• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевни сайловдаги ғалабаси билан табриклади

    Қирғизистон президенти Садир Жапаров 25 октябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.

    Телефон суҳбати чоғида Садир Жапаров Шавкат Мирзиёевни 24 октябрь куни бўлиб ўтган президентлик сайловида ишончли ғалаба қозонгани билан табриклаб, унга сиҳат-саломатлик, масъулиятли давлат фаолиятида янада муваффақиятлар, қардош Ўзбекистон халқига эса тинчлик ва фаровонлик тилади.

    Бундан ташқари, икки давлат раҳбарлари икки томонлама кун тартибининг долзарб масалалари, икки мамлакат ўртасидаги келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари, шунингдек, минтақавий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

    Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ҳам Шавкат Мирзиёевни сайловдаги ғалабаси билан қутлаб, телеграмма юборди.

    «Ҳурматли Шавкат Миромонович, сизни Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига қайта сайланганингиз муносабати билан самимий табрик ва эзгу тилакларимни йўллаш менга катта мамнуният бағишлайди.

    Сизга мустаҳкам соғлиқ, фаровонлик ва дўст Ўзбекистоннинг барқарор тараққиёти йўлидаги ҳукумат фаолиятига янада самарали, унинг қардош халқига тинчлик, барқарорлик ва фаровонлик тилайман.

    Сизнинг президентлик сайловларида ишончли ғалабангиз мамлакатни изчил ривожлантириш ва халқаро майдонда обрўсини мустаҳкамлашга қаратилган сиёсий йўналишингизни умумхалқ қўллаб-қувватлашининг яна бир ёрқин тасдиғидир.

    Ишончим комилки, келгуси даврда сиз мамлакатга раҳбарлик қиласиз, қардош Ўзбекистон бу йўлда янги марраларни забт этади.

    Сизнинг стратегик шериклик форматидаги Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва конструктив муносабатларни ҳар томонлама ривожлантириш ва чуқурлаштиришга бўлган изчил интилишингизни юқори баҳолайман.

    Ишончим комилки, биз биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан мамлакатларимиз халқлари фаровонлиги ва бутун минтақа манфаатлари йўлида тожик–ўзбек давлатлараро самарали ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришда давом этамиз.

    Фурсатдан фойдаланиб, икки давлат ўртасидаги муносабатлар мазмунини янги амалий мисоллар билан бойитиш бўйича келгусида ҳамкорликда ҳаракат қилишга тайёр эканимни билдираман», – дейилади Эмомали Раҳмон юборган телеграммада.

    Маълумот учун, Ўзбекистонда президент сайлови 2021 йил 24 октябрь куни бўлиб ўтди. Мамлакат бўйлаб очилган 10 мингдан ортиқ сайлов участкалари тонг соат 8:00 дан кеч соат 20:00 га қадар сайловчиларни қабул қилди. Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев берган маълумотга кўра, сайловда жами рўйхатга олинган 20 158 907 нафар сайловчининг 16 212 343 нафари, яъни сайловчиларнинг 80,4 фоизи овоз берди. Сайлов кодексининг 96-моддасига мувофиқ, агар сайловчилар рўйхатига киритилган фуқароларнинг 33 фоизи овоз беришда иштирок этган бўлса сайлов ўтган ҳисобланади.

    Бундан ташқари Туркманистон президентни Гурбангули Бердимуҳаммедов ҳам телефон орқали суҳбатда Шавкат Мирзиёевни президентликка қайта сайлангани билан табриклади.

    Президент сайловининг дастлабки натижаларига кўра,

    • Баҳром Абдуҳалимов («Адолат») — 3,4 фоиз;
    • Нарзулло Обломуродов (Экологик партия) — 4,1 фоиз;
    • Алишер Қодиров (Миллий тикланиш) — 5,5 фоиз;
    • Мақсуда Ворисова (ХДП) — 6,6 фоиз;
    • Шавкат Мирзиёев (ЎзЛиДеП) — 80,1 фоиз овоз тўплаган;
    Сайловчиларнинг 50 фоиздан ортиқ овозини олгани учун Шавкат Мирзиёев яна 5 йил муддатга Ўзбекистон президенти этиб сайланди.

    Бундан аввал Валдимир Путин ва Қосим-Жўмарт Тўқаев Шавкат Мирзиёевни президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклаган эди.

    25.10.2021, 17:50   Изоҳ (0)   14665
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Мени қўллаб-қувватлаганингиз, ишонч билдирганингиз учун таъзим қиламан» – Шавкат Мирзиёев уни сайлаганларга раҳмат айтди

    25.10.2021, 17:05

    Қосим-Жўмарт Тўқаев Шавкат Мирзиёевни президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклади

    25.10.2021, 16:35

    «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2021 йил 1-ярим йиллиги учун тузилган молиявий ҳисоботига Ernst & Young томонидан ижобий аудиторлик хулосаси берилди

    25.10.2021, 16:30

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти этиб қайта сайланди

    25.10.2021, 16:16

    Тошкентда сайлов жараёнини кузатган журналист ва участка масъули ўртасида зиддият юзага келди. Бош прокурор ҳолатга изоҳ берди

    25.10.2021, 15:48

    Александр Лукашенко Шавкат Мирзиёевни президент сайловидаги ғалабаси билан табриклади

    25.10.2021, 15:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.