• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқандда хотини ва унинг жазмани дея тахмин қилинган эркакни ўлдирган шахсга суд ҳукми ўқилди

    Самарқандда савдо марказида хотини ва унинг жазманини пичоқлаб ўлдирган эркакка суд ҳукми ўқилди.

    Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 20 ноябрь куни соат тахминан 18:00 ларда Мирзо Улуғбек кўчасида жойлашган савдо марказида 42 ёшли пастдарғомлик эркак дўконда турмуш ўртоғи ва унинг ўйнаши дея тахмин қилинган шахсга дуч келган ва одамлар орасида уларга пичоқ билан ташланган эди. Жабрланувчилар қон кетиши оқибатида воқеа жойида вафот этган.

    Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти судининг «Дарё» сўровига асосан маълум қилишича, судланувчи М.А. дастлаб аёли билан ушлаб олган эркак — Р.Э.нинг ҳаёт учун муҳим бўлган юз, бўйин, қорин соҳаларига, сўнг турмуш ўртоғи Ш.А.нинг бош, бўйин, қорин соҳаларига кўплаб санчилган-кесилган тан жароҳатлари етказиб, уларни қасддан ўлдирган.

    М.А. аёли Ш.А. билан 2006 йилда қонуний турмуш қурган, уч нафар фарзанди бор. 2012 йил апрель ойида улар Россияга ишлашда кетган, фарзандлари онасининг қарамоғида қолган. Аёли паспортини йўқотгани сабабли 2016 йилда Ўзбекистонга қайтган, эркакнинг ўзи ҳам Ўзбекистонга келиб даволаниб кетиб, 2019 йил 16 июль куни яна қайтиб келган.

    2019 йил июль ойларида оиласи билан музқаймоқ егани боришганида турмуш ўртоғи дўкон сотувчиси Э.Р. билан кўз уриштиришганини кўриб, улар ўртасида бирор гап борлигига шубҳа қилган. Бу ҳақда турмуш ўртоғидан сўраганида ўрталарида ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтиб қасам ичган.

    2020 йилнинг январь ойида турмуш ўртоғининг телефонини текширганида, Telegram’да Р.Э. билан ишқий мазмунда ёзишгани, бир-бирларига ишқий суратлар ва яланғоч аёлларнинг суратларини юборишганини кўриб, улар ўртасида ишқий муносабат борлигига ишонч ҳосил қилган.

    Орадан анча вақт ўтиб, турмуш ўртоғи Ш.А. телефонда гаплашиб ўтирганини кўриб ким билан гаплашаётганини сўраганида, у опаси билан гаплашаётганини айтиб, телефонини унга бермасдан, ўзини олиб қочган. Шунда эр куч ишлатиб, турмуш ўртоғининг қўлидан телефонни тортиб олиб, уни яна Р.Э. билан гаплашаётганини билиб қолиб, урган.

    Ўша йилнинг сентябрида ҳам аёлининг телефон аппаратини текширганида унинг Р.Э. билан гаплашаётганини билган, аммо турмуш ўртоғи у билан иш юзасидан гаплашгани, бошқа ҳеч қандай гап-сўз йўқлигини айтган. Ўша йилнинг ноябрь ойида аёл оилавий жанжал сабаб уйига кетиб қолган ва эри билан бошқа яшамаган.

    2020 йил 20 ноябрида М.А. аёли Р.Э.нинг машинасига ўтирганини кўриб қолган ва турмуш ўртоғи билан никоҳдан ажрашмаган бўлсаларда, очиқдан очиқ унга хиёнат қилаётганидан жаҳли чиқиб, уйига келиб ошхонадан пластмасса дастали пичоқни олиб, уларнинг ортидан кузатиб борган ва дўконга кирганларида уларни пичоқлаб ташлаган.

    Судланувчининг сўзларига кўра, жаҳл устида бўлгани учун ўзини йўқотиб қўйиб, кимга неча маротаба урганини эслай олмайди. Ўзига келган вақтида қўллари қон бўлиб, қўлида пичоқ турганини кўрган. Йўловчи машинада уйига бориб, ўғлига онасини бошқа эркак билан ушлаб олиб ўлдирганини айтиб, ҳайрлашган. Сўнг акаси билан ихтиёрий равишда Самарқанд вилояти ИИБга келиб, терговга бор ҳақиқатни айтиб берган.

    У содир этган жиноятига тўлиқ иқрорлиги, қилган ишидан пушаймонлиги айтиб, суддан унга қонуний енгиллик беришни сўраган.

    2021 йилнинг 24 февраль куни Самарқанд вилоят суди фуқаро М.А.ни Жиноят кодексининг 97-модда (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «а» ва «ж» бандларида содир этилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топган. Суд ҳукми билан унга 22 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

    Аввалроқ Самарқандда қўшни аёлга 17 марта пичоқ урган эркакка ҳукм ўқилгани, Қашқадарёда ўз укасининг оёқ-қўлларини сим билан боғлаб, тириклайин ёқиб юборган ака ушлангани, Наманганда эри воз кечгани учун овсинининг қизини каналга чўктириб юборган аёлга суд ҳукми ўқилгани тўғрисида хабар берилганди.

    Мавзуга доир:

    • Тошкентда маст ота ўғлини болға билан уриб ўлдириб қўйди
    • Фарғонада ҳомиладор аёл пичоқлаб, ўлдирилди. Гумонланувчи қамоққа олинди
    • Қўқонда телевизорни қайси каналга олиш устида юз берган жанжал оқибатида 17 ёшли йигит акасига 9 марта пичоқ урди

    16.11.2021, 15:32   Изоҳ (0)   43122
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 2021 йилнинг тўққиз ойи давомида ишсизлик даражаси 9,4 фоизни ташкил этди

    16.11.2021, 15:16

    «Ўлим жазосини киритган билан коррупция ўзидан-ўзи йўқолиб кетмайди» — Русланбек Давлетов

    16.11.2021, 14:44

    ИИВ ЙҲХББ жарималар қайд этиладиган маълумотлар базаси киберҳужум оқибатида ўчиб кетганини рад этди

    16.11.2021, 13:58

    Жиззахда туман прокурори ўринбосари 8 минг доллар пора билан қўлга тушди

    16.11.2021, 13:42

    ДСҚ раиси ўринбосари Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди

    16.11.2021, 12:56

    Ўзбекистон миллий атласи яратилди

    16.11.2021, 12:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50

    “Тоттенҳэм” “Манчестер Сити” футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 23 август, 13:42

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    Дунё | 23 август, 13:22

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.