• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Чанг бўрони фавқулодда ҳолат эълон қилиш учун асос бўла олмайди — ФВВ

    Ўзбекистонга 4 ноябрь куни Урал томондан совуқ ҳаво оқими, у билан бирга кучли шамол кириб келиши оқибатида (шамол тезлиги Тошкентда сониясига 15 метргача, Бухоро, Навоий, Жиззах вилоятларида эса 25 метргача кучайган) мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида, хусусан, Тошкент шаҳрида чанг-қум бўронлари кузатилди. «Ўзгидромет» маълумотларига кўра, шу куни соат 21:00—23:00 оралиғида Тошкент ҳавосидаги чанг рухсат этилган миқдордан 30 баробаргача ошиб кетди ва ҳавосининг ифлосланиши даражаси бўйича Ўзбекистон пойтахти дунёда биринчи ўринга чиқди. Чанг 8 ноябрга келибгина чекинди, унгача пойтахт аҳолиси салкам тўрт кутилмаган ноқулайлик гирдобида қолди (масалан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 5 ноябрдан 6 ноябрь соат 6:00 га қадар тез ёрдамга бўлган 4110 та чақириқдан 709 тасида фуқаролар нафас олиш билан боғлиқ муаммолардан шикоят қилган).

    Фото: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Фото: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Бундай чанг-ғубор ҳодисаси Ўзбекистон тарихида кузатилмаган, буни ваколатли органлар ҳам эътироф этди. Шу боисдан жамоатчиликда ҳақли савол туғилди — тарихда кузатилмаган бундай табиат ҳодисаси фавқулодда ҳолат ҳисобланмайдими ва бунда аҳолига фавқулодда ёрдам кўрсатилиши керак эмасмиди? Фавқулодда вазиятлар вазирлиги масъули Самандар Ҳикматуллаев «Дарё» мухбири билан суҳбатда ушбу саволга жавоб бераркан, чанг бўрони кузатилган кунларда Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими (ФВДТ) томонидан қандай ишлар амалга оширилганига ҳам тўхталиб ўтди.

    «Конституциянинг 93-моддасида фавқулодда ҳолатни жорий этиш тартиби белгиланган бўлиб, 4—6 ноябрь кунлари Тошкентда кузатилган чанг тарқалиши фавқулодда ҳолатни жорий этиш учун асос бўлмайди. Ушбу ҳодиса фавқулодда вазият сифатида рўйхатга олиниб, фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш бўйича тадбирлар ўтказилиши, мониторинг юритилиши ташкил этилди», — деди ФВВ вакили Самандар Ҳикматуллаев.
    Хусусан, чанг бўрони кузатилган кунларда ФВВ ҳудудий бошқармалари ва таркибий тузилмалари, ФВДТ таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг куч ва воситалари юқори тайёргарлик режимига ўтказилган. 4—5 ноябрь кунлари Бухоро, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида кучли шамол оқибатида ижтимоий, иқтисодий ва коммунал соҳа объектларига етказилган зарар оқибатларини бартараф этиш чоралари кўрилган.

    Маълумотларга кўра, кучли шамол оқибатида жами 3138 метр квадрат том қисмига зарар етган, 1,2 минг метр электр симлари, 150 метр газ тармоғида узилишлар юз берган, кўплаб дарахтлар синиб, қулаган — ФВВ таркибий тузилмалари ва ФВДТ таркибига кирувчи ташкилот ва идоралар томонидан ушбу ҳолатлар бартараф этилиб, бинолар том қисмининг 875 квадрат метр майдони қайта тикланган.

    12 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг чанг билан ифлосланиши масалаларига бағишланган муҳокама йиғилиши ўтказилиб, 12 та вазирлик ва идораларнинг масъул мутахассислари томонидан келгусида бу каби ҳолатларнинг оқибатларини камайтириш бўйича тегишли тадбирлар белгиланган. «Ўз ўрнида, қайд этиш жоизки, чанг бўрони билан боғлиқ бу каби ҳодисалар инсон омили ва ихтиёрига боғлиқ бўлмаган, табиат қонуниятларига асосланган ҳолда кечади, яъни уни тўхтатиш ёки бартараф қилиш инсон қўлида эмас», — дея қайд этиб ўтди Самандар Ҳикматуллаев.

    ФВВ вакилининг NASA маълумотларига таяниб таъкидлашича, ғайриоддий чанг бўрони юзага келишига тезлиги соатига 55 милягача кучайган антитциклон сабаб бўлган —бўроннинг бир қисми Қозоғистоннинг Туркистон вилояти шимоли-шарқидаги қуриган деҳқончилик ерлари, яйловлар ва ўтлоқлардан келиб чиққан (аввалроқ бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам фикр билдирган эди).

    Ўзбекистон Конституциясининг 93-моддаси 19-моддасидан кўчирма:

    «Фавқулодда вазиятлар (реал ташқи хавф, оммавий тартибсизликлар, йирик ҳалокат, табиий офат, эпидемиялар) юз берган тақдирда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашни кўзлаб, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки унинг айрим жойларида фавқулодда ҳолат жорий этади ва қабул қилган қарорини уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари тасдиғига киритади. Фавқулодда ҳолат жорий этиш шартлари ва тартиби қонун билан белгиланади».

    Маълумот учун, Ўзбекистонда ҳозирги кунда фавқулодда ҳолат тўғрисида қонун йўқ. Бундай қонунни қабул қилиш бўйича дастлабки уриниш 2016 йилда бўлган, бироқ якунда лойиҳа муҳокамадан нарига ўтмаган эди. 2021 йил мартида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги қонунни биринчи ўқишда қабул қилган. Сенатнинг 18 ноябрь куни чақирилган 21-ялпи мажлисида конституциявий қонун мақомини олган мазкур ҳужжатни кўриб чиқиши кўзда тутилган эди.

    Мавзуга доир:

    • Фото: Ўзбекистонни эгаллаган чанг-ғуборнинг сунъий йўлдошдан олинган тасвири
    • Видео: Чанг-ғубор ичидаги Тошкентнинг самолётдан кўриниши

    18.11.2021, 20:17   Изоҳ (0)   23055
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходими 30 минг доллар пора билан ушланди

    18.11.2021, 20:10

    Қашқадарё вилоятининг барча ҳокимлари — битта суратда

    18.11.2021, 19:47

    Давлат божхона қўмитаси раиси лавозимига Акмалхўжа Мавлонов маъқулланди

    18.11.2021, 19:31

    Ўзбекистон бозорларидаги асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари маълум қилинди

    18.11.2021, 19:24

    Андижон ва Жиззах нефть базалари собиқ раҳбарларига оид жиноят иши судга оширилди

    18.11.2021, 19:09

    Танзила Норбоева: «Аёлига зўравонлик қилаётган шахсларга нисбатан кўрилаётган чоралар етарли эмас»

    18.11.2021, 18:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.