• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Дониёр Ғаниев 2022 йил учун Давлат бюджети лойиҳаси кечикаётганини маълум қилди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев ўзининг Telegram’даги канали орқали 2022 йил учун Бюджет лойиҳаси ишлаб чиқилиши кечикаётганини маълум қилди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ғаниевнинг ёзишича, Бюджет кодексининг 97-моддасига асосан, Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси ва бюджетнома Вазирлар Маҳкамаси томонидан Олий Мажлис палаталарига, қоида тариқасида, 2021 йилнинг 15 октябридан кечиктирмай киритилиши белгиланган. Лекин 2021 йил 9 ноябрь ҳолатига, яъни белгиланган муддатдан 25 кун ўтган бўлса-да, бюджет лойиҳаси ва бюджетнома Қонунчилик палатасига киритилгани йўқ.

    Шунингдек, Бюджет кодексига ўтган йили киритилган ўзгартиришларга асосан, келгуси йил учун янгиланган ўрта муддатли давр фискал стратегияси Вазирлар Маҳкамаси томонидан жорий йилнинг 15 июнига қадар тасдиқланиши ва тасдиқланган фискал стратегия маълумот учун Олий Мажлис палаталарига тақдим этилиши ҳамда жамоатчилик учун Молия вазирлиги веб-сайтида эълон қилиниши белгиланган.

    «Белгиланган муддатдан деярли 5 ой ўтган бўлсада, ўрта муддатли фискал стратегия на Олий Мажлис палаталарига киритилган, на Молия вазирлиги веб-сайтида эълон қилинган. Ўзи умуман, 2022 йил учун янгиланган фискал стратегия Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилганми ёки йўқ — бу ҳам номаълум», — деб ёзади депутат.

    Дониёр Ғаниев 2021 йилда мамлакат президентлигига сайлов ўтказилгани ва ғолиб номзод томонидан сайловолди дастурда илгари сурилган масала ва режалар янги бюджет лойиҳасида ўз аксини топиши нуқтаи назаридан 2022 йил учун бюджет лойиҳасини ишлаб чиқиш кечикиши табиий ҳоллигини қайд этган. Лекин шунга қарамай, унинг таъкидлашича, бюджет лойиҳасини Олий Мажлис палаталари томонидан кўриб чиқилиши учун ҳам етарлича вақт берилиши керак.

    «Гарчи амалда депутатлар бюджет лойиҳаси параметрларига жиддий ўзгартириш ёки қўшимча киритолмасалар-да, лекин бюджет муҳокамаси учун Бюджет кодексида белгилангандек, қоида тариқасида, Қонунчилик палатасига ҳам камида бир ой муддат қолдирилиши керак. Умид қиламанки, бюджетномани киритишда кечикилган вақт уни Олий Мажлис палаталарида кўриб чиқиладиган муддатни қисқартириш ҳисобига қопланмайди», — дея қайд этади Ғаниев.

    Маълумот учун, Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йил учун давлат бюджетини 2020 йилнинг декабри охирида тасдиқлаганди. Унга кўра, 2021 йилда мамлакат иқтисодиёти одатдаги кўрсаткичларига қайтиши тахмин қилинганди — ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) 688,9 триллион сўмни, ўсиш суръати эса 5,1 фоизни ташкил этиши керак эди.

    Мавзуга доир:

    • Шавкат Мирзиёев 2022 йил учун солиқ тушумлари ҳамда бюджет параметрлари юзасидан йиғилиш ўтказди
    • Ўзбекистонда мудофаа ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар давлат бюджетидан қўшимча 1,4 триллион сўм олади
    Аввалроқ Дониёр Ғаниев иккиламчи бозордаги автомобиллар олди-сотдисидаги божларни пасайтиришни сўраб депутатлик сўрови юборгани, мазкур сўровга Молия вазирлиги 2022 йил бюджет параметрларини шакллантиришда автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун ундириладиган йиғимларни бекор қилиш кўзда тутилаётганини маълум қилгани тўғрисида хабар берилганди.

    10.11.2021, 17:13   Изоҳ (0)   13589
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кўтарилди

    10.11.2021, 16:52

    Фарғона вилояти ИИБ вазир Пўлат Бобожоновга видеомурожаат йўллаган собиқ инспектор тўғрисида маълумот берди

    10.11.2021, 16:07

    «Кимгадир эгилиб-букилмаслик, қул бўлмасликнинг ягона йўли — илм, зиё, китоб эканини охиригача тушуниб етмадик». Ношир Санжар Назар билан суҳбат

    10.11.2021, 15:35

    Чилонзордаги ҳарбий шаҳарча 204,9 млрд сўм бошланғич нарх билан аукционга қўйилди

    10.11.2021, 15:05

    «Янги Ўзбекистон» боғидаги монумент нега қайта таъмирланаётганига изоҳ берилди

    10.11.2021, 14:52

    Фарғонада ота ўз қизларига тегажоғлик қилгани айтилмоқда. Ҳолат вилоят прокурори ва ИИБ бошлиғи назоратига олинди

    10.11.2021, 14:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда 270 киши ҳалок бўлган Air India самолёти ҳалокатининг сабаби маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 19:10

    Хоразмда 7-қаватдан ўзини ташлаган қизлар жинсий зўравонлик қурбони бўлганми?

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:55

    “Челси” ва “Арсенал” “Барселона” футболчиси учун курашмоқда

    Спорт | 12 июл, 18:50

    АҚШда Трампнинг руҳиятида ёшга боғлиқ ўзгаришлар кузатилаётгани маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 18:35

    Жазирама кунларда юз терисини қандай парвариш қилиш керак? Косметолог тавсияси

    Гўзаллик | 12 июл, 18:20

    Ўзбекистонда сентябрдан сертификатсиз чет тили ўқитувчилари ишдан бўшатилиши мумкин

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:13

    Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқлари: зўравонликка қарши чоралар ўзини оқлаяптими?

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:00

    Сурхондарёда икки ҳайвонни овлаганлар табиатга 4,5 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 12 июл, 17:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.