• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    ЖЧ билан хайрлашаётган ўзбек боксчилари, 400 лик довондан ўтган Ибраҳимович ва Англияга қайтаётган Конте. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    Дунё ва ўзбек спортига оид 1 ноябрь кунининг энг муҳим хабарлари дайжести билан танишинг.

    Ўзбекистон

    Ҳарбийлар ўртасидаги ЖЧда Ўзбекистон терма жамоаси 1-ўринни эгаллади

    Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Франциянинг Париж шаҳрида ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этмоқда.

    Унда Улуғбек Азизов ва Тоҳир Файзиев мураббийлигидаги дзюдочилар яккалик баҳслари якунига кўра 4 та олтин, 1 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Диёра Келдиёрова (-52 кг), Дилшоджон Баратов (-60 кг), Давлат Бобонов (-90 кг) ва Музаффарбек Тўрабоев (-100 кг) жаҳон чемпионига айланган бўлса, Шоҳрух Бахтиёров (+100 кг) бронза медалига сазовор бўлди.

    Иккинчи ўринни бразилиялик дзюдочилар (3 та олтин, 4 та кумуш, 4 та бронза) эгаллаган бўлса, кучли учликка мезбон Франция терма жамоаси (3 та олтин, 3 та кумуш, 4 та бронза) якун ясади.

    Эндиликда ўзбекистонлик спортчилар мусобақанинг жамоавий йўналишда ўз имкониятини синаб кўради.

    Ўзбекистон 2022 йилги қишки Олимпия ўйинларига илк йўлланмасини қўлга киритди

    Фото: Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати

    Тоғ чанғиси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Комилжон Тўхтаев 2022 йилда Хитойнинг Пекин шаҳрида бўлиб ўтадиган XXIV қишки Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги Ўзбекистон чанғи федерациясига таяниб хабар бермоқда.

    Комилжон Тўхтаев тоғ чанғисининг слалом ва гигант слалом йўналишларида ўтказилган саралаш баҳсларида жамғарилган очколарига кўра қишки Олимпия ўйинлари нормативини бажарган ва 2022 йили Пекин мезбонлигида ўтадиган мусобақага йўлланмани қўлга киритган.

    Қайд этиш керак, Халқаро Олимпия Қўмитаси қоидаларига кўра, Ўзбекистон тоғ чанғи спорти бўйича атиги 2 та йўлланмага (бир нафардан эркак ва аёл) даъвогарлик қилиши мумкин.

    Жаҳон чемпионатини тарк этган ўзбекистонлик боксчилар сони 6 нафарга етди

    Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг 1 ноябрь кунги баҳслари ўтказилмоқда.

    Асадхўжа Мўйдинхўжаев

    Асадхўжа Мўйдинхўжаев
    Фото: Бокс федерацияси матбуот хизмати

    Асадхўжа Мўйдинхўжаев 1/8 финалда япониялик Севонрес Оказавага қарши тўқнаш келди ва мағлубиятга учради. Япониялик боксчи учала раундда ҳам Асадхўжа устидан устунликка эришди. Шу тариқа ЖЧни тарк этган ўзбекистонлик боксчилар сони 6 нафарга етди. Бунгача Ҳасанбой Дўстматов, Шоҳжаҳон Абдуллаев, Миразизбек Мирзахалилов, Шаҳрам Ғиёсов ва Шаҳобиддин Зоиров Жаҳон чемпионати билан хайрлашганди.

    Саиджамшид Жаъфаров эса озарбайжонлик Миршариф Казимзадени 5:0 ҳисобида енгиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

    Шунингдек, 1 ноябрь куни Мужибилло Турсунов (23:10 дан кейин) ва Одилжон Аслонов (00:30 дан сўнг) ҳам ўз жангларини ўтказди.

    Жаҳон

    «Тоттенҳэм» Нуну Эшпириту Сантуни истеъфога чиқарди, унинг ўрнини Антонио Конте эгаллаши кутилмоқда

    Фото: Twitter

    Нуну Эшпириту Санту «Тоттенҳэм» бош мураббийи лавозимидан озод этилди. Лондон клубини 47 ёшли португалиялик мутахассис билан биргаликда бутун мураббийлар штаби ҳам тарк этган.

    «Шпорлар» Англия Премьер Лигасининг 10-туридан кейин 15 очко тўплаган ҳолда 8-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа АПЛ доирасида 7 ўйиннинг 5 тасида мағлубиятга учради.

    Нуну 2021 йилнинг июнь ойида «Вулверҳэмптон»дан кетиб, «Тоттенҳэм»ни қабул қилиб олганди.

    Журналист Жанлука ди Марциога кўра, Нунунинг ўрнини Антонио Конте эгаллайди. Томонлар 1,5 йиллик шартнома борасида келишув борасида музокаралар ўтказмоқда.

