• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12531.78
    • RUB159.82
    • EUR14538.12
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёевнинг Туркий кенгаш саммитида сўзлаган нутқи

    Шавкат Мирзиёев Истанбул яқинидаги Демократия ва эркинлик оролида ўтган Туркий кенгаш саммитида қатнашиб, нутқ сўзлади. Нутқ матни Президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати
    Муҳтарам Ражаб Тоййиб Эрдўғон Жаноби Олийлари!

    Ҳурматли давлат ва ҳукумат раҳбарлари!

    Жаҳон цивилизациялари чорраҳасида жойлашган гўзал Туркия заминида, қадимий тарихга эга Демократия ва озодлик оролида сизлар билан дийдор кўришиб турганимдан бениҳоя мамнунман.

    Авваламбор, Озарбайжон Республикаси Президенти, ҳурматли Илҳом Гейдарович Алиевга Ташкилотимизга самарали раислик қилгани учун миннатдорчилик изҳор этаман.

    Озарбайжон халқини мамлакат ҳудудий яхлитлиги тикланиб, тарихий адолат қарор топган қутлуғ сана – Ғалаба куни муносабати билан чин дилдан табриклайман.

    Шу билан бирга, ҳурматли Илҳом Гейдарович, Сизни «Туркий дунёнинг Олий ордени»га сазовор бўлганингиз билан ҳам самимий табриклайман.

    Учрашувимиз мезбони, қардошим, Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Жаноби Олийларига анжуманимизни юқори даражада ташкил этгани учун алоҳида ташаккур айтаман ҳамда Ташкилотимизга раисликни қабул қилиб олгани билан чин дилдан қутлайман.

    Анжуманимизда қадрли дўстимиз,Туркманистон президенти Гурбангули Мяликгулиевич Бердимуҳамедовни кўриб турганимдан беҳад мамнунман.

    Туркманистонга Ташкилотимизнинг кузатувчи мақоми берилиши тўғрисидаги тарихий қарорни тўлиқ қўллаб-қувватлайман.

    Бугун саммитимизда Ташкилотимиз асосчиларидан бири, фахрий раисимиз, Қозоғистон Республикасининг Биринчи президенти – элбоши муҳтарам Нурсултон Абишевич Назарбоев видеомурожаат билан иштирок этганини олқишлаймиз.

    Ҳурматли делегациялар раҳбарлари!

    Умумий тил ва муштарак қадриятлар бирлиги асосида шаклланган Кенгашимиз доирасида бугунги кунда сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт-логистика ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик жадал ривожланмоқда.

    Оғир пандемия даврида ҳам биз шериклигимизни кенгайтиришга, бир-биримизга ёрдам бериб, алоқаларимизни мунтазам ривожлантиришга интилиб келмоқдамиз.

    Аминманки, бугун қабул қилинаётган қарор билан Туркий Кенгаш номи «Туркий давлатлар ташкилоти» деб ўзгартирилиши ҳамкорлигимизни янада ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратади. Ушбу муҳим қадам Ташкилотимиз фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиб, унинг халқаро майдондаги ўрни ва нуфузини кескин оширишига ишонаман. Учрашувимизда имзоланадиган «Туркий дунё нигоҳи – 2040» истиқболли дастурий ҳужжати ҳам ушбу эзгу мақсадга хизмат қилади.

    Муҳтарам анжуман иштирокчилари!

    Ҳозирги вақтда дунёда юз бераётган шиддатли жараёнлар, турли таҳдид ва хатарлар, пандемия синовлари, озиқ-овқат хавфсизлиги, иқлим ўзгариши ва экология билан боғлиқ муаммолар барчамизнинг олдимизга янги, долзарб вазифаларни қўймоқда. Бу эса давлатларимизнинг ҳамкорлик борасида ҳали ишга солинмаган улкан имкониятларидан тўлақонли фойдаланишни тақозо этмоқда.

    Шу муносабат билан қуйидаги таклифларни билдирмоқчиман:

    Биринчидан, Ташкилотимиз доирасида савдо алоқаларини кенгайтириш учун қулай ва жозибадор шароитларни яратишимиз лозим.

