Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур туманига ташрифи давомида 41-умумтаълим мактабига борди.
У ерда ўқувчилар ва ўқитувчилар билан мулоқот қилди.
«Ҳозир одамлар ‘Нима бўларкан энди?’ деб кутяпти. ‘Ура-ура’ бўлди-ку, буёғи энди нима бўлади. Буёғи ҳам давомли бўлиши учун ўзим кўзим билан кўряпман. Ўзимга кўп хулосалар қилиб кетяпман» – деди Шавкат Мирзиёев.
Шавкат Мирзиёев президентликка қайта сайлангандан сўнг ўтказилган инаугурация маросимида олий тоифали ўқитувчиларнинг маошини эквивалент ҳисобида минг долларга етказилишини маълум қилганди.
Изоҳ (0)