• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Афғонистонда ЮНЕСКО рўйхатига киритилган қадимги минора қулаш арафасида. «Толибон» халқаро ташкилотлардан муаммога эътибор қаратишни сўради

    Афғонистоннинг Гур вилояти чекка ҳудудида жойлашган тарихий иншоот — Жом минораси қулаб тушиш арафасида. Бу ҳақда вилоятнинг «Толибон» ҳаракати томонидан тузилган маъмурияти вакиллари TOLOnews’га маълум қилди.

    Фото: Central Asia

    Фото: Central Asia

    Жом минораси 1194 йилда Гурийлар сулоласи даврида қурилган. Тахминларга кўра у Фирузкуҳ шаҳридан сақланиб қолган ягона бино. Фирузкуҳ 1221 йилда Чингизхон қўшини томонидан эгалланган ва вайрон қилинган. Шундан кейин минора қарийб 700 йил давомида деярли эсдан чиқди.

    1944 йилда Афғонистон тарихини ўрганиш жамиятининг «Анис» журналида у ҳақида мақола чоп этилган. 1957 йилда француз археологлари минорага етиб боришга муваффақ бўлган. 1960 йилларда итальян олимлари ташаббуси билан минора пойдеворини мустаҳкамлаш ишлари олиб борилиб, унинг ёнидан сарой харобалари, қабристон ва ҳарбий истеҳкомлар топилган. 2002 йилда Жом минораси ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган.

    «Агар биз миноранинг аҳволига бепарво қарасак, у тез орада қулаб тушади, бу эса ўта шармандали ҳолат бўлади. ЮНЕСКО мутасаддилари мазкур масалага эътибор қаратиши керак», — дейди Гур ахборот ва маданият департаменти раҳбари Абдул Хай.

    «Сўнгги 20 йил давомида минорани муҳофаза қилишга эътибор берилмаган. Энди қишда миноранинг қулаб тушишидан жуда хавотирдамиз », — дея қайд этган маҳаллий фуқаролик ҳуқуқлари фаоли Ҳасан Ҳаким.

    Яна бир маҳаллий ижтимоий фаол Назар Муҳаммад Соқибнинг айтишича, аввалроқ халқаро ташкилотлар Жом минорасини таъмирлашга ваъда берган.

    «Халқаро ташкилотлар, хусусан, тарихий меросни муҳофаза қилишга масъул ЮНЕСКО минорани ҳимоя қилиш ва таъмирлаш бўйича ваъдалар берганига қарамай, уларнинг устидан чиқмади», — дейди Соқиб.

    Таъкидланишича, минора остидаги аввалги ҳукумат даврида қурилган таянч деворни шу яқиндаги дарё ювиб кетган, натижада девор қулаган. Энди навбат миноранинг ўзига келган. Ҳозирча у ҳудуддаги бир қанча уйлардан кўра яхшироқ сақланиб турибди — уйларнинг барчасини сув тошқинлари олиб кетган.

    2017 йил сентябрь ойида ЮНЕСКО экспертлари Афғонистоннинг ўша пайтдаги Ахборот ва маданият вазирлиги вакиллари билан биргаликда тўрт кун давомида Жом минорасини кўздан кечирган. Юқори аниқликдаги камераларга эга ихчам дрон ёрдамида биринчи марта миноранинг ички ва ташқи деталлари чуқур ўрганилган. Хусусан, маданий ёдгорликнинг безакларини жуда сифатли қилиб суратга олишга муваффақ бўлинган.

    ЮНЕСКОнинг ушбу экспедицияси ноёб ёдгорликнинг биринчи замонавий тадқиқи эди. Бунгача олимлар миноранинг сақланиш ҳолатини сунъий йўлдош тасвирлари ёрдамида кузатишга мажбур бўлган.

    Минора Афғонистон ғарбидаги энг йирик шаҳар Ҳиротдан шарқда 200 километр узоқликда жойлашган. У жойлашган даранинг баландлиги тахминан 1500 метр бўлган ўтиб бўлмас тоғ тизмалари билан ўралган. Энг яқин аҳоли пункти бўлган Жом қишлоғи эса минорадан 10 километр узоқликда жойлашган. Миноранинг баландлиги 60 метрни ташкил қилади. Бу дунёдаги пишиқ ғиштдан қурилган иккинчи энг баланд минора (биринчиси Деҳлидаги Қутб минораси — баландлиги 72,6 метр).

    Жом минораси ЮНЕСКОнинг бориб кўриш қийин бўлган ёдгорликларидан биридир. Ёдгорлик асосий йўллар ва йирик шаҳарлардан узоқ тоғли ҳудудда экани етмагандек, 2021 йилнинг август ойи ўрталарида «Толибон» Кобулда ҳокимиятни қўлга киритгунга қадар, Жом минораси жойлашган минтақадаги вазият ниҳоятда кескин эди — у ерда ҳукумат кучлари, «Толибон» ва ИШИД ўртасида жанглар бўлиб ўтган.

    23.11.2021, 06:00   Изоҳ (0)   31665
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Сиз уруш бошламоқчимисиз ёки йўқ?». Андроповга хат ёзиб, ундан жавоб олган америкалик ўқувчи — Саманта Смит ҳақида

    23.11.2021, 00:23

    Япония АҚШ сўровига кўра тарихда биринчи марта стратегик нефть захираларини бўшатиши мумкин

    22.11.2021, 21:58

    «Толибон» аёллар иштирок этган бир қатор теледастурларни эфирга узатишни тақиқлади

    22.11.2021, 20:57

    Италияда Нигерия мафиясига қарши ўтказилган операция давомида 40 киши ҳибсга олинди

    22.11.2021, 19:10

    Bloomberg Россиянинг Украинага бостириб кирмоқчилиги ҳақида АҚШ разведкаси берган ҳисобот тафсилотларини эълон қилди

    22.11.2021, 18:40

    Ливияда фельдмаршал Ҳафтар ҳамда Каддафининг ўғли президентлик сайловларига қўйилмаслиги мумкин

    22.11.2021, 17:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мексикада ташландиқ уйдан 32 та бўлакланган жасад топилди

    Дунё | 5 август, 22:05

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Apple мияси iPad’га уланган инсонни намойиш этди

    Дунё | 5 август, 21:50

    Қўшма Штатларнинг энг мақталган ракета эсминеци ҳолати тармоқ фойдаланувчилари орасида истеҳзога сабаб бўлди

    Дунё | 5 август, 21:40

    Тошкентда Spark йўл ўртасида ёниб кетди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:30

    Украина Япония билан биргаликда дронлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 август, 21:20

    Афғонистонда болалар тўйиб овқатланмаслиги энг юқори даражага етди — БМТ 

    Дунё | 5 август, 21:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.