    Охирги йилларда Ўзбекистоннинг қардош мамлакатлар билан умумий товар айирбошлаш ҳажми икки баробар ошганини алоҳида таъкидламоқчиман. Шу билан бирга, бу кўрсаткичлар мавжуд салоҳиятларимизга мос эмас, десам, адашмаган бўламан.

    Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, фақат 2020 йилда давлатларимизнинг умумий импорти 420 миллиард долларга тенг бўлган бўлса, аъзо мамлакатлар ўртасидаги ўзаро импорт ҳажми эса 21 миллиард долларни ташкил этди. Шу боис, учинчи давлатлардан кириб келаётган маҳсулотларни Ташкилотимизга аъзо мамлакатларда ишлаб чиқариш мумкин бўлган товарлар ҳисобидан қоплаш энг долзарб вазифамизга айланиши лозим.

    Бу борадаги мавжуд имкониятларни атрофлича ўрганиш мақсадида Туркий давлатлар савдо ҳамкорлиги бўйича тадқиқот марказини ташкил этишни таклиф қиламиз. Ушбу Марказ савдо тўсиқларини бартараф этиш, электрон тижоратни кенг жорий қилиш, экспорт-импорт ҳажмини кўпайтиришга қаратилган аниқ таклифлар ҳамда қўшма ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш билан шуғулланиши даркор.

    Иккинчидан, савдо-иқтисодий ҳамкорлигимизни янада ривожлантириш учун транспорт ва транзит масалаларига алоҳида эътибор қаратишимиз зарур.

    Тарихдан маълумки, туркий халқлар яшаб келган минтақалар минг йиллар давомида Шарқ ва Ғарб, Шимол ва Жануб ўртасида транспорт ва савдо кўприги вазифасини бажарган.

    Бугунги вазият биздан Хитойдан Европагача бўлган ва мамлакатларимиз ҳудудидан ўтадиган янги трансконтинентал транспорт йўлларини янада ривожлантиришни талаб этмоқда. Бу борадаги ҳамкорликни тизимли йўлга қўйиш учун «Туркий давлатлар ташкилотининг транспорт соҳасидаги ўзаро боғлиқлик дастури»ни ишлаб чиқишни таклиф этамиз.

    Ушбу дастур минтақалараро мултимодал коридорларини ривожлантириш, чегаралардан ўтиш тартибларини соддалаштириш, божхона, санитария ва бошқа турдаги назорат жараёнларини рақамлаштириш, транспорт ва транзит тарифларини оптималлаштириш масалаларига самарали ечимлар топишга қаратилиши лозим.

    Учинчидан, саноат кооперациясини кучайтириш бугунги кун талабига айланмоқда.

    Давлатларимизда мавжуд бўлган ихтисослашган ташкилотлар негизида «Инжиниринг ва технологиялар марказлари»ни ташкил этиш мақсадга мувофиқдир.Уларнинг фаолияти қўшилган қиймат занжирларини яратиш ва рақобатбардошлик тамойилларига асосланган қўшма лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқишга йўналтирилади.

    Бундай лойиҳаларни келгусида тузиладиган қўшма Инвестиция жамғармаси ҳисобидан молиялаштириш мумкин бўлади. Ушбу ташаббусни рўёбга чиқариш ҳамда бу борада янги имкониятлар очиш учун келгуси йили Ўзбекистонда «Туркий давлатлар саноат ҳафталиги»ни ўтказиш ниятидамиз.

    Тўртинчидан, саммитимиз «Рақамли асрда яшил технологиялар ва «ақлли шаҳарлар» мавзусида ўтаётгани муҳим аҳамиятга эгадир.

    Давлатларимизнинг ҳар бири турли соҳаларда рақамлаштириш жараёнларини жорий этиш тажрибасига эга. Аъзо мамлакатларда, биринчи навбатда Туркияда бу соҳада тўпланган тажрибани инобатга олиб, «ақлли шаҳар»ларни барпо этиш бўйича тажриба алмашиш ва инновацияларни трансфер қилиш мақсадида экспертлар ва ИТ мутахассислар учун доимий платформа яратиш муҳимдир.

    Бу борадаги илк қадам сифатида 2022 йилда экспертлар конференциясини ўтказишни таклиф қиламиз.

