• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев ички ишлар органларининг 30 йиллиги муносабати билан соҳа ходимлари ва фахрийларини табриклади

    Шавкат Мирзиёев 25 октябрь — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни билан соҳа ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади. Қуйида Президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинган табрик матни тўлиғича тақдим этилди.

    Ҳурматли ички ишлар тизими ходимлари! Қадрли офицер ва генераллар, сержант ва сафдорлар! Муҳтарам фахрийлар!

    Аввало, сиз, азизларни бугунги касб байрамингиз ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ташкил этилганининг 30 йиллиги билан чин қалбимдан муборакбод этаман.

    Ушбу қутлуғ айёмда ўз ҳаётини эл-юртимиз тинчлиги ва осойишталигини асрашдек эзгу ва олижаноб ишга бағишлаган сизлар каби мард ва садоқатли, ҳақиқий ватанпарвар инсонлар шаънига самимий тилакларимизни билдирамиз.

    Айни пайтда, ўз хизмат вазифасини бажариш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган фидойи ходимларнинг хотирасини чексиз эҳтиром билан ёд этамиз.

    Истиқлолимизнинг илк даврида ташкил топган ички ишлар органлари ўтган синовли йиллар давомида машаққатли ва шарафли йўлни босиб ўтиб, халқимизнинг чинакам таянчи ва ҳимоячиси сифатида шаклланди, десак, айни ҳақиқат бўлади.

    Сизларнинг мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши кураш ва унинг олдини олиш борасидаги мардона хизматларингизни бутун элимиз яхши билади ва юксак қадрлайди.

    Азиз дўстлар!

    Биз ўз фаолиятимизни бошлаган дастлабки кунлардан иккита энг устувор масалага — жамиятимизда тинчлик ва осойишталикни сақлаш ҳамда аҳоли соғлиғини муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратиб келаётганимиз, албатта, бежиз эмас. Чунки тинчлик ва соғлиқ — бу ҳар бир инсон, бутун халқимиз учун ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайдиган бебаҳо неъматдир.

    Шу боис, сўнгги беш йилда ички ишлар тизимини комплекс ислоҳ қилиш, унинг таркибий тузилмаларини оптималлаштириш, қуйи бўғин бўлинмалари натижадорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

    Жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини йўлга қўйиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, фуқаролар онгида ‘Қонун — устувор, жиноятга жазо муқаррар’ деган ҳаётий тамойилни қарор топтириш бўйича жиддий ўзгаришлар жорий этилмоқда.

    Айни пайтда Ички ишлар вазирлиги марказий аппарати янада оптималлаштирилиб, унинг тузилмалари негизида Тезкор-қидирув, Жамоат хавфсизлиги, Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш, Жазони ижро этиш, шунингдек, Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаментлари ташкил этилгани тизимнинг энг қуйи бўғинидан республика даражасигача самарали фаолиятни йўлга қўйиш имконини бермоқда.

    Маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикасини ташкил этиш бўйича мутлақо янги тизим яратилди. Хусусан, ҳар бир маҳалла, оила ва шахс кесимида жиноятчиликнинг сабабларини аниқлаш ва уларни бартараф этишда ‘фуқаробай’, ‘оилабай’ ва ‘маҳаллабай’ ишлаш орқали ҳуқуқбузарликларнинг ижтимоий профилактикасини таъминлаш амалиёти жорий этилди.

    Бугунги кунда аҳолининг эҳтиёжманд қатлами, жумладан, ‘темир дафтар’, ‘аёллар дафтари’ ва ‘ёшлар дафтари’га киритилган фуқароларимиз билан манзилли ишлашни ташкил этиб, уларнинг муаммоларини ҳал этишда ички ишлар тизими ходимлари ҳам муҳим ҳисса қўшмоқда.

    ‘Хавфсиз маҳалла’ ва ‘Хавфсиз ҳудуд’ тамойиллари асосида ички ишлар органларининг Миллий гвардия ва маҳалла жамоатчилиги билан ҳамкорликдаги ишлари қисқа вақт ичида ўзининг ижобий натижасини бераётгани биз учун катта аҳамиятга эга.

    Ҳудудлардаги криминоген вазиятни чуқур таҳлил қилиш, жиноятларнинг динамикаси ва содир этилишига таъсир қилаётган омилларни аниқлаш ва ‘илмий диагноз’ қўйиш орқали жиноятчиликни прогнозлаш ва унинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    Биз янги тарихимизда илк бор ёшлар орасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини илмий асосда мактаб остонасидан, болаларнинг ҳуқуқий-психологик тарбиясидан бошладик. Шу мақсадда жорий йилда тизимга 1 минг 100 нафар инспектор-психологлар ажратилди. Келгуси йилда бу кўрсаткични 2 минг нафарга етказамиз. Бундан кўзланган мақсадимиз — фарзандларимизни мактаб ёшидан бошлаб қонунга ҳурмат руҳида камол топтиришдан иборат. Ишонаманки, бу вазифани аъло даражада бажарамиз.

    Ҳудудий бўлинмаларнинг тезкорлигини ошириш ва уларнинг моддий-техник таъминотини яхшилаш учун соҳага 2016-2021 йилларда қўшимча 3,5 мингга яқин янги транспорт, 16 мингдан ортиқ махсус ва техник воситалар ажратилди.

