Gucci модалар уйи бренднинг янги элчиларини эълон қилди — улар «Калмар ўйини» бош қаҳрамони Ли Жон Же ва «Денгиз бўйидаги Ча-ча-ча қишлоғи» актёри Шин Мин А, деб ёзади Esquire.
Netflix’нинг машҳур сериалида 456-рақамли ўйинчи Сон Ги Хун ролини ўйнаган актёр Ли Жон Же Gucci ижодий уйи раҳбари Алессандро Микелнинг бир нечта либосларини намойиш этди. Костюмлар «Калмар ўйини» сериали қаҳрамонларининг спорт услубига мурожаат қилган ҳолда тўқ яшил рангда яратилган.
Мавзуга доир:
- «Калмар ўйини» режиссёри: «Сериалнинг биринчи мавсуми бошқача якун топиши мумкин эди»
- «Калмар ўйини» сериалидаги кўпчиликнинг эътиборидан четда қолган сирли белгилар ва камчиликлар (фото)
- «Калмар ўйини» юлдузи ўзини сериал қўғирчоғи образида синаб кўрди (фото)
- «Унчалик бой эмасман». 900 миллион доллар даромад келтирган «Калмар ўйини» режиссёрига қанча пул тўланган?
Изоҳ (0)