Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг онаси Раҳима ая Усмонова вафот этди. Бу ҳақда «Ўзбекконцерт» ДМ матбуот хизмати маълум қилди.
«Бугун, 6 ноябрь куни Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг онаси Раҳима ая Усмонова вафот этди. «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси жамоаси устоз санъаткор Юлдуз Усмоновага ҳамда унинг оиласига чуқур ҳамдардлик билдиради», — дея хабар беради «Ўзбекконцерт» ДМ матбуот хизмати.
Изоҳ (0)