• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Россия президентидан Дубай амиригача. Шавкат Мирзиёевни сайловдаги ғалабаси билан кимлар табриклади?

    Ўзбекистонда 2021 йил 24 октябрь куни бўлиб ўтган сайловда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти лавозимига қайта сайлангани муносабати билан унинг номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарларидан самимий тилаклар билдирилган қутловлар келмоқда. Қутлов матнлари Президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига.

    Ҳурматли Шавкат Миромонович!

    Сизни давлат раҳбари сайловида ишончли ғалабага эришганингиз билан чин дилдан қутлайман.

    Овоз бериш натижалари Сизнинг юксак сиёсий обрўйингизни, Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва унинг манфаатларини халқаро майдонда ҳимоя қилишга қаратилган сиёсатингиз қўллаб-қувватланаётганини тўла-тўкис тасдиқлади.

    Сиз мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга катта шахсий ҳиссангизни қўшяпсиз. Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан бундан буён ҳам шериклигимизни турли соҳаларда кенгайтиришимиз, минтақа ва глобал кун тартибидаги долзарб масалаларни ҳал этишда конструктив ҳамкорлик қилишимизга ишонаман. Бу, ҳеч шубҳасиз, Россия ва Ўзбекистоннинг дўст халқлари манфаатларига жавоб беради, Марказий Осиёда тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш мақсадларига мос келади.

    Чин қалбимдан давлат лавозимидаги фаолиятингизга муваффақиятлар, мустаҳкам соғлик ва бахт-саодат тилайман.

    Ҳурмат билан,

    Владимир Путин, Россия Федерацияси президенти

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига.

    Ҳурматли Президент жаноблари!

    Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига қайта сайланганингиз муносабати Хитой Ҳукумати ва халқи номидан ҳамда шахсан ўз номимдан Сизга самимий табрикларим ва энг эзгу тилакларимни билдиришга ижозат бергайсиз.

    Сизнинг давлат раҳбари сифатидаги фаолиятингиз даврида мамлакат жадал ривожланишга эришди, янги қиёфа касб этмоқда ҳамда шу орқали Марказий Осиёда барқарорлик ва тараққиётни таъминлашга муҳим ҳисса қўшмоқда. Сизнинг раҳбарлигингизда Ўзбекистон давлат қурилишининг барча соҳаларида янги муваффақиятларга албатта эришади, деб ишонаман.

    Дипломатик муносабатларимиз ўрнатилганидан буён Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик муттасил мустаҳкамланиб бормоқда. Мен Хитой-Ўзбекистон муносабатларини ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқдаман ҳамда дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан мамлакатларимиз ва халқларимиз фаровонлиги йўлида Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик солномасида Сиз билан биргаликда янги саҳифа очиш учун барча саъй-ҳаракатларни қаратишга тайёрман.

    Сизга мустаҳкам соғлик ва барча ишларингизда муваффақиятлар тилайман.

    Дўст Ўзбекистонга равнақ ва қудрат, халқингизга бахт-саодат ва фаровонлик тилайман.

    Си Цзиньпин, Хитой Халқ Республикаси раиси

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига.

    Жаноби Олийлари, Президент сайловидаги ёрқин ғалабангиз муносабати билан самимий табрикларимни қабул қилгайсиз. Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб иккинчи муддатга сайланганингиз мамлакат халқининг Сизнинг раҳбарлигингиз ва раҳнамолигингиз остида амалга оширилаётган ислоҳотларга бўлган ишончи рамзидир. Бу Ўзбекистоннинг демократик йўлда эришган улкан муваффақиятларини ҳам акс эттиради.

    Сизнинг қайта сайланганингиз ҳақидаги хабарни мен катта мамнуният ила қабул қилдим, чунки бу шахсан биз учун Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш йўлидаги ҳамкорликни давом эттириш учун янги имкониятлар яратади.

