• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Тақдир билан учрашув». Машҳур сиёсатчи, «ҳинд миллати меъмори» Жавоҳарлаъл Нерунинг Ҳиндистон мустақиллиги арафасидаги мурожаати

    1947 йили 15 августда Нью-Деҳлидаги машҳур Қизил қалъа (Лал Қила)да Ҳиндистон мустақиллигини эълон қилиб, тарихда «ҳинд миллати меъмори» деб ном қолдирган Жавоҳарлаъл Неру таваллудига 14 ноябрь куни 132 йил тўлди. Ўн йил умри қамоқда ўтган сиёсатчининг мустақиллик эълон қилинишидан бир кун аввал — 1947 йил 14 август тунида Ҳиндистон Таъсис ассамблеясида сўзлаган нутқи ўтган асрнинг энг машҳур мурожаатлари қаторида туради. «Дарё» Ҳиндистон халқ хўжалиги, фан ва маданияти, халқаро сиёсатида улкан ютуқларга эришган давлат арбобининг ушбу нутқини ўзбек тилига ўгирди.

    Жавоҳарлаъл Неру 1947 йил Нью-Деҳлидаги Парламент биносида «Тақдир билан келишув» мурожаатини ўқиб эшиттирмоқда. 

    Жавоҳарлаъл Неру 1947 йил Нью-Деҳлидаги Парламент биносида «Тақдир билан келишув» мурожаатини ўқиб эшиттирмоқда. 
    Фото: STR/ AFP/ Getty Images

    Узоқ йиллар аввал биз тақдир билан келишдик ва мана, энди жуда каттасини бўлмаса-да, энг муҳим ваъдаларни бажариш фурсати етди.

    Ярим кечага занг урилиб, дунё аҳли ухлаганда Ҳиндистонда ҳаёт ва ҳуррият кўз очади. Ҳали шундай замонлар, тарихда камдан кам рўй берадиган палла келадики, баримиз эскидан янги оламга ўтамиз, узоқ вақт эзғиланган халқ руҳи аср адоғига етгач юзага қалқиб чиқади.

    Ушбу тантанали онларда ўзимизни Ҳиндистонга, унинг халқи ва бутун инсониятга хизмат қилиб, бахшида этишга ваъда берамиз.

    Ўтмишининг илк тонгида Ҳиндистон туганмас сўроқ-саволларга жавоб излашга тушди, ниҳоясиз асрлар эса унинг жамики омад-у толесизлигини улуғворлиги билан тўлдирди. Хушбахт ва шум тақдир оралаб у ҳечам изланишини тўхтатмади, унга куч бағишлаган идеалларини сира унутмади. Бугун биз шум толенинг охирида турибмиз ва Ҳиндистон ўзини яна қайтадан кашф этади.

    Айни дамда нишонлаётган муваффақиятимиз шунчаки бир қадам, олдинда бизни кутаётган улкан зафар ва музаффариятларга элтувчи имконнинг очилишидир. Ушбу имкониятни тутиб қолишга ва келажак чақириғини қабул қилишга куч-у ақлимиз ноқисмикан?

    Ҳуррият ва куч масъулиятни олиб келади. Масъулият эса суверен ҳинд халқининг чинакам суверенлигини таъминлайдиган ушбу ассамблея бўйнига тушади. Озодликка эришгунча қора меҳнатнинг бор азобига чидадик, қалбларимиз ғам-ғусса, аччиқ хотиралар билан оғирлашди. Ўша оғриқларнинг баъзилари бугунгача давом этмоқда. Шунга қарамай, ўтмиш тугади, ҳозиргиси эса келажак — бизни ортидан эргаштираётган келажак.

    Аммо бу келажак — ҳордиқ чиқарадиган, ҳузур қиладиган вақт эмас, аксинча, тез-тез зиммамизга оладиган ва бугунги кунгача ортмоқлаб юрадиган ваъдаларни бажариш фурсатидир. Ҳиндистонга хизмат — миллионлаб мазлумларга хизмат, демак. Бу қашшоқлик, жоҳилият, хасталик ва нотенгликнинг тугаши, демак.

    Авлодимиздаги энг забардаст кишининг мақсади ҳар бир кўздан томажак кўзёшнинг ҳар қатрасини сидириб ташлашдир. Бу, эҳтимол, биздан анча наридадир, бироқ кўзёш ва азоблар бор экан, бизнинг ишимиз ҳечам тугамайди.

    Шу боис, меҳнат қилишимиз, қаттиқ ишлашимиз керакки, орзуларимиз рўёбга чиқсин. У орзулар Ҳиндистон учун, аммо бутун олам, бугун бир-биридан айро яшашни тасаввур этолмайдиган, чамбарчас яшаётган миллатлар ва инсонларга ҳам аталган.

    Тинчлик бўлинмас, дейдилар. Ҳуррият, фаровонлик ва яна бу дунёда алоҳида бўлакларга бўлиш мушкул офатлар ҳам худди шундай бўлинмасдир.

    Биз вакили бўлган ҳинд халқининг ушбу улкан ҳодисотларга ишонч билдиришлари, бизга қўшилишларига чақириб қоламиз. Ҳозир ёқимсиз ва бузғунчи танқиднинг ўрни, бошқаларни айблаш ёки заиф истакларнинг пайти эмас. Биз озод Ҳиндистоннинг жамики болалари ҳур яшаши мумкин бўлган олиҳиммат саройни барпо этишимиз керак.

