Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан 2021 йилнинг 10 ойи давомида хорижий давлатларда ишга жойлаштирилган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида маълумот берилди.
Унга кўра, агентлик томонидан 91 958 нафар фуқаро хорижий давлатларда ишга жойлаштирилган.
Шундан:
- 84 574 нафари Россияга;
- 6 197 нафари Қозоғистонга;
- 1 174 нафари Жанубий Кореяга (Э-8 визаси ва меҳнат шартномаларини қайта тиклаш ҳисобига);
- 7 нафари БААга;
- 2 нафари Туркияга;
- 2 нафари Польшага;
- 2 нафари бошқа давлатларга.
Бундан ташқари, 5 минг 984 нафар меҳнат мигрантига бир марталик моддий ёрдам ажратилган, 308 нафар меҳнат мигранти вақтинча ҳостелга жойлаштирилган, хорижда вафот этган 361 нафар фуқаро жасади олиб келинган, 408 нафар хорижда қийин аҳволда қолган фуқаролар қайтарилган, оғир тан жароҳати олган 12 нафар меҳнат мигрантининг тиббий хизмат харажатлари қоплаб берилган.
Меҳнат мигрантларининг иш берувчилар томонидан тўланмай турган қарийб 892,1 минг доллар миқдоридаги иш ҳаққи ва пуллик компенсациялари ундириб берилган.
Мавзуга доир:
- «Биз Россияга қулларни жўнатмаяпмиз, яхши ишларни берувчилар билан шартнома қиляпмиз» — Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
- Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Японияда ишлаш истагидаги тикувчи аёллар учун вакансия эълон қилди
- Ўзбекистондан Жанубий Кореяга меҳнат мигрантларини қабул қилиш жараёни ноябрь ойи охирида тикланади
Изоҳ (0)