигрантига бир марталик моддий ёрдам ажратилган бўлса, 308 нафар меҳнат мигранти вақтинча хостелга жойлаштирилган. Хорижда вафот этган 361 нафар фуқаро жасади ватанга олиб келинган, хорижда қийин аҳволда қолган 408 нафар фуқаро Ўзбекистонга қайтарилган. Оғир тан жароҳати олган 12 нафар мигрантнинг тиббий хизмат харажатлари қоплаб берилган. Шунингдек, меҳнат мигрантларининг иш берувчилар томонидан тўланмай турган қарийб 892,1 минг доллар миқдоридаги иш ҳақи ва пуллик компенсациялари ундириб берилган.

    2021 йилнинг январь—октябрь ойлари давомида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан ташқи меҳнат бозоридаги 382 та салоҳиятли иш берувчилар ва рекрутинг агентликлари билан музокаралар ўтказилиб, улардаги 69 минг 271 та бўш иш ўринлари аниқланди. Айни вақтда, агентлик томонидан 91 958 нафар фуқаро хорижий давлатларда ишга жойлаштирилди. Шундан 84 574 нафари Россияга, 6 197 нафари Қозоғистонга, 1 174 нафари Жанубий Кореяга (Э-8 визаси ва меҳнат шартномаларини қайта тиклаш ҳисобига), 7 нафари БААга, 2 нафари Туркияга, 2 нафари Польша ва яна 2 нафари бошқа давлатларга ишга жойлаштирилди. Ўз навбатида, Ўзбекистондаги касб-ҳунар марказларига 45 247 нафар фуқаро, Россияда ташкил этилган касб-ҳунар марказларига 951 нафар фуқаро ўқишга жалб қилинган.

    Фото: «Спутник»

    Фото: «Спутник»

    Ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича Россиядаги 18 та, Қозоғистондаги тўртта, Туркиядаги учта — жами 25 та юридик (адвокатлик) ташкилотлари билан ҳамкорлик битимлари мавжуд бўлиб, уларга меҳнат мигрантларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича 92 та сўровнома (кейс) юборилган.

    Бу ҳали ҳаммаси эмас

    Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Кванжу (Жанубий Корея) шаҳридаги ваколатхонаси томонидан йил бошидан ушбу мамлакатда меҳнат қилаётган ватандошлар мурожаатлари доирасида элчихона вакиллари билан биргаликда учрашувлар, маданий, маърифий тадбирлар ўтказилмоқда, ўзбекистонликлар кўп бўлган йирик корхоналарда уларга яратилган шарт-шароитлар ўрганилмоқда. Май ойида Мокпо шаҳридаги ўзбекистонлик 300 киши ишлайдиган Hyundai Samho кемасозлик заводи, Чежу шаҳридаги TG-Tegukongopsa пластик маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонасидаги шарт-шароитлар, иш ва яшаш жойлари ўрганилиб, пандемия даврида таътилга бориб келиш тартиби, бир йилга узайтирилган виза масалалари бўйича тушунтиришлар берилган.

    Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов раҳбарлигидаги делегация 2021 йилнинг июнь ойида Жанубий Кореяга хизмат сафари давомида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Бандлик вазирлиги, Иммиграция хизмати, Кванжу, Мунжу шаҳарлари мериялари расмийлари, шунингдек йирик иш берувчилар, ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари билан учрашувлар ўтказилиб, меҳнат мигрантлари учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Сентябрда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи биринчи ўринбосари А.Ирматов Жанубий Кореяда хизмат сафарида бўлиб, у ерда ишлаётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг яшаш ва иш шароитларини ўрганди, Янггу округи маъмурияти билан Э-8 ва E-9 ишчи визалари билан ўзбекистонликларни ишга жалб қилиш, иш жойидан қочиб кетган фуқаролар масалаларини муҳокама қилди.

    Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Муҳитдинов раҳбарлигидаги делегация 11—16 апрель кунлари мурожаатлар энг кўп тушаётган Москва шаҳри ва Москва вилоятида меҳнат мигрантларнинг муаммоларини ҳал этиш, таҳлил қилиш, сайёр қабуллар ўтказиш ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича хизмат сафарини амалга оширди. 24—26 апрель кунлари Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг норозилиги акс этган ва ижтимоий тармоқларда тарқалган видео мурожаатлари воқеа жойига бориб ўрганилди ҳамда уларнинг муаммолари бартараф этилди. 3—10 май кунлари агентлик ваколатхонаси томонидан «Антек» ва «Монолит Капитал Строй» қурилиш компаниясидаги 500 га яқин фуқаро шикоятлари асосида уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва иш ҳақларини ундириб бериш мақсадида Москва прокуратураси, Тергов қўмитаси ҳамда Меҳнат инспекцияларига мурожаат қилинди.

    Ўзбекистон бош вазири маслаҳатчиси М.Хайриддинов раҳбарлигидаги делегация 14—28 май кунлари Россиянинг турли вилоят ва округларида хизмат сафарларида бўлди. Ташриф давомида 16 май куни Амур вилояти Свободний шаҳарчасидаги «Амургаз» (АГПЗ) қурилиш майдончаси (пудратчилар: Renaissance Heavy Industries — ўзбекистонлки 8 минг ишчини ёллаган, Yamata — 2,4 минг ўзбекистонликни ёллаган), 21 май куни Свердловск вилоятидаги «Техстрой» (750 нафар ўзбекистонлик), «Стройпол» компаниялари (250 нафар ўзбекистонлик), 27 май куни Мурманск вилоятидаги йирик денгиз иншоотлари қуриш бўйича ихтисослашган «Новатек» (4,3 минг ўзбекистонлик) компанияси ва «Парус» (210 нафар ўзбекистонлик) балиқчилик саноати корхоналарида ишлаётган ўзбекистонликларнинг меҳнат шароитлари, бажарилаётган иш ҳажми ва тўланаётган иш ҳақи, қурилиш объектларида ва яшаш жойларида масъул шахсларнинг муносабати каби жараёнларда юзага келаётган муаммолар ўрганилди.

