Марказий банк 24 ноябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 9,09 сўмга кўтарилиб, 10 765,12 сўмни ташкил қилди. Евро 12,35 сўмга пастлаб, 12 121,53 сўм бўлди.
Бундан аввал долларнинг расмий курси 14,70 сўмга кўтарилиб, 10 756,03 сўмни ташкил қилганди. Ушбу валютанинг ўзбек сўмига нисбатан қиймати қаторасига иккинчи кун кўтарилди. Прогнозларга кўра, Ўзбекистонда доллар курси 2022 йилда 11 300 сўмгача кўтарилиши мумкин.
Изоҳ (0)