    Айтилган кун, тақдир белгилаган кун келгач, Ҳиндистон узоқ давом этган ғафлат ва курашдан сўнг яна тетик, серғайрат, озод, мустақил бўлиб оёққа туради. Ўтмиш айрим масалаларда ҳамон ёпишган гажак бўлиб қолади, биз эса олдинлари ҳадеб тилга кўчирадиган ваъдаларимизни астойдил бажаришимизга тўғри келади. Шунга қарамай, бурилиш нуқтаси ўтган, тарих эса биз учун янги саҳифаларини очади, биз яшайдиган, жон куйдирадиган тарихни энди бошқалар ёзади.

    Ҳозир Ҳиндистон, Осиё ва бутун дунё учун аҳамиятли палла. Янги юлдуз порламоқда, шарқдан озодлик юлдузи чиқмоқда, янги умид уйғонмоқда, узоқ вақтдан бери давом этган умид рўёбга чиқади. Шу юлдуз сира ўчмасин, умидлар асло сўнмасин!

    Атрофимизни ўраб олган қора булутларга қарамай ушбу ҳурриятдан беҳад шодмиз. Одамларимизнинг жуда кўпини изтироб қийнамоқда, муаммо-мушкулотлар ичрамиз. Бироқ ҳуррият масъулият, зўр ташвиш юклайдики, биз уларга озод ва тартибли инсон сифатида юзланишимиз шарт.

    Айни дамдаги илк ўй-фикримиз ана шу озодлик меъмори — Ҳиндистоннинг кўҳна руҳини ўзида мужассам этган, ҳуррият машъалини кўтариб, атрофимизни ўраб турган зулматни ёритган халқимиз отасига қаратилади.

    Биз кўпинча унга номуносиб издош бўлдик, даъватидан узоқлашдик. Лекин нафақат биз, балки келажак авлод ҳам ушбу мурожаатни хотирлаб, қалбларида чуқур из қолдирган, эътиқоди, кучи, жасорати, камтарлиги билан улуғвор Ҳиндистон ўғлига айланган инсоннинг хотирасини олиб юрадилар. Нечоғлик кучли шамол, шиддатли бўрон бўлишига қарамай, биз бу эркинлик машъали ўчишига сира йўл қўймаймиз.

    Келгусидаги ўй-фикрларимиз Ҳиндистонга ҳеч қандай мукофот, мақтовсиз, сўнгги нафасигача хизмат қиладиган кўнгиллилар ва озодлик аскарлари ҳақида бўлиши керак.

    Яна сиёсий чегаралар туфайли биздан узилган ва айни дамда эришган эркинлигимиз қувончини биз билан баҳам кўролмайдиган биродарларимиз, опа-сингилларимиз ҳақида ўйлашимиз шарт. Улар ҳам ўзимизники. Нима бўлишидан қатъи назар биз билан қолишлари, биз эса уларнинг яхши-ёмон кунида бирга бўлишимиз шарт.

    Келажак бизни чорламоқда. Хўш, энди қаерга борамиз ва нима қиламиз? Ҳиндистонинг оддий фуқароси, деҳқони, ишчисига ҳуррият ва имконият бериш; жаҳолат, қашшоқлик ва хасталикларни тугатиш; фаровон, демократик, тараққийпарвар давлат қуриш; ҳар бир аёл ва эркак учун адолатли, тўлақонли ҳаёт, ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий институтларни яратиш бурчимиздир.

    Олдинда бизни сермашаққат меҳнат кутмоқда. Ваъдамизни тўлиқ бажармагунча, ҳинд халқининг тақдири ўзи истаганидек бўлмагунича ҳеч биримизга ором йўқ.

    Биз буюк юрт фарзандларимиз. Бундан кейин олға силжиш ёқасидамиз ва ўша юқори марраларни тутиб яшашимиз зарур. Қайси динга эътиқод қилишимиздан қатъи назар, ҳинд фарзандларининг бари ҳуқуқ, мажбурият ва имтиёзлар олдида тенг. Биз ортиқ жамоавийлик, тор фикрлиликка тоқат қилолмаймиз, одамлари калта ўйлайдиган ва суст ҳаракат қиладиган ҳар қайси миллат буюк бўлолмайди.

    Бутун дунё миллатлари ва одамларига келгусида тинчлик, озодлик ва демократия бобида ҳамкорлик қилиш учун эзгу тилаклар ва аҳдларимизни йўллаймиз.

    Кўҳна, мангу ва навқирон она ватанимиз, ардоқли Ҳиндистонимизга ҳурматимиз чексиз ва ўзимизни унга бахшида этамиз. Jai Hind (Ҳиндистонга озодлик!)

    15.11.2021, 07:24   Изоҳ (0)   25306
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ қўшинларини Яқин Шарқдан олиб кетмаслигини маълум қилди

    14.11.2021, 23:47

    Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров қўшни ингуш халқини «бир ҳовуч провокаторларни» тўхтатишга чақирди

    14.11.2021, 23:13

    Эквадор қамоқхонасида юз берган тўқнашувларда қарийб 70 киши ҳалок бўлди (фото)

    14.11.2021, 22:12

    Хакерлар ФҚБнинг электрон почта тизимини бузиб кирди. Ундан 100 минг кишига огоҳлантирувчи хат жўнатилган

    14.11.2021, 21:11

    Сьерра-Леонеда бензовоз портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 144 кишига етди

    14.11.2021, 16:12

    Тухум, чигиртка, масхарабоз. Сальвадор Дали, Уолт Дисней, Стивен Кинг каби машҳурлар фобияси

    14.11.2021, 14:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.