Ўзбекистондаги сайлов участкаларида соат 20:00 ҳолатига кўра президент сайлови иштирокчиларининг 16 036 914 нафари, яъни 80,8 фоизи овоз берди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси хабар берди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

24 октябрь куни соат 20:00 да овоз бериш жараёни расман якунланди. Бироқ мамлакатдан ташқаридаги сайлов участкаларида овоз бериш жараёни давом этмоқда ва сайлов участкаларининг сўнггиси 25 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 06:00 да Нью-Йоркда ёпилади.

Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаевнинг маълум қилишича, президентликка номзодларга берилган овозларни санаб чиқиш жараёнлари давом этмоқда. Сайловнинг дастлабки натижалари 25 октябрь куни соат 16:00 да эълон қилинади.