    Бешинчидан, ҳозирги пайтда дунёда иқлим ўзгариши ва экология муаммоларини ечиш ҳамда углерод нейтраллигига эришиш ва «яшил» иқтисодиётга ўтиш тобора ўткир заруратга айланмоқда.

    Орол денгизининг қуриши нафақат минтақамиз, балки унинг ташқарисидаги кўплаб мамлакатларга ҳам жиддий таъсир кўрсатмоқда.

    Бу каби экологик фожиаларнинг салбий оқибатларини юмшатиш, уларнинг тарқалишининг олдини олиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан ҳамкорликда Туркий мамлакатларнинг атроф-муҳит муҳофазаси бўйича тузилмасини тузиш ташаббусини илгари сурамиз.

    Мазкур тузилма қароргоҳини ушбу экологик офатдан энг кўп зарар кўрган Оролбўйи ҳудудларидан бирида жойлаштириш мақсадга мувофиқ бўлар эди.

    Олтинчидан, қадимий Хива ва Қўқон шаҳарларида бўлиб ўтган маданият ва туризм вазирларимизнинг самарали учрашувлари халқларимиз нақадар бой тарихий ва маданий меросга эга экани, сайёҳлик соҳасида катта имкониятларимиз борлигини яққол кўрсатди.

    Биз «Туркий дунё туризми» ва «Табаррук зиёрат» сайёҳлик лойиҳаларини амалга ошириш, ҳунармандчилик кўргазмалари ва этноспорт мусобақаларини ўтказиш, маданий мерос объектларини сақлаш ва реставрация қилиш ҳамда бошқа йўналишларни қамраб олган «йўл харитаси»ни биргаликда ишлаб чиқишни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз.

    Еттинчидан, бугунги саммитимизда Туркий дунё бирлигига салмоқли ҳисса қўшган улуғ мутафаккир ва давлат арбоби Мир Алишер Навоий номидаги халқаро мукофотни таъсис этиш ҳақидаги қарор қабул қилиниши муносабати билан барчангизга яна бир бор миннатдорчилик билдираман.

    Туркий дунёнинг буюк вакиллари умумбашарий маданият ва цивилизация тараққиётига қандай улкан ҳисса қўшгани ҳаммамизга маълум.

    Мана, яқинда Истанбул шаҳрида қайта таъмирланган муҳташам Отатурк маданият марказида Туркий дунёнинг улуғ алломалари сиймолари ёд этилгани айниқса эътиборлидир.Ташкилотимизга аъзо барча мамлакатлар фондларида ана шу бебаҳо мерос асраб-авайлаб сақланмоқда. Жумладан, Ўзбекистонда ҳам муштарак тарихимиз ва маданиятимизга оид 200 мингга яқин ноёб қўлёзмалар мавжуд.

    Ана шу нодир асарларни биргаликда ўрганиш, уларни таржима қилиш, ягона электрон базасини яратиш, бу соҳага рақамли технологияларни жорий этиш мақсадида «Туркий тилли давлатларнинг тарихий, илмий ва маданий меросини ўрганиш тадқиқот маркази»ни ташкил этишни таклиф қиламиз.

    Ўйлайманки, ушбу марказ қардош халқларимизнинг бебаҳо меросини келгуси авлодлар ва дунё аҳлига етказишга муҳим ҳисса қўшади.

    Саккизинчидан, келажагимиз давомчилари бўлган ёшлар мамлакатларимиз аҳолисининг катта қисмини ташкил этмоқда.

    Бугун ёш авлоднинг халқларимиз ҳаёти ва тақдиридаги, ўзаро муносабатларимиз ривожидаги ўрни тобора ортиб бормоқда. Уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, креатив ғоя ва лойиҳаларини рағбатлантириш, миллий қадриятларимизга ёт бўлган таъсирлардан асраб-авайлаш барчамизнинг асосий вазифаларимиздан биридир.

    Бу борадаги саъй-ҳаракатларимизни бирлаштириш мақсадида 2022 йилни Туркий дунёда «Ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш йили», деб эълон қилишни таклиф этаман. Унинг доирасида биргаликда аниқ чора-тадбирлардан иборат қўшма дастурни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, мазкур масалани навбатдаги саммитимиз кун тартибининг асосий мавзуси этиб белгилаш ўринли бўлар эди.

