• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекчорванасл»: Исталган чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжалиги етиштирган маҳсулоти учун қайтармаслик шарти билан субсидия олиши мумкин

    Ўзбекистонда 2021 йилнинг 1 июнидан чорвачилик, паррандачилик ҳамда балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун республика бюджетидан субсидия ажратиш жорий этилган. Субсидия ажратиш тартиби ҳақида «Ўзбекчорванасл» агентлиги бошқарма бошлиғи Наргиза Омонбоева «Дарё» мухбирига берган қисқача интервьюсида тушунтириш берди.

    Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўловчиси бўлган чорвачилик, паррандачилик ҳамда балиқчилик хўжаликларига республика бюджетидан қайтармаслик шарти билан субсидия ажратиш кўзда тутилган. Унга мувофиқ жорий йилнинг 1 июнидан паррандачилик хўжаликларига — ўз хўжаликларида етиштирилиб, реализация қилинган тухумнинг ҳар бир донаси учун 50 сўм ҳамда парранда гўштининг ҳар бир килограмми учун 1000 сўм, чорвачилик хўжаликларига — ўз хўжаликларида етиштирилиб, гўшт учун сотилган йирик ва майда шохли моллар тирик вазнининг ҳар бир килограмми учун 2000 сўм ҳамда сутининг ҳар бир литри учун 200 сўм, балиқчилик хўжаликларига — интенсив усулда етиштирилган совуқ сув балиқларининг (лосос, форел ва осётр) ҳар бир килограмми учун 3000 сўм қолган турдаги балиқлар учун 1000 сўм миқдорида субсидия ажратилиши белгиланган.

    Наргиза Омонбоева

    Наргиза Омонбоева
    Фото:«Дарё»/Мадина Нурман

    – Субсидия ажратишда чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларидан нималар талаб этилади?

    – ҚҚС тўловчиси бўлган исталган чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжалиги субсидия олиши мумкин. Бунда улар контрагентларни танлашда лавозим даражада эҳтиёт бўлишлари талаб этилади. Боиси маҳсулотни олувчи томон ҳам солиқ тўловчилар рўйхатидан ўтган бўлиши лозим. Шунингдек, онлайн касса аппаратлари орқали истеъмолчиларга ўз маҳсулотини сотган хўжаликларга ҳам субсидия ажратилади. Бугунги кунда айрим хўжаликлар деҳқон бозорларда ўз расталарига эга. Яъни уларда ўзи етиштирган маҳсулотни бозорга олиб чиқиб, сотиш имконияти бор. Улар маҳсулотини аҳолига хизмат кўрсатаётган пайтда онлайн касса аппаратига товар кодини киритиб, маҳсулотини сотаверади, ҳисоб-фактуралари эса агентлик базасида кўриниб туради.

    Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, субсидия беришнинг миқдори чегараланмаган. Ким ўз хўжалигида қанча маҳсулот етиштириб, реализация қилган бўлса, шу маҳсулот миқдорига мувофиқ субсидия олиши мумкин.

    – Субсидия олиш учун кимга ва қай тартибда мурожаат қилинади?

    – Хўжалик етиштирган маҳсулоти учун субсидия олмоқчи бўлса, уйдан чиқмаган ҳолда, шахсий электрон калит орқали my.vetgov.uz сайтига ариза юборади. Аризада хўжаликнинг прогноз кўрсаткичлари қайд этилади ва уни дастлаб туман ва шаҳарларда ташкил этилган комиссиялар кўриб чиқади. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзбекчорванасл» агентлиги ва Солиқ инспекциясининг тумандаги вакиллари ҳамда туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари комиссия аъзолари этиб тайинланган. Тартибга мувофиқ комиссия таркиби ариза юборган хўжаликка бориб, бир ой давомида етиштириш режалаштирилган маҳсулот учун хўжаликдаги мавжуд имкониятларни ўрганади. Хўжаликнинг кўрсатгичлари қанчалик тўғрилиги ҳамда ишлаб чиқариш қобилияти мувофиқлигини хулосада қайд этади. Мабодо хўжалик маҳсулотни кўча-кўйдан сотиб олиб, уни реализация қилган бўлса, субсидия ажратиш рад этилади.

