Жанубий Корея собиқ президенти Чон Ду Хван вафот этди. Бу ҳақда Yonhap агентлигига таяниб, «Интерфакс» хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, Чон Ду Хван Сеул ғарбидаги уйида 23 ноябрь тонгида сурункали касалликларга қарши курашиб вафот этган. Унинг ёши 90 да эди.
Собиқ армия генерали Чон Ду Хван 1979 йили президент Пак Чон Хи ўлдирилиши оқибатида содир бўлган давлат тўнтариши натижасида ҳокимиятга келган. Чон Ду Хван мамлакатни 1988 йилга қадар бошқарган.
1996 йилда у давлатга хиёнатда айбланган ва умрбод қамоқ жазосига маҳрум этилган эди, аммо орадан бир йил ўтгач афв этилган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг октябрида Жанубий Кореянинг собиқ президенти Ро Де У 88 ёшида Сеулда вафот этганди.
Изоҳ (0)