• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12618.63
    • RUB160.83
    • EUR14516.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Ҳаёт синовларидан табассум қилишни унутган актёр: Киану Ривзни «Дунёдаги энг ғамгин инсон»га айлантирган ҳикоя

    «Голливуддаги энг қайғули йигит» ва «Энг машҳур саргардон» номини олган Киану Ривзнинг ҳаётида рўй берган кўнгилсизликлар унга тамоман кулишни унуттирди. Аммо йиллар ўтиб, яна табассум қилишни ўргатган инсон кимлиги ҳақидаги қизиқарли ҳикояни эътиборингизга ҳавола этамиз.

    Фото: «Домашний очаг»

    «Тоғ чўққиларидан совуқ шамол»

    Киану 1964 йилда Ливанда туғилган. Гавайи тилидан таржима қилинганда «тоғ чўққиларидан совуқ шамол» деган маънони англатувчи «Киану» исмини унга  гавайилик отаси қўйган. Афсуски, бу унинг ўғлига қолдирган ягона нарсаси эди. Киану уч ёшга тўлганида ота-онаси ажрашиб кетган. Онаси Патрисия ёшлигида раққоса бўлган, кейин либослар дизайнери сифатида фаолият юритган. У  интервьюсида ҳеч қачон ўзини намунали она деб ҳисобламаслигини, ўғли ва қизининг улғайишини шунчаки кузатаётганини ҳам яширмаган. Иккинчи турмуш ўртоғи кинорежиссёр Пол Аарон унинг бутун оиласини ўз ватани – Канадага кўчириб кетган.

    Фото: «Домашний очаг»

    Дислексия ва хоккей

    Киану улғайди, мактабга борди ва у ерда тўсатдан дислексия деб аталадиган муаммога дуч келди. У беш йил ичида тўртта мактабни ўзгартирди. Чунки ўқитувчилар унинг ўзига хослигини тан олишни хоҳламади, уларнинг талаби ҳамма каби бўлиш эди. Шикоятлар ва муваффақиятсизликлар ёш Киануни синдира олмади: у хоккейга қизиқа бошлади. Муз устида чаққон, кучли, тез ҳаракат қиларди. Аммо бир куни у жароҳат олди ва клуб билан хайрлашишга мажбур бўлди.

    Фото: «Домашний очаг»

    Мактабни ташлаб

    Бироқ ўша пайтга келиб, Киану бошқа севимли машғулот топганди: у ҳаваскорлар театрида ўйнай бошлади. 15 ёшида «Ромео ва Жулетта» да Меркуцио ролини ўйнаб, ўзининг маҳоратини намоён қилди. Бу орада мактабдаги дарслар ҳали ҳам яхши эмасди ва бир куни Киану актёр бўлиш орзусида ўқишни ташлаб кетди. Ва бу мақсад йўлида шунчаки юрмади: қаерда бўлса ҳам пул топишга ҳаракат қилди. У ресторанда ишлади – спагетти тайёрлади. Дарахтларни кесди ва майсазорларни текислади. Спорт дўконида конкиларни чархлади. ... Ва, албатта, севиб ҳам қолди.

    Женнифер Сайм ва Киану Ривз: икки карра фожиа

    Тасодифий ва бахтли романтика. Бу вақтга келиб, Киану аллақачон бир нечта муваффақиятли фильмларда роль ўйнаган эди: унга ўгай режиссёр отаси илк ролларида ёрдам берди. Датлабки роллардан сўнг «Ота-оналар», «Менинг шахсий Айдаҳо штатим», «Дракула» каби фильмларида суратга тушди. Женнифер ҳам кино оламига киришга уриниб кўрди, лекин бу бошқа ҳикоя эди.

    Киану Ривз ва Женнифер Сайм

    Киану Ривз ва Женнифер Сайм
    Фото: «Домашний очаг»

    Режиссёр Дэвид Линчнинг ёрдамчиси Женнифер Кианунинг эътиборини тортди. Чунки унинг хатти-ҳаракатлари, одатдаги актрисаларнинг интилишидан фарқ қиларди. У қизга ғамхўрлик қила бошлади, уларнинг муносабатлари жуда тез ривожланди ва иккаласи ҳам шунчалик бахтли кўринганидан атрофдагилар бунга шубҳа қилмади. Улар Голливуддаги энг чиройли жуфтликлардан бири айланганди. Жуфтлик биргаликда яшашни бошлади ва тез орада Женнифер фарзанд кута бошлади. Улар туғилажак қизига ўйингоҳ қурди, исм танлади...