    Фото: Twitter

    Никола Скира эса Контенинг «Тоттенҳэм»дан уч йиллик шартнома ва 3—4 та муҳим трансфер талаб қилаётгани ҳақида хабар берди. Қайд этилишича, Конте Лондонга етиб келган ва ва тез орада «Тоттенҳэм» спорт директори Фабио Паратичи билан учрашади.

    «ПСЖ» Рамос билан шартномани бекор қилиши мумкин

    Фото: Getty Images

    «ПСЖ» ҳужумчиси Серхио Рамос «ПСЖ»ни тарк этиши мумкин.

    Get French Football News’га кўра, клуб 35 ёшли испаниялик ҳимоячи билан шартномани бекор қилиш вариантини кўриб чиқиши мумкин.

    Парижликлар футболчининг соғлиғи ва жисмоний ҳолатидан хавотирда. У ўтган ёзда «Реал»дан эркин агент мақомида келганидан бери ҳали жамоада дебют қилгани йўқ.

    Серхиода мушак жароҳатидан тикланиш жараёни қийин ўтмоқда. Шошилинчда қилинган муолажалар эса янги муаммоларни келтириб чиқарган. Футболчи индивидуал машқларда ҳамон оғриқ ҳис қилаётгани айтилмоқда.

    Парижликлар спорт директори Леонардо эса матбуот бу мавзуни ортиқча бўрттириб юбораётгани ва клуб Рамоснинг ҳолатидан аввалдан хабардор бўлганини айтган.

    Жозе Моуриньо фаолиятида илк бор А Серия доирасидаги уй ўйинида ютқазди, бунгача 43 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серия бўлганди

    Фото: Getty Images

    «Рома» Италия чемпионатининг 11-турида ўз майдонида «Милан»га ютқазди (1:2).

    Рим клуби бош мураббийи Жозе Моурино учун бу А Серия доирасида уй учрашувларидаги илк мағлубияти бўлди. Шу тариқа «Милан»дан учралган мағлубият Моуриньонинг Италия чемпионати уй ўйинларидаги 43 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясини тўхтатди.

    Қайд этиш керак, ушбу кўрсаткич Италия чемпионатидаги 3 очколик даврда (1994/95 йилги мавсумдан бери) мураббийлар учун энг яхши натижа ҳисобланади.

    Ибраҳимович миллий чемпионатлар доирасида 400-голини урди

    Фото: Getty Images

    «Милан» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович А Серия 11-туридан ўрин олган «Рома»га қарши ўйинда (2:1) гол урди.

    Швециялик футболчи учун бу гол ўзи ўйнаган барча миллий чемпионатлардаги 400-гол бўлди. У Швеция чемпионатидаги илк голини бундан 22 йил аввал, 1999 йилнинг 30 октябрида «Малмё» сафида урганди.

    А Серияда эса бу гол 40 ёшли ҳужумчи учун 150-гол бўлди. У фаолияти мобайнида «Ювентус», «Интер», «Милан», «Аякс», «Барселона», «ПСЖ», «Манчестер Юнайтед» ва «Лос-Анжелес Гэлакси» клубларида тўп сурган.

    Германия Кубоги нимчорак финалига қуръа ташланди

    Германия Кубогининг нимчорак финал босқичига қуръа ташланди. Унга кўра, 1/8 финал босқичида «Боруссия Д» «Санкт-Паули»га қарши майдонга чиқади. «Бавария» эса мазкур босқичга қадар етиб келолмади. Беллашувлар 2022 йилнинг 18—19 январь кунлари бўлиб ўтади.

    Германия Кубоги

    1/8 финал жуфтликлари:

    «Ҳоффенҳайм» – «Фрайбург»

    «Санкт-Паули» – «Боруссия Д»

    «Мюнхен-1860» – «Карлсруэ»

    «Ҳанновер» – «Боруссия М»

    «Ҳерта» – «Унион»

    «Кёльн» – «Ҳамбург»

    «Лейпциг» – «Ҳанза»

    «Бохум» – «Майнц».

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    01.11.2021, 22:37   Изоҳ (0)   24051
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ЖЧ—2021. Саиджамшид Жаъфаров озарбайжонлик боксчини енгиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди

    01.11.2021, 19:51

    Асадхўжа Мўйдинхўжаев япониялик боксчига ютқазди ва ЖЧ—2021 билан хайрлашди

    01.11.2021, 18:18

    ЖЧ—2021. 1 ноябрь куни 4 нафар ўзбекистонлик боксчи жанг қилади

    01.11.2021, 13:06

    А Серия. «Рома» Элдор Шомуродов захирадан тушган ўйинда «Милан»га ютқазиб қўйди, «Интер» ва «Наполи»да ғалаба

    01.11.2021, 02:56

    ЖЧ—2021. Мадиёр Саидраҳимов қозоғистонлик боксчи устидан иродали ғалабани қўлга киритиб, чорак финалга чиқди

    01.11.2021, 01:17

    ЖЧ—2021. Абдумалик Ҳалоков словениялик боксчига имкон қолдирмади ва чорак финал йўлланмасига эга чиқди

    31.10.2021, 23:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.