    Июнь ойида Новосибирск шаҳридаги 40 нафар меҳнат мигранти истиқомат қиладиган ётоқхона, Самара шаҳридаги «Тепличний» корхонаси, Уфа шаҳридаги «КХ Мечта» ва «БООС» боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларида 47 нафар меҳнат мигрантлари мурожаатлари (иш ҳақи бермаслик, ҳужжатларнинг олиб қуйилиши ва бошқа) жойига чиқиб ўрганилди. 13 июль куни Ханти-Мансийск автоном округидаги «Няган монтажстрой» қурилиш корхонасида, 27 июль куни Свердловск вилоятидаги «ПУСК» ташкилотининг қурилиш майдонларида ишлаётган Ўзбекистон фуқароларининг иш шароити, улар томонидан бажарилаётган иш ҳажми ва тўланаётган иш ҳақи, қурилиш майдонларида ва яшаш жойларида масъул шахсларнинг муносабати каби жараёнларда юзага келаётган муаммолар ўрганилди.

    Фото: «Kloop.кг»

    Фото: «Kloop.кг»

    Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи ўринбосари Х.Файзуллахўжаев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ 14—16 июль кунлари Черкесск шаҳридаги «Южний» агрокомбинатида, 29 июль—3 август кунлари «Южний» агрокомбинати ва Краснодардаги «Новие люди» ташкилотларига юборилган меҳнат мигрантларининг норозилиги акс этган ва ижтимоий тармоқларда тарқалган видеомурожаатларини воқеа жойига бориб ўрганди ҳамда уларнинг муаммоларини бартараф этди.

    25—29 август кунлари қурилиш соҳаси етакчилардан ҳисобланган «ПИК» компаниялари гуруҳи таркибига кирувчи корхоналар («ПИК-Индустрия», «СпецГрад» ва бошқалар) мансабдорлари ҳамда мазкур корхоналарда ишлаётган ўзбекистонликлар билан учрашувлар ўтказилди. 27 август куни Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Самарқанд вилояти филиали раҳбари — вилоят ҳокимининг ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича ёрдамчиси У.Нормуродов Москва вилояти, Наро-Фоминск темирбетон конструкциялари заводида ишлаётган ўзбекистонликлар билан учрашди.

    «Муҳокамалар давомида иш берувчилар меҳнат мигрантларини санитария-гигиена талабларига риоя этиш ва тиббий хизмат кўрсатиш, ишчиларга меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги талаблари бўйича шароитлар яратиш, яшаш ва иш жойлари учун зарур бўлган маиший техника ҳамда бошқа жиҳозлар билан қисқа муддатда таъминлашни билдирди. Шунингдек, ишчиларга ҳар бир бажарилган иш ҳажми ва соатбай тўланадиган маошларни ўз вақтида бериш ва уларга тўланган иш ҳақлари тўғри ҳисоблангани бўйича маълумот тақдим этишга келишиб олинди», — дейилади агентлик ахборотида.

    Шунингдек, 16—19 июнь кунлари Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакиллари Қозоғистоннинг Олмаота, Туркистон вилоятлари, Толдиқўрғон шаҳарларида бўлиб, меҳнат мигрантларининг яшаш ва иш жойларида яратилган шароитларни ўрганди, аниқланган муаммоларни бартараф этди.

    23.11.2021, 14:11   Изоҳ (0)   11022
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда иситиш тизимига кечикиб уланган хонадонлар қайта ҳисоб-китоб қилинади

    23.11.2021, 14:10

    Ўзбекистон фуқароларига биржалардан криптовалюталар харид қилишга рухсат берилди

    23.11.2021, 13:48

    Шавкат Мирзиёев «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастури»ни ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди

    23.11.2021, 13:16

    Қорақалпоғистонда тўрт вазирга ҳайфсан берилди

    23.11.2021, 12:41

    Тошкент бош режасини 2023 йилгача ишлаб чиқиш топширилди

    23.11.2021, 12:05

    Самарқандда поезд вагонидан 755 кг кўмир талон-торож қилган шахслар ушланди

    23.11.2021, 11:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” 2026 йилда “Ливерпуль” ҳимоячисини сотиб олади

    Спорт | 5 август, 15:45

    “Денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган давлатларга жаҳон иқтисодиётида тенг шароитларда иштирок этиш имкониятини таъминлаш керак” — Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистон | 5 август, 15:41

    Тошкентда бир киши бир кунда ўртача 230–270 литр ичимлик суви сарфлайди — “Ўзсувтаъминот” АЖ вакили

    Ўзбекистон | 5 август, 15:35

    Эронда жазирама: электрни тежаш учун давлат идоралари ёпилади

    Дунё | 5 август, 15:25

    Хитой блокадаси Тайваннинг электр таъминотини издан чиқариши мумкин. Аммо бу ҳаммаси эмас — таҳлил

    Дунё | 5 август, 15:10

    Женнифер Лопес ва унинг жамоаси Еревандаги ресторанда тушлик учун 37 минг доллар тўлади

    Шоу-бизнес | 5 август, 15:00

    Барча босқичлар тизимли назоратга олинади — Тошкент вилояти ҳокимлиги Sea Breeze лойиҳаси ҳақида

    Ўзбекистон | 5 август, 14:50

    “Манчестер Сити” Родрига янги шартнома таклиф қилмоқчи

    Спорт | 5 август, 14:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.