• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Кўз ёшларни тийиш мушкул: «Форсаж» юлдузлари Вин Дизель ва Пол Уокернинг дўстлик ҳикояси

    «Форсаж» юлдузлари нафақат экранда, балки реал ҳаётда ҳам яқин дўст бўлган. Марҳум Пол Уокернинг ёлғиз қизи Мидоу турмушга чиққанда уни меҳробга Вин Дизель олиб боргани бунга исбот бўла олади. Улар бир-бири билан қанчалик яқин эди? Қуйида ушбу саволга жавоб бериб ўтамиз.

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Эркаклар ўртасидаги қалин дўстликка нисбатан bromans атамаси ишлатилади. Бу шунчалик яқинлигидан бир-бирини ака-ука деб билиш ва уларнинг оиласи ҳам дўстлашиб кетганини англатади. Пол Уокер ҳамда Вин Дизельнинг ўртасидаги дўстлик ана шундай бўлган ва бу алоқалар ҳатто Полнинг вафотидан кейин ҳам ўзгармаган. Уокер ўлган, аммо унинг Дизель билан дўстлиги яшашда давом этган.

    Экрандан ҳаётга кўчган дўстлик

    «Форсаж» фильми 2001 йил экран юзини кўриши биланоқ суперхитга айланган. Унда икки бош қаҳрамон: Торетто ва Брайан O’Коннорни гавдалантирган Вин Дизель ва Пол Уокер қалин дўст бўлиб қолган, янги франшизалар суратга олингани сайин эса оилавий алоқалари ҳам тобора яхшиланган. Экранда дўстлар ролини ўйнаган актёр ва актрисалар ҳаётда шунчаки яқин таниш бўлади. Вин ва Пол эса чиндан ҳам дўстлашиб, суратга олиш майдончасида яхши мулоқот қила бошлаган. Уларнинг самимий, очиқ ва яқин дўстона муносабатларига ҳавас қилса арзирди.

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Бир-бирига ишонган тоғ

    2008 йилда Дизельнинг ҳаётида ўзига хос бурилиш бўлган. Бунга «Форсаж»нинг иккита қисмида суратга тушмагани эмас, ота бўлишга тайёргарлик кўргани сабаб бўлган. Вин ўша вақтда севгилисининг ёнида бўлишни афзал деб билиб, суратга олиш ишларидан бироз узоқлашган. Бундай осон бўлмаган даврда Уокер Дизельга елкадош бўлган.

    «Пол менинг олдимга келиб, мен билан нима бўлаётгани нега бундай асабийлигим ҳақида сўраган. Мен туғруқ жараёни қандай кечиши ҳақида ҳаяжонланаётганимни тушунтирганман, ахир бу менинг биринчи фарзандим эди. У менинг кўзларимга боқиб, сен бу ерда ҳамма нарсани ташлаб, зудлик билан рафиқангни ёнига боришинг, унинг ёнида бўлишинг ва қизингнинг дунёга келишини кўришинг керак деган. Полнинг гапига кирганман, мен фақат акамнинг гапигагина шундай қулоқ солишим мумкин эди. Суратга олиш майдончасини тарк этдим ва қизимнинг туғилиш жараёнида иштирок этдим. Унда нафас олиши билан боғлиқ муаммолар бўлган. Тафсилотларни айтишни истамайман, аммо агар ўша вақтда қизимнинг ёнида бўлмаганимда, ўзимни ҳеч қачон кечирмаган бўлардим. Ўша маслаҳати учун Полдан бағоят миннатдорман», – деган Дизель. Актёр дўстининг бу гапларидан хулоса қилиб, ҳаётда нималар муҳимлиги-ю, нималар аҳамиятсиз эканини танлашни ўрганган.

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Кундан-кунга Вин ва Полнинг дўстлиги тобора мустаҳкамлашган. Уокернинг онаси ҳам уйида ўғлининг яқин дўстини кўришдан ҳамиша мамнун бўлган. «Улар соатлаб суҳбатлашиши, нафақат суратга олиш ишлари билан боғлиқ икир-чикирларни, балки бошқа нарсаларни ҳам муҳокама қилиши, ҳаёт билан боғлиқ турли вазиятларни эслаши, навбатдаги таътил ёки дам олишни режалаштириши, биргалашиб бирон нима устидан кулиши мумкин эди», — деб эслайди Уокернинг онаси Шерил.

    «Форсаж»нинг қолган қаҳрамонлари ҳам айнан Вин ва Пол сабаб дўстлашиб, ҳақиқий оиладек бўлиб кетганини таъкидлади. Улар бошқаларнинг келиб чиқиши, қарашлари ва феъл-атвор турли эканидан ташқари дўстлашишга ўргатган.

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Сўнгги нафасгача

    2013 йили 1 декабрь куни 40 ёшга тўлганига кўп бўлмаган Пол Уокер, автоҳалокатда вафот этган. Фожиа ҳақида хабар топган Вин, ўша вақтнинг ўзидаёқ самолётга ўтириб, вафот этган дўстининг онасининг олдига етиб борган. «Ичкарига киришга қарор қилолмай, орқа ҳовлида туриб йиғлаганман. Дўстимнинг онаси мени кўриб, ташқарига чиққан ва таскин беришга ҳаракат қилган. Мен йиғлаганча, аслида мен сизни овунтиришим керак, ахир унинг онаси сизсиз, деганман. Бунга жавобан у: Сен унинг иккинчи ярми эдинг, деб жавоб берган», — деб эслайди Дизель.