    Иккимиз мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлаш йўлида жадал ишлаганимиз жуда қувонарлидир, бу эса, ўз навбатида, юқори даражадаги мунтазам сиёсий алмашинувлар, икки томонлама алоқаларимизнинг барча йўналишлари бўйича, хусусан, коинот, фуқаролик атом энергетикаси, таълим ва бошқа соҳаларда ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштиришда янги йўналишларни очиб берди. Кўп томонлама форумлар доирасидаги ҳамкорлигимиз ҳам намунали бўлди.

    Сизга иккинчи Президентлик муддатингизда муваффақиятлар тилайман ва Сиз билан яқиндан ҳамкорлик қилишдан умидворман. Фурсатдан фойдаланиб, Сизга ва оила аъзоларингизга мустаҳкам соғлик, бахт ва фаровонлик тилайман.

    Жаноби Олийлари, Сизга бўлган юксак эҳтиромимни қабул қилгайсиз.

    Нарендра Моди, Ҳиндистон Республикаси бош вазири

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига.

    Республика Президентлигига қайта сайланганингиз муносабати билан Сизга ушбу юксак лавозимдаги ваколатларни бажаришда катта муваффақиятлар тилайман.

    Ишончим комил, Италия томонидан юқори қизиқиш билан қаралаётган Ўзбекистон ва Марказий Осиё минтақаси яқин беш йилда янада ривожланиш учун барча имкониятларга эга бўлади. Шу маънода, мамлакатингизнинг юксак марраларни кўзловчи ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда Тошкент ва Европа Иттифоқи ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашда давом этамиз.

    Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги муносабатлар аъло даражада эканининг далили сифатида Самарқанд шаҳрида навбатдаги «Италия – Марказий Осиё» вазирлар учрашувининг ташкил этилганини мамнуният билан қайд этиб, Сизга ва барча юртдошларингизга фаровонлик ва равнақ тилакларимни йўллайман.

    Серджо Маттарелла, Италия Республикаси президенти

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб қайта сайланганингиз муносабати билан Сиз, Жаноби Олийларига самимий табрик ва эзгу тилакларимни йўллашдан беҳад мамнунман.

    Фурсатдан фойдаланиб, Сиз, Жаноби Олийларига сиҳат-саломатлик ва бахт-саодат, дўст Ўзбекистон халқи ва ҳукуматига доимий тараққиёт ва равнақ тилаб қоламан.

    Юксак эҳтиромимни қабул қилгайсиз.

    Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаён, Бирлашган Араб Амирликлари президенти

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб қайта сайланганингиз муносабати билан Сиз, Жаноби Олийларига дўстона табрик ва биродарона тилакларимни йўллашдан беҳад мамнунман.

    Фурсатдан фойдаланиб, Сиз, Жаноби Олийларига мустаҳкам соғлиқ, омонлик ва бахт-саодат, дўст Ўзбекистон халқи ва ҳукуматига давомий ривож ва равнақ тилаб қоламан.

    Юксак эҳтиромимни қабул қилгайсиз,

    Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум, Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти, бош вазири, Дубай Амирлиги ҳокими.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз муносабати билан Сиз, Жаноби Олийларига самимий табрик ва илиқ тилакларимни йўллашдан бағоят хурсандман.

    Фурсатдан фойдаланиб, Сиз, Жаноби Олийларига мустаҳкам соғлик ва бахт-саодат, дўст Ўзбекистон халқи ва ҳукуматига бардавом равнақ ва фаровонлик тилаб қоламан.

    Чуқур эҳтиромимни қабул қилгайсиз.

    Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён, Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари, Абу Даби валиаҳди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз муносабати билан Сиз, Жаноби Олийларига самимий табрик ва илиқ тилакларимни йўллашдан бениҳоя мамнунман.

    Фурсатдан фойдаланиб, Сиз, Жаноби Олийларига соғлик-омонлик ва бахт-саодат, дўст Ўзбекистон халқи ва ҳукуматига равнақ ва тараққиёт тилаб қоламан.

    Чуқур эҳтиромимни қабул қилгайсиз.

    Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён, Бирлашган Араб Амирликлари бош вазири ўринбосари, президент ишлари бўйича вазири

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига.

    Сиз Жаноби Олийларига илиқ саломларимни йўллаган ҳолда Сизга сиҳат-саломатлик ва омонлик, дўст Ўзбекистон халқига тараққиёт ва равнақ тилашдан беҳад мамнунман.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб қайта сайланганингиз муносабати билан Сиз Жаноби Олийларига самимий табрикларимни изҳор этишдан бағоят хурсандман. Бу эса халқингизнинг Сизга бўлган ишончини акс эттиради. Қодир Аллоҳдан Сизга мамлакатингиз хизматида улкан муваффақиятлар, юртингизга тинчлик-осойишталик ва фаровонлик ато этишини сўрайман. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги дўстлик алоқалари янада ривожланишини тилаб қоламан.

    Юксак эҳтиромимни қабул қилгайсиз.

    Шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаён Бирлашган Араб Амирликлари бош вазири ўринбосари, ички ишлар вазири

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб қайта сайланганингиз муносабати билан Сиз, Жаноби Олийларига самимий табрикларимизни изҳор этиш бизга катта мамнуният бахш этади.

    Келгуси лавозимингиз давомида халқларимиз фаровонлиги йўлида икки томонлама ҳамкорлик муносабатларимизни янада мустаҳкамлашга бўлган содиқлигимизни яна бир бор тасдиқлаймиз.

    Фурсатдан фойдаланиб, дўст Ўзбекистон халқининг янада тараққиёти ва фаровонлиги йўлидаги интилишларини рўёбга чиқаришида муваффақиятлар тилаб қоламиз.

    Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид, Уммон султони

    Қутловлар келишда давом этмоқда.

    Бундан аввал Шавкат Мирзиёевни Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Беларусь президенти Александр Лукашенко қутлаган эди.

    28.10.2021, 19:41   Изоҳ (0)   19759
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда «чиройли» авторақам аукцион орқали 498,15 млн сўмга сотилди

    28.10.2021, 19:10

    Тошкентда талабага тегажоғлик қилишда гумонланаётган «замдекан» қизнинг ўзи унга шилқимлик қилганини айтди

    28.10.2021, 18:24

    «Кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ҳашамат». Салим Абдувалиевнинг 7 гектар майдонда жойлашган дачасига саёҳат (видео)

    28.10.2021, 17:54

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси уч кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

    28.10.2021, 17:22

    «Мультфильм — бу жиддий масала. У орқали ҳар қандай ғояни сингдириш мумкин». Ўзбекистонда мультипликацион соҳа ривожланмаслигига сценарий, маблағ ва кадрлар масала...

    28.10.2021, 17:07

    Виза муддати тугаган Афғонистон фуқаролари Ўзбекистондан чиқариб юборилмаслиги маълум қилинди

    28.10.2021, 16:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қашқадарёда жонига қасд қилиш учун ўзини каналга ташлаган фуқарони ички ишлар ходими қутқарди 

    Ўзбекистон | 14 июн, 23:06

    Суперлига. “Пахтакор” “Бунёдкор” билан, “ОКМК” эса “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 14 июн, 22:18

    Актриса Фотима Режаметова ўзини осиб қўйган қўшниси юзасидан мурожаат билан чиқди (видео) 

    Ўзбекистон | 14 июн, 22:02

    Омбудсман Тошкентдаги ҳибсхонада аёл узоқ вақтдан бери сақланаётганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:50

    50 дақиқалик суҳбат: Путин ва Трамп Яқин Шарқдаги кескинлашган вазиятни муҳокама қилди

    Дунё | 14 июн, 21:20

    ChatGPT’дан диний саволларга жавоб олиш жоизми? Мусулмонлар идораси жавоб берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:18

    Таиланд ва Камбожа чегара можаросини ҳал қилиш учун учрашув ўтказди

    Дунё | 14 июн, 21:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.