Президент Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич куёви Ойбек Турсунов «Капиталбанк» устав фондидаги улушини 50 фоизга оширди. Бу ҳақда фонд биржаси маълумотларига таяниб, Spot хабар берди.
Маълум қилинишича, биржадан ташқари битим 29 октябрь куни тузилди. Акциядор акциялар умумий сонининг 34,1 фоизи — 112,49 миллион оддий банк акцияларини сотиб олди. Бунга қадар у 52,43 миллион акцияга эгалик келган.
2019 йилда асосий акциядори Ойбек Турсунов бўлган компания илк бор «Капиталбанк»нинг 40,13 миллион, яъни 31 фоиз акцияларини сотиб олганди. Ўша йили ушбу битим банк секторидаги энг йирик битимлардан бири бўлган.
Ойбек Турсунов, шунингдек, 2020 йилда Uzcard устав фондининг 75 фоиз акцияларини сотиб олганди. Бироқ кейинчалик 51 фоизлик бошқарув пакети Миллий банкка, яна 6 фоиздан акциялар бошқа тўртта — «Саноатқурилишбанк», «Асакабанк», «Ипотекабанк» ва «Алоқабанк»ка ўтказилган.
Изоҳ (0)