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Ўзининг хайрлашув постида Дизель, у учун буюк ва ҳақиқий дўстлик даври тугаганини ёзган. Уокернинг дафн маросимидан кейин Дизель бирданига йўқ бўлиб қолган. На кўчада, на ижтимоий тармоқларда кўринган, ҳатто карьерасида ҳам танаффус кузатилган. Пол бир нечта эпизодларида суратга тушиб улгурган «Форсаж»нинг еттинчи қисмини суратга олиш жараёнлари ҳам тўхтатилган.

    Суратга олиш ишларининг 4 ойга қолдирилиши, миллионлаб маблағ тикилган ва кўплаб мухлислар интиқиб кутаётган фильм ижодкорлари учун осон бўлмаган. Фильмнинг тақдимоти қолдирилгани уларнинг ўзига келиб олиши имконини бергани таъкидлаган Вин, ўша вақт ҳаётидаги энг кўп кўз ёш тўкканини қўшимча қилган.

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Дўстлик ва фарзандлар 

    2015 йил 16 мартда Вин яна бир марта фарзандли бўлган. Дунёга келган қизалоқни марҳум дўстининг шарафига Полин деб исм қўйди. «Қизим дунёга келганида, уни дўстим ва акамдек бўлган инсоннинг шарафига номлашим кераклигини англаганман. Биз «Форсаж»нинг биринчи қисмиданоқ Пол билан бир-биримизни шундай атагандик. Ўша онда унинг ёнимда эканини ҳис қилганман», — деган Вин.

    https://www.instagram.com/p/COqxI2KDCkI/?utm_source=ig_embed&utm_campaign=embed_video_watch_again

    Полнинг қизи Мидоу эса асло ёлғиз қолмаган. Дизель унга отасининг йўқлигини билдирмасликка ҳаракат қилган. Улар ўртасида илиқ муносабатлар йиллар ўтгани сайин мустаҳкамланган. Қиз ҳар йили Дизельни туғилган куни билан табриклашни унутмайди, Вин эса у учун муҳим бўлган кунларни асло ўтказиб юбормайди. 2019 йилги табригида Дизель, Мидоу билан фахрланиши, уни яхши кўриши ва қадрлашини ёзиб қолдирган.

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    2021 йил 22 яшар Мидоу турмуш қурган. Доминиканда бўлиб ўтган тўй пандемия сабаб ихчам ўтказилган. Мидоу турмуш ўртоқ сифатида актёр Луи Торнтон-Алланни танлаган. Пол Уокернинг қизининг тўйи ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган. Кўпчилик Доминик Торетто билан боғлиқ, оиланинг нақадар муҳимлиги ҳақидаги мемни эслаган.

    Мавзуга доир:

    • Пол Уокернинг қизи турмушга чиқди, уни меҳроб ёнига Вин Дизель олиб борди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари «Форсаж» фильмидан олинган мемларни эслади
    • Дуэйн Жонсон «Форсаж» фильмини суратга олиш ишларида Вин Дизель билан юзага келган можаросига изоҳ берди
    • Пол Уокер «Форсаж»нинг сўнгги қисмларида «қайта тирилиши» мумкин
    • «Тепкини полга қадар бос, қани учдик». Интернетда «Форсаж-9»нинг янги ролиги пайдо бўлди
    • Вин Дизель ва Дуэйн Жонсон улкан болаларга айланиб қолди: «Форсаж»даги пайқаш мушкул бўлган ноодатий кадр

    07.11.2021, 20:41   Изоҳ (0)   20123
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қошлар шакли машҳур аёлларни пластик операциялардан ҳам самаралироқ ўзгартирган ҳолатлар (фото)

    07.11.2021, 19:55

    Зарина Низомиддинованинг холаваччаси, Даврон Кабуловнинг божаси: Қариндош эканини кўпчилик билмайдиган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото)

    07.11.2021, 10:39

    Азиза Ниёзметованинг тўнғич қизи укаси ва сингиллари ҳақида гапириб берди (видео)

    06.11.2021, 22:35

    «Бундай бўлишини ҳеч ким кутмаганди: «Муҳташам юз йил» сериали продюсери Марям Узерли жамоани ноқулай вазиятда қолдиргани ҳақида сўзлаб берди

    06.11.2021, 18:47

    Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг онаси вафот этди

    06.11.2021, 17:54

    «Форсаж» юлдузи Дуэйн Жонсон, Алек Болдуин билан боғлиқ фожиадан кейин суратга олиш жараёнида ҳақиқий қуролдан фойдаланмасликка қарор қилди

    06.11.2021, 17:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    30 йил аввалги йирик ҳисобнинг такрорланиши, турнир жадвалидаги илгарилаш: “Навбаҳор” ва “Машъал” ўйинидан фотогалерея

    Спорт | 29 июн, 10:51

    Стюардессалар уларни четлаб ўтади: самолётда истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган ичимлик ва таомлар

    Лайфстайл | 29 июн, 10:40

    “Аср тўйи”: Жефф Безоснинг Венециядаги 50 млн долларлик никоҳ оқшомига 200 дан ортиқ машҳурлар ташриф буюрди

    Шоу-бизнес | 29 июн, 10:15

    Ўзбекистонда валюта тушумини сотишдан бўйин товлаганлик учун жарима бекор қилиниши мумкин

    Ўзбекистон | 29 июн, 10:00

    Ўзбекистон товарлари учун Покистон портида махсус омбор ташкил этилиши мумкин

    Ўзбекистон | 29 июн, 09:00

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Челси” “Бенфика”ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди (видео)

    Спорт | 29 июн, 08:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.