Судандаги ҳарбий тўнтариш оқибатида мамлакат пойтахти Хартум ҳарбийлар томонидан бутунлай тўсиб қўйилди. Мухолифат одамларни ҳарбий тўнтаришга қарши туриш учун кўчаларга чиқишга чақирмоқда. Мамлакатда содир бўлаётган воқеаларнинг фото ва видеотасвирлари гувоҳлар ҳамда ОАВ томонидан эълон қилинди.
Хабарларга кўра, Касаба уюшмалари ташкилотлари суданликларни кўчаларга чиқиб, «ҳарбий тўнтаришга қаршилик кўрсатишга ва фуқаролик жиҳатдан итоатсизлик эълон қилишга» чақирган.
Хартумда ҳукуматга қарши намойишлар давом этмоқда. Пойтахтда алоқа ва интернет узиб қўйилган.
Аввалроқ Суданда тўрт нафар вазир, шунингдек, Хартум штатининг юқори мартабали амалдорлари ҳибсга олинганди. Армия мамлакат пойтахтига кириш йўллари ва кўприкларни ёпиб қўйган. 2021 йилнинг сентябрида ҳам Суданда ҳарбийлар ҳукумат объектларини ўз назорати остига олишга ва давлат тўнтариши уюштиришга уринганди. Ўшанда бир гуруҳ ҳарбийлар мамлакат пойтахти Хартумни эгаллаб олишга ҳаракат қилган.
Изоҳ (0)