• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қозоғистонлик тадбиркор Ўзбекистондаги корхонага етказиб берган 1 млн долларлик буғдой учун маблағни ололмаётганини айтмоқда

    Қозоғистонда рўйхатдан ўтган Tiksi LTD корхонаси Ўзбекистондаги Mega Eco Export жамиятига етказиб берган буғдой ёрмаси учун умумий ҳисобда бир миллион доллардан зиёд маблағини ундира олмаяпти. Бу ҳақда Tiksi LTD корхонаси директори Александр Лоза «Дарё»га мурожаат қилди.

    Фото: Tiksi LTD корхонаси

    Фото: Tiksi LTD корхонаси

    Маълум бўлишича, Қозоғистонда рўйхатдан ўтган Tiksi LTD корхонаси ва Ўзбекистондаги Mega Eco Export жамияти ўртасида 2018 йилнинг январь ойида буғдой ёрмасини етказиб бериш бўйича умумий қиймати 5 миллион 500 минг долларлик шартнома имзоланган. Келишувга кўра, маҳсулот етказиб берувчи Tiksi LTD корхонаси томонидан 2018 йилнинг июль–август ойларида Mega Eco Export жамиятига тоннаси 756 доллардан жами 1 миллион 400 минг тонна маҳсулот етказиб берилган. Аммо Mega Eco Export корхонаси 1 миллион 71 минг долларлик маҳсулотни қабул қилиб олган бўлса-да, маблағларни етказиб берувчига кўрсатилган муддатда тўлаб бермаган.

    «Қарзни қайтариш бўйича оғзаки ҳамда ёзма мурожаатлар қилдик, фойдаси бўлмади. Биз ҳам тадбиркормиз, кредит олиб, бизнес қиламиз. Маҳсулот учун олинган пуллар банк кредитлари ҳисобига олинганлиги, ушбу пуллар бўйича корхонанинг кредит мажбурияти борлиги ҳақида Mega Eco Export корхонасига бир неча маротаба тушунтирдик, лекин натижа йўқ. Ҳар гал ҳар хил баҳоналар қилиб, пулимизни қайтаришни ортга суриб келишди», – деди Tiksi LTD корхонаси раҳбари Александр Лоза.

    Бу орада Mega Eco Export жамияти Tiksi LTD корхонасидан буғдой ёрмасини етказиб беришни тўхтатмасликни, Ўзбекистонда буғдойнинг нархи бир неча баробар қимматлигини айтиб, яна маҳсулот етказиб беришларини сўрайди.

    Ўзбекистондаги Mega Eco Export жамиятининг ўша пайтдагри раҳбари Бекжон Жалилов томонидан Қозоғистонда рўйхатдан ўтган Tiksi LTD корхонаси ўртасида 2018 йилнинг январь ойида имзоланган буғдой ёрмасини етказиб бериш бўйича умумий қиймати 5 миллион 500 минг долларлик шартнома

    Ўзбекистондаги Mega Eco Export жамиятининг ўша пайтдагри раҳбари Бекжон Жалилов томонидан Қозоғистонда рўйхатдан ўтган Tiksi LTD корхонаси ўртасида 2018 йилнинг январь ойида имзоланган буғдой ёрмасини етказиб бериш бўйича умумий қиймати 5 миллион 500 минг долларлик шартнома

    «Mega Eco Export жамияти раҳбарияти бизга алоқага чиқиб, буғдойга Ўзбекистонда талаб катта, юбораверинглар, аввалги юборган маҳсулотларингнинг пуллари сотган корхоналардан етиб келмади, озроқ кутинглар, яна маҳсулот жўнацанглар, пулини аввалги қарзимизга қўшиб, тез орада қайтарамиз, деб ваъда беришди. Биз уларнинг гапига ишониб, 2019 йилнинг февраль ойида Mega Eco Export жамиятига 214 минг долларлик буғдой маҳсулоти етказиб бердик. Яна ваъда қилинган вақтда пулни қайтаришмади. Улар Mega Eco Export жамиятида солиқ идораси текшириш ўтказиб, корхона ҳисоб рақамига тақиқ қўйилганини, текшириш якунидан сўнг пул маблағини тўлаб беришини айтишди. Лекин ҳалигача Mega Eco Export жамияти Tiksi LTD корхонаси олдидаги икки шартнома бўйича 1 миллион 260 минг долларлик қарзни қайтармаяпти», — деди Александр Лоза.

