• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига табрик йўллади

    Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига табрик йўллади. Табрик матни Президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
    Ҳурматли шифокорлар!

    Қадрли соҳа фахрийлари!

    Аввало, сиз, азизларни қутлуғ касб байрамингиз – Тиббиёт ходимлари куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

    Жаҳон тиббиёт илмининг асосчиларидан бири, буюк аллома Абу Али ибн Сино бобомиз айтганларидек, одамлар дардига дармон бўлмоқ – эзгулик ва олижанобликнинг юксак намунасидир.

    Халқимиз сизларнинг тимсолингизда ўз ҳаётини ана шундай улуғ ва масъулиятли ишга бағишлаган, эл-юрт саломатлигини асраш йўлида бор билим ва тажрибаси, истеъдод ва маҳоратини сафарбар этиб келаётган шарафли касб эгаларини кўради ҳамда машаққатли меҳнатингизни доимо муносиб қадрлайди.

    Чиндан ҳам, инсон саломатлиги жамиятнинг бебаҳо бойлиги, шифокорлар эса ана шу бойликнинг фидойи посбонларидир, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

    Азиз дўстлар!

    Мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, қадр-қимматини улуғлашда соғлиқни сақлаш тизими устувор аҳамият касб этади. Шунинг учун ҳам юртимизда тинчлик ва соғлиқни таъминлашга эришсак, қолган ҳамма нарсага эришамиз, деган фикрни яна такрорлашни ўринли, деб биламан.

    Айни шу мақсадда республикамизда соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ этиш ва унинг ривожини янги босқичга кўтариш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

    Бу ҳақда сўз юритганда, кейинги беш йилда соҳага оид 200 дан ортиқ қонун ҳужжатлари, жумладан, 2019-2025 йилларда Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси қабул қилинганини таъкидлаш лозим.

    Тиббиёт соҳасини молиялаштириш ҳажми йил сайин ортиб бормоқда. Буни жорий йилда соҳага 18 триллион сўмдан зиёд ёки 2016 йилга нисбатан 4 баробар кўп маблағ ажратилгани ҳам яққол тасдиқлаб турибди.

    Мамлакатимизда тиббиётнинг уч босқичли миллий модели – бирламчи тиббий-санитария, шошилинч тез тиббий ёрдам ва ихтисослаштирилган тиббий хизмат тармоғи яратилиб, самарали фаолият юритмоқда. Энг муҳими, тиббиёт муассасалари халққа янада яқинлашмоқда.

    Тиббий хизматларнинг сифат даражаси ошиб, янги замонавий йўналишлар, даволаш ва диагностика усуллари, ноёб илмий-амалий тажрибалар шаклланмоқда. Буни биргина мисол, яъни, қисқа даврда буйрак, жигар ва ўзак ҳужайраларда 700 дан ортиқ мураккаб операциялар муваффақиятли амалга оширилганида ҳам кўриш мумкин.

    Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича ишлар кўлами ҳам кенгаймоқда. Хусусан, ҳомиладор аёллар саломатлигини доимий назорат қилиш тизими йўлга қўйилгани оналар ва гўдаклар ўлимини сезиларли камайтиришда муҳим омил бўлмоқда.

    Ўтган даврда патронаж хизмати мутлақо янгича асосда ташкил этилди. Ҳамшираларнинг уйма-уй юриб, ҳар бир фуқаро саломатлигини назорат қилиб бораётгани касалликларнинг олдини олиш ва аҳолининг тиббий маданиятини юксалтиришда катта рол ўйнамоқда.

    Давлат тиббиёт муассасалари билан бирга, хусусий клиникалар сони кўпайиб, улар 129 та йўналишда фаолият кўрсатаётгани соҳада соғлом рақобатни, аҳоли учун танлаш имкониятини оширишга хизмат қилмоқда.

    Муҳтарам юртдошлар!

    Коронавирус пандемияси бутун дунё қатори халқимиз, айниқса, Ўзбекистон тиббиёти учун ҳам жиддий синов бўлганини барчамиз яхши биламиз. Эл бошига иш тушган ана шундай оғир ва мураккаб пайтда биринчи бўлиб ёрдамга шошилган, вирус ўчоқларида ўз ҳаётини хатарга қўйиб, бу хавфли касалликка қарши мардона курашган соғлиқни сақлаш ходимларига ушбу қувончли айёмда яна бир бор миннатдорлик билдирамиз.

