Футбол бўйича Қозоғистон Премьер Лигасининг сўнгги, 26-тури доирасида «Тобол» «Оқжайиқ»га қарши майдонга тушди.
«Оқжайиқ» майдонида ўтган беллашув «Тобол»нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Костанайликларнинг илк голига ўзбекистонлик ҳужумчи Игорь Сергеев муаллифлик қилди.
Ушбу ғалабадан кейин «Тобол»нинг очколари 61 тага етди ва чемпионликни қўлга киритди. Шу тариқа жамоа ўз тарихида иккинчи марта ва 11 йил деганда илк бор Қозоғистон чемпионига айланди.
Игорь Сергеев эса мавсум якунларига кўра чемпионат тўпурарлари орасида 11 та гол билан 3-ўринни эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, Сергеев 2021 йилнинг февраль ойида Қозоғистоннинг «Оқтобе» клубига ўтганди. Июль ойида эса уни «Тобол» ўз сафига қўшиб олди.
Қозоғистон Премьер Лигаси
26-тур баҳси
Изоҳ (0)