• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сурхондарёда «Зарчоб-2» кичик ГЭСи ишга туширилди (фото)

    20 ноябрь куни Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида «Зарчоб-2» кичик гидроэлектр станциясини ишга туширишга бағишланган маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

    Маълум қилинишича, тантанали маросимда вилоят ҳокими Тўра Боболов, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ раиси, сенатор Абдуғани Сангинов, вилоят ҳокими ўринбосарлари, туманлар ҳокимлари, соҳа мутахассислари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, нуронийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган.

    38,2 мегаваттли мазкур станция тўлиқ қувватда ишлаши ортидан 40 минг аҳоли хонадонини электр энергия билан таъминлаш имконияти яратилади. «Зарчоб-1» ГЭС ҳам худди шундай салоҳиятга эга.

    «Gazeta.uz»нинг ёзишича, очилиш маросими олдидан сўзга чиққан вилоят ҳокими Тўра Боболов лойиҳанинг аҳамиятига тўхталиб ўтган.

    Тўра Боболов

    Тўра Боболов
    Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

    «Тўпалангдан келаётган сувдан 3 маротаба фойдаланиб, ток ишлаб чиқаряпмиз. Сурхондарёга совуқ келганига 3-4 кун бўлди. Эрталаблари фуқароларни қабул қиляпмиз, (улар — таҳр.) биринчи масала электр энергия деб келяпти… Ўзбекистон мустақил электр энергия ишлаб чиқаришни йўлга қўймаса, барибир (муаммолар бўлаверади). Бу лойиҳалар — келажагимиз», — дейди ҳоким.

    Ўз навбатида, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ бошқарув раиси Абдуғани Сангинов «Зарчоб» биринчи ва иккинчи ГЭСлари жами 80 миллион долларлик лойиҳа эканини маълум қилган. Шундан 29 миллион доллар Хитойнинг, қолган 51 миллион доллар эса «Ўзбекгидроэнерго»нинг маблағи ҳисобланади.

    Абдуғани Сангинов

    Абдуғани Сангинов
    Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

    «Тўпаланг дарёсида 2006 йилда бор-йўғи 30 МВт энергия бор эди. Бугунги кунга келиб, 350 мегаваттга етадиган лойиҳаларимиз бор. 2 та ‘Зарчоб’нинг ўзи жами 75 МВт энергия ишлаб чиқаради. 2022 йилга келиб, 175 мегаваттлик ‘Тўпаланғ ГЭС ишга туширилади. Ундан кейинги лойиҳамиз Мизоп-Киштут станцияси. Унинг биттаси 50 мегаваттлик, иккинчиси 25 мегаваттлик, жами 75 мегаватт электр энергия чиқади. Шунинг учун, Тўра Абдиевич айтганидек, 3 маротаба эмас, 5 маротаба сувни айлантириб, электр энергия олишга эришамиз», — дейди Абдуғани Сангинов.

    Таъкидланишича, мазкур станция учун зарурий технологик қурилмалар Хитойнинг етакчи компанияси Dongfang Elektric International Corporation томонидан етказиб берилган.

    Бунёд этиш жараёнида гидротурбинанинг спиралсимон камера қисмини йиғиш, босимли ҳовуз, босимли сув қувурини қуриш ва бошқа бир қатор ишлар амалга оширилган.

    Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

    Таъкидланишича, ушбу инвестициявий лойиҳа «Тўпаланг ГЭС», «Зарчоб-1» ГЭСларининг давоми ҳисобланиб, Тўпаланг сув омборидан чиқувчи сув ўзанида қурилган. Келгусида Сурхондарё вилояти аҳолисининг электр энергияга бўлган 80 фоиз эҳтиёжини қоплаш режа қилинган.

    2021 йилнинг апрель ойида умумий қуввати 37,4 мегаваттга тенг бўлган «Зарчоб-1» кичик ГЭСи қуриб, фойдаланишга топширилган эди.

    Тадбирдан сўнг, рамзий тугмани босиш маросими бўлиб ўтган. Абдуғани Сангинов вилоят ҳокими Тўра Боболов ва вилоят прокурори Садриддин Турдиевни ГЭС фаолияти билан таништирар экан, станция ишини «экологик тоза» дея атаган.

    Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

    Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

    Аввалроқ Сурхондарёда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлайдиган йирик лойиҳани бошлашга старт берилгани, Ўзбекистон ва Тожикистон «50/50» тамойили асосида 552 миллион долларлик иккита гидроэлектростанция қуриши тўғрисида хабар берилганди.

    Мавзуга доир:

    • Сирдарёда 1600 МВт қувватга эга янги иссиқлик электр станцияси қурилади
    • Энергетика вазирлиги Ўзбекистон нима учун электр энергиясини Қирғизистонга экспорт қилишини маълум қилди

    22.11.2021, 15:20   Изоҳ (0)   18615
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Транспорт вазирлиги инспекторлари маъмурий баённомаларни планшетлар орқали расмийлаштиришни бошлайди

    22.11.2021, 14:12

    Ўзбекистон Афғонистонга қарийб 26 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган

    22.11.2021, 12:47

    «Ўзгидромет» ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди

    22.11.2021, 11:53

    Қибрайдаги 13 та маҳалла Тошкент шаҳри ҳудудига ўтказилди

    22.11.2021, 11:42

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 23 ноябрь куни ёмғир ёғади

    22.11.2021, 11:15

    Тошкентда бешта мушукни қийнаб, улардан бирини ўлдирган йигитнинг шахси аниқланди

    22.11.2021, 10:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.