    Комиссия ўз хулосасини тасдиқлагандан сўнг ҳужжатлар «Ўзбекчорванасл» агентлиги базасига келиб тушади. Маълумотлар бир вақтнинг ўзида Давлат солиқ қўмитаси томонидан аризачи хўжаликнинг ҳақиқатдан ҳам ҚҚС тўловчили, солиқдан қарздорлиги йўқлиги ва унинг контрагенти рўйхатдан ўтганлиги ўрганиб чиқилади. Хўжалик томонидан сотилган маҳсулотларнинг товар-кодларининг ҳисоб фактуралари жамланиб, my.vetgov.uz сайтига юборилади. Хўжалик томонидан бир ойда етиштирилиб реализация қилинган маҳсулотлар суммалари бизнинг электрон базамизда кўринади. Агар комиссияси тақдим этган хулоса ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан бизга юборилган хулоса ижобий бўлса, ўша хўжалик ҳисоб рақамига субсидия маблағи ўтказиб берилади.

    – Хўжаликлар субсидия олиш жараёнида бирор муаммога дуч келса ёки уларнинг аризаси асоссиз рад этилса, қаерга мурожаат қилишлари лозим?

    – Субсидия бериш тартиби масъул идоралар томонидан қаттиқ назорат қилинади. Биринчидан, ҳар бир аризани ўрганиб чиқиш жараёни электрон тарзда барчага шаффоф ҳолда кўриниб туради. Мабодо комиссия томонидан ариза ҳеч бир сабабсиз ўрганилмаса ёки рад этилган тақдирда хўжаликлар ишонч рақамига қўнғироқ қилиб ўз шикоятини қолдириши мумкин ва у мурожаат тез фурсатда кўриб чиқилади. Шунингдек, «Ўзбекчорванасл» агентлигида айнан хўжаликлар субсидия тартиби ҳақида маълумот бериш учун call-марказ ташкил этилган. Марказ орқали субсидия учун ариза топшириш ва уни ажратиш тартиби ҳақида тўлиқ маълумот олиш имкони мавжуд.

    Маълумот учун, «Ўзбекчорванасл» агентлиги томонидан сентябр ойи якунигача жами 51 та тадбиркорлик субъектига 3,099 миллиард сўм субсидия маблағи ажратилган. Жумладан, Қорақалпоғистонда 11 та субъектга 50 миллион сўм, Андижонда 5 та субъектга 874 миллион сўм, Бухорода 4 та субъектга 1, 046 миллиард сўм, Самарқандда 17 та субъектга 711 миллион сўм, Сирдарёда 11 та субъектга 200 миллион сўм ва Хоразмда 3 та субъектга 220 миллион сўм субсидия берилган.

    28.10.2021, 13:38   Изоҳ (0)   13660
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хоразмдаги хонадонда истеъмолга яроқсиз 125 кг қорамол гўшти аниқланиб, йўқ қилинди

    28.10.2021, 13:23

    Ўзбекистонда 12 ёшдан катта 176 мингдан ортиқ бола Pfizer вакцинаси билан эмланди

    28.10.2021, 12:51

    Нурмат Отабеков Ҳиндистонда коронавируснинг янги AY.4.2 штамми аниқлангани ҳақида гапирди

    28.10.2021, 12:36

    Ўзбекистонда етим болаларни уй-жой билан таъминлаш тартиби белгиланди

    28.10.2021, 12:05

    Тошкент шаҳри ва вилояти ҳамда Фарғона водийсида 29 октябрь куни ёмғир ёғиши кутилмоқда

    28.10.2021, 11:58

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси Умра зиёрати учун енгилликлар берилгани тўғрисидаги хабарларга муносабат билдирди

    28.10.2021, 11:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.