    Икки ўртада келишув шартномаси бўлса, нима учун судга мурожаат қилмайсизлар, деган саволга Tiksi LTD корхонаси раҳбари қуйидагича жавоб берди:

    «Тўғри, ўртада шартнома бор, бу орқали судга мурожаат қилишимиз ва ютиб чиқишимиз мумкин. Билишимизча, Mega Eco Export жамиятининг олдимиздаги қарздорликни қайтариш имконияти йўқ. Биринчидан, уларнинг ҳисоб рақамига тақиқ қўйилган. Иккинчидан, маҳсулот сотишган бўлса-да, ўз ҳисобига кирим қилишмаган. Бизни ҳайрон қолдирган нарса — бунга Ўзбекистондаги ҳуқуқ-тартибот идоралари эътибор қилишмаяпти. Прокуратурага ҳам ёздик, фойдаси бўлмади, судга мурожаат қилинглар, деган жавоб келди», — деди Александр Лоза.

    Ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида «Дарё» мухбири Mega Eco Export жамиятига мурожаат қилди. Жамият раҳбари Алишер Асқаровнинг айтишича, Tiksi LTD корхонаси билдираётган фикрлар асоссиз.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Ҳақиқатан ҳам буғдой ёрмасини етказиб бериш бўйича Tiksi LTD корхонаси билан шартнома тузганмиз. Биз улардан маҳсулот сотиб олиб, Ўзбекистондаги корхоналарга сотамиз. Tiksi LTD корхонаси билан халқаро савдо учун яратилган электрон база орқали шартнома тузганмиз. Барча сотиб олинган, қабул қилинган маҳсулотлар ўша орқали ҳисоб-китоб қилинган ва пуллар ўз вақтида тўлаб берилган. Аслида биз улардан эмас, улар биздан қарздор. Буларнинг барчаси электрон келишувларимизда кўриниб турибди», — деди Mega Eco Export жамияти раҳбари.

    Mega Eco Export жамияти раҳбари Алишер Асқаров шартномаларнинг электрон кўринишидан нусха юборишини айтди. Лекин айтилган вақтдан бир неча ой ўтган бўлса-да, ҳужжатлар «Дарё» таҳририятига тақдим этилмади.

    Ўйлаймизки, Ўзбекистондаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун масъул идоралар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар икки тадбиркор ўртасидаги масалага қонуний ечим кўрсатишади.

    16.11.2021, 16:32   Изоҳ (0)   31372
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Афғонистоннинг янги ҳукумати ўз ваъдаси ва халқаро мажбуриятини бажаришига умид қиламиз» — Абдулазиз Комилов

    16.11.2021, 16:14

    Самарқандда хотини ва унинг жазмани дея тахмин қилинган эркакни ўлдирган шахсга суд ҳукми ўқилди

    16.11.2021, 15:32

    Ўзбекистонда 2021 йилнинг тўққиз ойи давомида ишсизлик даражаси 9,4 фоизни ташкил этди

    16.11.2021, 15:16

    «Ўлим жазосини киритган билан коррупция ўзидан-ўзи йўқолиб кетмайди» — Русланбек Давлетов

    16.11.2021, 14:44

    ИИВ ЙҲХББ жарималар қайд этиладиган маълумотлар базаси киберҳужум оқибатида ўчиб кетганини рад этди

    16.11.2021, 13:58

    Жиззахда туман прокурори ўринбосари 8 минг доллар пора билан қўлга тушди

    16.11.2021, 13:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда Onix ҳайдовчиси 13 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 5 июн, 00:00

    “Дарё” дайжести: 4 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:35

    “Дўстлик” чегара божхона постида 12,7 минг долларни яширинча олиб чиқаётган йўловчи тўхтатиб қолинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:30

    Жамоат тартибига қарши жиноят содир этганликда айбланаётган шахс БААдан экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:10

    Дунёнинг энг гўзал 10 нафар аёл теннисчилари

    Лайфстайл | 4 июн, 22:55

    Инсофсиз рақобат ёхуд кўчирмакаш “Сурхон ошпази”: хорижий компания шикоят билан чиқди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:50

    Самарқандда трансформатор ёниб кетди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.