Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳри ёшлар ўртасида 2025 йилги Параосиё ўйинларига мезбонлик қилади. Бу ҳақда Осиё Паралимпия қўмитаси (АPC) президенти Мажид Рашид маълум қилган.
Ушбу мусобақани қабул қилиш учун бир неча давлат ўз номзодини қўйган, бироқ АPC ижроқўми Тошкент вариантини танлаган.
Аввалроқ ёшлар ўртасидаги 2025 йилги Осиё ўйинлари Тошкент шаҳрида ўтказилиши маълум бўлганди. Шу муносабат билан Тошкент шаҳри ёнида Олимпия шаҳарчаси барпо этилиши белгиланганди.
Шу тариқа Тошкент ёшлар ўртасида Осиё ўйинлари ва Параосиё ўйинларини бир йилда ҳамда бир жойда қабул қилган илк шаҳар бўлади. Бунга қадар мусобақалар бир ҳудудда ўтказилмаганди.
Жорий йилнинг 2–6 декабрь кунлари Баҳрайнда ёшлар ўртасидаги Параосиё ўйинлари бўлиб ўтади. Ёпилиш маросимида Ўзбекистон Параосиё ўйинлари байроғини қабул қилиб олади.
Изоҳ (0)