Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва ҳудудий бошқармалар хабар берган сўнгги кунлардаги йўл-транспорт ҳодисалари тафсилотларини тақдим этамиз.

Damas 16 ёшли қизнинг ўлимига сабабчи бўлди

Шу йил 3 ноябрь куни соат 07:10 ларда, Фарғона ҳалқа йўлининг 93 километрида, Наманган тумани «Қурама» МФЙ ҳудудида, Damas русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган 2005 йилда туғилган қизни уриб юборган. Оқибатда пиёда олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт бошқариш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Қашқадарёда тепловоз ва Lacetti тўқнашиб кетди

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 4 ноябрь куни соат 20:00 ларда Қашқадарё вилояти, Косон тумани, Мудин қишлоғи ҳудудидан ўтувчи А-380 автомобиль йўлининг 149-километрида ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган С.Т. Lacetti автомобилини бошқараётиб, темир йўл кесишмасига чиқиб кетиши оқибатида Бухоро–Қарши йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган юк ташувчи тепловоз билан тўқнашган.

Фото: ЙҲХББ

Фото: ЙҲХББ

Ҳодиса оқибатида Lacetti автомобили ҳайдовчиси олган оғир тан жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Косон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: ЙҲХББ

Фото: ЙҲХББ

Сурхондарёда Hyundai 2004 йилда туғилган ўқувчини уриб юборди

2021 йил 4 ноябрь куни Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани «Ҳуррият» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга М-41 автомобиль йўлининг 1534-километрида 2001 йил туғилган ҳайдовчи Hyundai Porto юк машинасида пиёдалар йўлагидан ўтаётган 2004 йилда туғилган ўқувчини уриб юборган.

Жабрланувчи кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай вафот этган.

Деновда ўғил отасининг ўлимига сабабчи бўлди

Сурхондарё вилояти Денов туманида ҳайдовчилик гувоҳномасини олганига энди 9 ой бўлган 26 ёшли йигит Nexia автомобилида отаси, онаси, холаси ва унинг вояга етмаган фарзандлари билан тунда тезликни ошириб ҳаракатланган.

У ўз йўналишида ҳаракатланиб кетаётган, ҳайдовчилик ҳуқуқига эга бўлмаган фуқаро бошқарувидаги Т-28 русумли тракторнинг тиркамасига келиб урилган.

Оқибатда Nexia ҳайдовчисининг ёнида ўтириб келаётган отаси воқеа жойида ҳалок бўлган. Бундан ташқари Nexia’нинг орқа ўриндиғидаги икки йўловчи олган тан жароҳатлари сабаб шифохонага ётқизилган.

Чироқчида Nexia’нинг газ баллони портлаб кетди

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 4 ноябрь куни соат 19:55 ларда Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманида жойлашган «Аннарўз» жоме масжиди биносининг рўпарасида ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган С.Х. бошқарувидаги Nexia автомобилига ўрнатилган газ баллонида портлаш содир бўлган (ҳаракат давомида).

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситасига зарар етган.

Фото: ЙҲХББ

Фото: ЙҲХББ

Мазкур ҳодиса юзасидан Чироқчи тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ ва ФВБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, ҳодиса содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Исроил—Миср чегарасидаги отишма, қабрларга қадалган байроқлар, Rally Мuynak’да ёниб кетган автомобиль — ҳафта суратлари
Дунё
Ражаб Тоййиб Эрдўғон парламентда қасамёд қилиб, Туркия президенти лавозимига киришди
Дунё
Пригожин Россия Мудофаа вазирлиги “Вагнер”чиларнинг Бахмутдан чиқиш йўлини миналаб ташлаганини айтди