    Айнан сизларнинг саъй-ҳаракатингиз билан пандемияга қарши курашнинг илғор усул ва воситалари ишлаб чиқилиб, амалда жорий этилмоқда. Ҳозирги кунда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш жараёнлари муваффақиятли олиб борилмоқда.

    Эл-юрт саломатлигини асраш ва мустаҳкамлаш йўлида фидокорона меҳнат қилаётган тиббиёт ходимларини муносиб рағбатлантириш доимо эътиборимиз марказида бўлиб келмоқда. Бунинг тасдиғини уларнинг иш ва турмуш шароитларини яхшилаш, замонавий уй-жойлар билан таъминлаш, моддий манфаатдорлигини оширишга қаратилган ишларимиз мисолида кўриш мумкин.

    Агар 2019 йилдан буён ушбу тизимда меҳнат қилаётган юртдошларимиздан қарийб 550 нафари юксак унвон, орден ва медаллар билан тақдирланган бўлса, куни кеча имзоланган фармонга кўра яна 82 нафар тиббиёт ходими давлат мукофотларига сазовор бўлдилар.

    Фурсатдан фойдаланиб, уларнинг барчасини ушбу муносиб эътироф билан чин дилдан табриклайман.

    Ҳурматли соҳа ходимлари!

    Халқимиз саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш биз учун бундан буён ҳам бош вазифа бўлиб қолади. Келгусида соҳага йўналтириладиган маблағларни 2 баробар ошириш, жумладан, яқин беш йилда олий тоифали шифокорлар маошини эквивалент ҳисобида 1 минг долларга етказиш белгилангани бу борадаги режаларимиз кўламидан далолат беради.

    Асосий вазифамиз – тиббиёт соҳасини юқори самара билан ишлайдиган, чинакам халқчил тизимга айлантиришдан иборат.

    Бу борада соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғини орқали тиббий профилактикага, оилавий шифокорлар ролини оширишга алоҳида эътибор қаратилади. Жумладан, аҳоли орасида энг кўп тарқалган ва эрта ўлим ҳолатларининг асосий сабаби бўлган касалликларни барвақт аниқлаш, мақсадли скрининг тадбирларини ўтказиш, профилактик махсус препаратлар билан бепул таъминлаш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, соҳага ахборот технологияларини кенг жорий этиш бўйича самарали чоралар амалга оширилади.

    Азиз ва муҳтарам юртдошлар!

    Биз ўз олдимизга қўйган буюк мақсад – Янги Ўзбекистонни барпо этишга фақат соғлом халқ, соғлом миллатгина қодир бўлишини албатта барчамиз яхши тушунамиз.

    Ана шундай баланд марраларга эришишда эл-юртимиз дардига ҳамиша дармон бўлиб келаётган сиз, азизлар, бор куч-ғайратингиз, билим ва малакангизни аямасдан меҳнат қиласиз, деб ишонаман.

    Сизларни касб байрамингиз – Тиббиёт ходимлари куни билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда улкан ютуқ ва омадлар, хонадонларингизга файзу барака тилайман.

    Қўлингиз дард кўрмасин, азиз шифокорлар!

    Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

    Аввалроқ соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хожибоев лавозимидан озод этилгани ва у Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига ўтгани, бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинлангани, Ўзбекистондаги тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш ва кадрлар малакасини ошириш учун 100 миллион доллар ажратилгани тўғрисида хабар берилганди.

    Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон касаба уюшмалари ходимларига табрик йўллади

    13.11.2021, 12:23   Изоҳ (0)   25864
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Зангиота туманидаги мебель дўконларининг бирида ёнғин содир бўлди

    13.11.2021, 11:10

    Самарқандда хотини ва қайнонасини уриб ўлдирган эркак 24,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди

    13.11.2021, 10:55

    «Ўзбекнефтгаз»: Галина Саидова бошчилигидаги ишчи гуруҳ GTL лойиҳасининг ишга туширилиш олди ҳолатини ўрганди

    13.11.2021, 10:30

    Шавкат Мирзиёев Туркияга ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди

    13.11.2021, 09:18

    Шавкат Мирзиёев Туркияга ташрифини якунлади. Саммит тафсилотлари

    13.11.2021, 09:05

    Шавкат Мирзиёевнинг Туркий кенгаш саммитида сўзлаган нутқи

    13.11.2021, 08:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.