    Аммо туғруқ жараёнига бир ой қолганда она қорнидаги жажжи юрак уришдан тўхтади. Жуфтлик учун мусибатга сабр қилиш қийин кечди: уларда фақат орзуларининг парчасигина қолганди. Киану ва Женнифер ушбу фожиадан кейин ўзига кела олмади. Уларнинг биргаликда яшаши барчасини қайта ёдга солаверди ва шунинг учун ҳам ажрашишга қарор қилди. Орадан бир йил ўтиб Женнифер ҳам ғойиб бўлди. У руҳий тушкунлик билан курашишга уриниб, спиртли ичимликларга ружу қўйди ва маст ҳолатида машина бошқариб, автоҳалокатга учради.

    Синглиси билан саратонга қарши кураш

    Бу Киануни кутган сўнгги синов эмасди. Ўз синглиси Кимнинг лейкемия эканини билгач яна фаол ҳаракат қила бошлади. Энг яхши шифокорларни топди, керакли дори-дармонларни олди, синглиси билан доим бирга бўлди, фильмларда суратга тушишни тўхтатди. Актёр синглисининг севимли таомларини ҳам тайёрлади. Қувноқ мусиқага рақс тушиб, ҳолдан тойган синглисини қучоқлар, ҳеч бўлмаганда унинг юзига табассум олиб келарди. Шундан сўнг касаллик бироз орқага чекинди. Ким соғайиб кетгач, актёр онкологияга қарши жиддий уруш эълон қилди: у дори-дармонларни ишлаб чиқаришга катта маблағ ажратди ва саратон билан касалланганлар учун фонд ташкил қилди.

    Киану Ривз ва унинг синглиси Ким

    Киану Ривз ва унинг синглиси Ким
    Фото: «Домашний очаг»

    Клер Форлани билан муносабатлар

    Бир муддат актриса Клер Форлани Кианунинг ҳамроҳига айланди. У ўша пайтда  уй сотиб олишни хоҳламаслиги ва арзон меҳмонхонада ёки ижарада яшаш одати билан барчани ҳайратда қолдирганди. Киану Клер билан учрашишни бошлагач барибир уй сотиб олди: миш-мишларга кўра, актёр буни актрисанинг таъсири остида қилган. Атрофдагилар эса тўй ҳақидаги хабарни кутарди. Лекин бу ҳақда ҳеч қандай гап бўлмаган. Қолаверса, жуфтлик бирданига ҳеч кимга ҳеч нарсани тушунтирмасдан ажрашди. Киану журналистларнинг барча саволларига хотиржамлик билан «Клер иккимиз шунчаки дўстмиз» деб жавоб берди.

    Киану Ривз ва Клер Флорани

    Киану Ривз ва Клер Флорани
    Фото: «Домашний очаг»

    «Ғамгин Киану»

    Шундан сўнг актёр яна ёлғзиликда кўпроқ вақт ўтказди, кўча ва хиёбонларда сарсон кезди, ўриндиқларда узоқ вақт хаёл сурди, ҳатто кабутарларни овқатлантирганда ёки яқин атрофда ўйнаётган бола билан суҳбатлашганда ҳам юзини ғамгинлик тарк этмасди. Унинг кийимлари беўхшов, соч-соқолига узоқ вақт қайчи тегмаганлигидан қисқа вақт ичида худди уйи йўқ инсонга ўхшаб қолганди. Қариндошлари Кианунинг аҳволидан хавотирда эди: афтидан, у фожиали воқеалардан кейин ўзига кела олмаган, унинг ичида қора тубсизлик пайдо бўлганди. Шундай бўлганда ҳам у ҳаракат қилишни давом эттирди, лекин каттагина пулдан иборат гонорарини уй, машина ва заргарлик буюмларига эмас, балки хайрия ва ҳадяларга сарфлади. Масалан, афсонавий «Матрица» фильмини суратга олиш учун олинган барча пулларни актёр визажист, компьютер техниклари ва кадр ортидаги бошқа «меҳнаткашларга» тақсимлаб берди. Шунингдек, ҳар бир каскадёр Кианудан совға тариқасида ҳашаматли велосипедлар олди.

