Сербиянинг Белград шаҳрида ўтаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида уч нафар ўзбекистонлик мусобақада ўз юришини бошлайди.
Рио—2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўстматов 1/8 финалдаёқ кучли рақибга қарши рингга кўтарилади. Унга Токио—2020 Олимпиадаси бронза медали совриндори қозоғистонлик Сакен Бибоссинов рақиб бўлади.
Шунингдек, Саиджамшид Жаъфаров ва Одилжон Аслонов Жаҳон чемпионатидаги дебютини ўтказади.
- -80 кг. Одилжон Аслонов — Юсуф Чангалаве (Танзания) – 19:30 дан сўнг;
- -51 кг. Ҳасанбой Дўстматов — Сакен Бибоссинов (Қозоғистон) – 21:00;
- -75 кг. Саиджамшид Жаъфаров — Лукас Фернэтса (Словакия) – 23:10 дан кейин.
Изоҳ (0)