Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг 6-кунги баҳслари 30 октябрь, шанба куни бўлиб ўтди.
-48 кг вазн тоифасида Ўзбекистон вакили Нодиржон Мирзаҳмедов ирландиялик Рикки Несбиттга қарши рингга кўтарилди. Учала раундда ҳам Нодиржон устун келди ва ирландиялик рақибини 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритди.
Чорак финалда Нодирбек қозоғистон вакили Темиртас Жуссуповга қарши жанг қилади.
Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг дастлабки беш кунида ўн бир нафар ўзбекистонлик боксчи ўз жангини ўтказди. Асадхўжа Мўйдинхўжаев, Саиджамшид Жаъфаров, Одилжон Аслонов, Шаҳобиддин Зоиров, Мадиёр Саидраҳимов, Абдумалик Ҳалоков ва Лазизбек Муллажонов рақибларини енгиб, кейинги босқичга йўл олган бўлса, Ҳасанбой Дўстматов, Шоҳжаҳон Абдуллаев, Миразизбек Мирзахалилов ва Шаҳрам Ғиёсов мусобақа билан эрта хайрлашди.
Изоҳ (0)