    Ҳурматли йиғилиш қатнашчилари!

    Афғонистондаги ҳозирги мураккаб вазият барчамизнинг эътиборимиз марказида турибди.Ушбу мамлакатнинг гуманитар инқирозга тушиб, халқаро майдонда яккаланиб қолишига, унинг террорчилар маконига айланишига йўл қўймаслик ниҳоятда долзарбдир.

    Афғонистоннинг янги Ҳукумати билан мулоқотларда ёндашувларимиз умумий ва якдил бўлиши лозим.

    Қадрли дўстлар!

    Ўзбекистон Республикаси бугунги анжуман кун тартибига киритилган Қўшма декларация, Ташкилотимиз таркибида Кузатувчи ҳамда Шериклик мақомларини таъсис этиш тўғрисидаги қарорлар ва бошқа муҳим ҳужжатларнинг имзоланишини қўллаб-қувватлайди.

    Бош котиб Бағдод Амреевнинг ваколат муддатини узайтиришни ҳам тўла маъқуллаймиз.

    Ишончим комилки, бугунги учрашувимиз ва эришилган келишувларимизнинг амалга оширилиши қардош халқларимизнинг умумий фаровонлиги ва равнақига хизмат қилади.

    Катта мамнуният билан янги ном олган Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммитини ўтказиш учун сиз, азиз ҳамкасбларимни келгуси йил Ўзбекистонга ташриф буюришга таклиф этаман.

    Эътиборингиз учун раҳмат.

    Мавзуга доир:

    • Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити 2022 йилда Ўзбекистонда ўтказилади
    • Шавкат Мирзиёев Туркия президенти билан минтақа кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр алмашди
    • Истанбулда Туркий кенгашга аъзо давлатлар раҳбарлари байроқ кўтариш маросимида иштирок этди

    13.11.2021, 08:21   Изоҳ (0)   18099
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентдаги хазонрезгилик, ҳаводаги йога, денгиздаги шахмат ўйини. 12 ноябрь суратлари

    12.11.2021, 23:55

    Шавкат Мирзиёев Туркия президенти билан минтақа кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр алмашди

    12.11.2021, 23:49

    Тошкентда Tracker’ни олиб қочган 13 ёшли бола уни тўхтатган ЙПХ ходимларидан қочиб кетди (видео)

    12.11.2021, 23:33

    Зангиотада онасига тазйиқ ўтказиб уйида жанжал кўтарган шахс унга нисбатан ИИБ ходимлари куч ишлатганини айтмоқда. ИИВ ҳолатга изоҳ берди

    12.11.2021, 23:00

    Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити 2022 йилда Ўзбекистонда ўтказилади

    12.11.2021, 22:13

    «Муфаса» номи билан танилган блогер унга турмушга чиқишга рози бўлмаган журналист аёлга кислота сепиб юбориш билан таҳдид қилгани айтилмоқда

    12.11.2021, 21:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Fitch халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон кредит рейтингини “BB-” дан “BB” даражасига оширди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:45

    Марказий Африкада трансформатор портлаши оқибатида 29 нафар ўқувчи ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июн, 22:30

    Шавкат Мирзиёев Беларусга етиб борди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:22

    Суперлига. “Андижон” камбек қилиб, “Хоразм”ни мағлуб этди

    Спорт | 26 июн, 22:10

    Сирдарёда ноқонуний балиқ овланиши оқибатида қарийб ярим млрд сўм зарар етказилди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:10

    Трамп Нетаньяхуга қарши ишни дарҳол тўхтатишни талаб қилди

    Дунё | 26 июн, 21:55

    “Ўт қопидаги тошни туширишга уринманг. Бу сизга қимматга тушиши мумкин” — мутахассис

    Саломатлик | 26 июн, 21:40

    Бразилия президенти Трампга интернетда камроқ вақт ўтказишни маслаҳат берди 

    Дунё | 26 июн, 21:30

    Шахматчи Гарри Каспаров давлат тўнтаришини тайёрлашда иштирок этганликда айбланмоқда

    Дунё | 26 июн, 21:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.