    Фото: «Gazeta.ru»

    Александра Грант: қалбан яқин инсон

    Киану Ривз ва Александра Грант

    Киану Ривз ва Александра Грант
    Фото: «Домашний очаг»

    Ўша пайтда Киану шеър ёзишни бошлади. Шеъриятга бўлган муҳаббат асосида у 2009 йилда учрашган рассом Александра Грант билан яқинлашди. Ривзнинг шеърлари Александрани расм ва ҳайкаллар яратишга илҳомлантирди: у актёрни чинакамига ноёб совға билан тақдирлаган ҳақиқий даҳо деб билди. Актёр ҳам Александранинг ўзини унутиб, ижодкорликка тўлиқ таслим бўлиш қобилиятидан ҳайратда қолди. Бир мунча вақт ўтгач, дўстлар буни пайқади: чунки Киану Ривз яна табассум қилаётган эди. Кўринишидан, Александра Грант Ривзнинг ҳаётга бўлган қизиқишини тиклашга муваффақ бўлган. Бироқ, баъзи мухлислар аёлнинг ташқи қиёфасидан ҳайратга тушди: Александра машҳур актёрнинг яқин инсони сифатида одатий қиёфага мос эмасди, у оқарган сочларини яширмас ва ёш кўринишга ҳаракат ҳам қилмасди. Бундан ташқари, у Кианудан катта кўринса-да, аслида унинг ёши актёрникидан тўққиз ёш кичик эди! Нима бўлганда ҳам Киану унинг ёнида хотиржам ва осойишта кўринади. Бир марта у интервьюсида, у турмуш ўртоғи бўладиган аёл билан уйғун муносабатни орзу қилганини тан олди. Кўриниб турибдики, коинот унинг хоҳишини эшитган ва Александрани юборган.

    Мавзуга доир:

    • Миллионлаб маблағ топса ҳам, пул тежайдиган юлдузлар (фото)
    • Бадавлат бўлишига қарамай камтарона яшаётган юлдузлар (фото)
    • Борлиқни савол устига қўйган фильм. «Матрица» трилогияси ҳақида
    • Пулни умуман аямайди: Сахийлиги билан донг таратган эркаклар (фото)

    27.10.2021, 19:51   Изоҳ (0)   20960
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дональд Трампнинг ўғли суратга олиш майдончасидаги фожиадан кейин «Қурол одамларни ўлдирмайди, уларни Алек Болдуин ўлдиради» ёзуви туширилган кийимларни сотувга чи...

    27.10.2021, 14:40

    Instagram: Фарзанд кутаётган актриса, исмини ўзгартирган актёр, «Браво» кулги жамоасига берилган антиқа совға

    26.10.2021, 22:28

    Фақат Алек Болдуин эмас: инсонлар ўлимига сабаб бўлган машҳурлар (фото)

    26.10.2021, 20:58

    Анжелина Жоли қизил йўлакка яна бир бор қизлари билан келди. Уларнинг образлари ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг муҳокамасига сабаб бўлди

    26.10.2021, 14:40

    Бачканами ёки аксинча: Қироллик оиласи вакилларининг меҳмон кутадиган хоналари қандай кўринишга эга?

    26.10.2021, 11:04

    Instagram: Учинчи марта она бўладиган Севара Солиева, Юлдуз Ражабованинг ҳамкасбларига мурожаати, ички ишлар ходимларига мусиқий совға

    25.10.2021, 22:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб

     

    Тавсия этамиз

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳаяо Миязаки томонидан яратилмаган Studio Ghibli’нинг ажойиб анимелари (трейлер)

    Лайфстайл | 19 июн, 15:10

    “Қанча маблағ керак бўлса, топамиз”: президент Шаҳрисабздаги инновацион клиникани бошқа ҳудудларда ҳам ташкил этиш ҳақида

    Ўзбекистон | 19 июн, 14:54

    Форс кўрфази давлатлари Эрон—Исроил ядровий ҳаракатлари эҳтимолидан хавотирда

    Дунё | 19 июн, 14:45

    Ҳиндистон ва Канада муносабатлари қайта тикланди

    Дунё | 19 июн, 14:25

    Серхио Рамос Клублар ўртасидаги ЖЧнинг асосий фаворитини айтди

    Спорт | 19 июн, 14:00

    АҚШ разведкаси Эрон ядровий қурол яратаётганига далиллар топмади

    Дунё | 19 июн, 13:56

    Путин: “Зеленский билан учрашишга тайёрман” (видео)

    Дунё | 19 июн, 13:44
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.