Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Туркманистонда Бетарафлик кунини нишонлаш учун ўлчами 210 квадрат метр келадиган янги улкан гилам яратилмоқда. Уни яратиш устида Болқон вилоятидаги «Сердар» бадиий гиламдўзлик корхонаси ҳунармандлари ишламоқда, деб хабар берди Turkmenportal.

Фото: Turkmenportal

Фото: Turkmenportal

«Туркманхали» давлат корхонаси мутахассиси Огулмарал Аманжаеванинг сўзларига кўра, улкан гиламга Ахал гули (гилам нақши) туширилади, гиламнинг ўзи эса «Туркмениň ак öйи» оқ уйларидан (ўтов шаклидаги бино) бирини безатади.

Туркман миллий гиламдўзлик санъати ЮНЕСКОнинг Инсоният номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган.

Бу йил Туркманистоннинг биринчи улкан гилами «Туркман қалби» яратилганига 80 йил тўлди. Ундан кўп йиллар ўтиб яратилган, умумий ўлчами 301 квадрат метрли яна бир улкан туркман гилами «Олтин аср» дунёдаги энг катта қўлда тўқилган гилам сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.

Туркманистонда Бетарафлик куни мамлакатдаги иккинчи муҳим миллий байрамдир. Бу сана ҳар йили 12 декабрда нишонланади.

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 25 октябрь куни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевни Туркманистоннинг «Бетарафлик» ордени билан мукофотлаган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда яшил энергетика даври бошланганига уч йил бўлди. Нималар ўзгарди?
Маҳаллий
Фоторепортаж: Президент ташрифига тайёргарлик кўраётган Наманган
Спорт
Лионель Месси Криштиану Роналдунинг рекордини янгилади