Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Таълим ташкилотлари битирувчилари баҳоларининг ўртача кўрсаткичини ҳисоблаш ва уни олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларида инобатга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга мувофиқ, мактаб битирувчиларининг шаҳодатномасидаги 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ОТМга киришдаги балга қўшилади. Баҳолар электрон платформалар орқали ҳисобланади ва ДТМнинг «Абитур» дастурига юборилади.
Баҳоларнинг ўртача кўрсатгичи 6–11-синфлардаги ёки 6–9-синфлар ва 1-2-босқичлардаги йиллик баҳоларнинг умумий йиғиндисини ўқитилган фанларга бўлиш орқали чиқарилади.
Максимал балл 100 фоиз деб олинади ва баллар баҳо тизимига қуйидагича ўтказилади:
- 86–100 фоиз учун – 5 баҳо;
- 71–85 фоиз – 4 баҳо;
- 56–70 фоиз – 3 баҳо ва 56 фоизгача – 2 баҳо.
Бундан аввал Ўзбекистонда мактаб битирувчилари ва абитуриентлар учун ягона имтиҳон жорий этилиши, Ўзбекистонда тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитларини ажратиш тартиби белгилангани ҳамда Ўзбекистонда хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаблар Президент соврини билан мукофотланиши ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)