Тошкент шаҳри Сергели туманида 30 сентябрь куни Ички ишлар органи ходими каналда чўкаётган маст фуқарони қутқариб қолди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.
Маълум бўлишича, Сергели тумани «Қорасув» маҳалласи ҳудудида соат 21:30 атрофида фуқаро М.М маст ҳолатда эҳтиётсизлик қилиб, ҳудуддан оқиб ўтувчи каналга тушиб кетган. Сувдан мустақил чиқа олмаган эркак атрофдагиларни ёрдамга чақирган. Шу ҳудуддан ўтиб кетаётган Сергели тумани профилактика инспектори лейнетант Алибек Мамарайимов чақириқни эшитган ва фуқарога сувдан чиқишда ёрдамлашган.
Қайд этилишича, лейтенант воқеа жойига тез ёрдамни чақирган ва фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Изоҳ (0)