    Мутахассислар тайёрлашнинг мутлақо янги тизими йўлга қўйилиб, ходимларнинг малакасига қараб хизмат бўйича ўсишини таъминлаш, шунингдек, раҳбарларнинг профессионал салоҳиятини ошириш борасида тизимли чоралар кўрилмоқда. Ички ишлар вазирлиги Академиясида бакалавриат ва магистратурани ўз ичига оладиган икки босқичли замонавий олий таълим тизими, ўқув жараёнига назария билан амалиёт уйғунлигини таъминлаш учун янги таълим механизмлари жорий қилинди.

    Янги ташкил этилган Жамоат хавфсизлиги университетида ички ишлар соҳаси учун ҳам етук кадрларни тайёрлаш жараёни бошланди. Ходимларни хизмат даврида узлуксиз ўқитиш учун илк бор Малака ошириш институти очилиб, замонавий ёндошувлар асосида масофавий ва мобил сайёр курсларни ўтказиш амалиёти жорий этилди.

    Тажриба алмашиш, ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, ходимларни ўқитиш соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлида жаҳоннинг 29 та давлати ҳуқуқ-тартибот идоралари билан эришилган икки томонлама халқаро келишувларга мувофиқ амалий ишлар олиб борилмоқда.

    Фидойи ходимларнинг меҳнатини муносиб баҳолаш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича салмоқли ишлар қилинди. Ўтган беш йил мобайнида 500 дан ортиқ ички ишлар ходимлари ва ҳарбий хизматчилари давлат мукофотлари билан тақдирланди.

    Хизмат хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, алоҳида шароитларда ўз вазифаларини бажарувчи 25 мингдан ортиқ ходимларнинг ойлик маошларига устама ҳақлар белгиланди. 7 246 нафар ходимлар хизмат уйлари билан таъминланди, шунингдек, имтиёзли ипотека кредити асосида қурилган кўпқаватли уйлардан 2 минг 300 га яқин хонадонлар ажратилди.

    Ҳурматли соҳа вакиллари!

    Айни пайтда, глобал дунёдаги шиддат билан ўзгариб бораётган ижтимоий-сиёсий вазият соҳа фаолиятини замон талабларига мос равишда мутлақо янгича усулларда ташкил этишни тақозо этмоқда.

    Шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатини кучайтириш, суриштирув ва тергов фаолиятини адолатли, холис ва ҳаққоний олиб бориш бўйича самарали механизмларни жорий этиш, киберхавфсизликни таъминлаш ва кибержиноятчиликка қарши курашиш бўйича изчил иш олиб боришимиз лозим.

    Соҳага илғор тажрибалар ва иш усулларини, инновацион-рақамли технологияларни кенг жорий этиш, ходимларнинг интеллектуал ва касбий салоҳияти, маънавий-маърифий савияси, жисмоний ва руҳий тайёргарлигини ошириш, уларнинг машаққатли ва фидокорона меҳнатини муносиб қадрлаш бўйича зарур чора-тадбирларни белгилаш талаб этилади.

    Мухтасар айтганда, ички ишлар органларини аҳолига ва ҳар бир оилага янада яқинлаштириш, бу тизимни чин маънода халқчил тузилмага айлантириш борасидаги ислоҳотларимизни бундан кейин ҳам изчил давом эттирамиз.

    Мен Янги Ўзбекистоннинг ички ишлар органлари ходимлари — Ватанимизнинг асл ўғлонлари сифатида замонавий билимларни эгаллаган, маънавий ва маърифий дунёси бой, ҳар қандай хавф-хатарга қарши матонат билан курашишга тайёр халқимизнинг чин маънодаги ҳимоячилари эканингизга қатъий ишонаман.

    Сизларни бугунги қутлуғ байрам билан яна бир бор самимий табриклаб, барчангизга мустаҳкам соғлик, оилаларингизга файзу барака, масъулиятли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман.

    Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

    «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги қонунга кўра, 25 октябрь Ўзбекистон Ички ишлар органлари ходимлари куни этиб белгиланган.

    Мавзуга доир: «Ички ишлар ходимларининг иш ҳақи 30 фоизга, маҳаллада хизмат ўтовчи ходимларники эса 60 фоизга оширилади» – Шавкат Мирзиёев

    24.10.2021, 22:16   Изоҳ (0)   20060
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фото: Тўй куни сайловда иштирок этган Қашқадарё, Сурхондарё ва Намангандаги келин-куёвлар

    24.10.2021, 21:36

    Ўзбекистонда президент сайловида овоз бериш якунланди

    24.10.2021, 20:39

    Ўзбекистонда бўлиб ўтган президент сайлови манзаралари — суратларда

    24.10.2021, 20:00

    Ўзбекистонда ўтказилаётган сайлов халқаро стандартларга жавоб беради — МДҲ Парламентлараро ассамблеяси миссияси

    24.10.2021, 19:13

    «Оилавий» овоз бериш ҳолатлари ҳамон учрамоқда — МСК раиси ўринбосари

    24.10.2021, 18:29

    «Сизлар тўғри йўлдасизлар, лекин бу охирги қадам эмас». ЕХҲТ вакили Ўзбекистондаги сайлов ҳақида фикр билдирди

    24.10.2021, 18:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Хоманаийни шармандали ўлимдан қутқарганини айтди

    Дунё | 27 июн, 23:20

    “Дарё” дайжести: 27 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 27 июн, 23:05

    “Пахтакор” метро бекатида 3 ёшли қизалоқнинг оёғи вагон эшигига қисилиб қолди

    Ўзбекистон | 27 июн, 22:46

    Шерзод Асадов “Олтин қалам” ғолибларини тақдирлаш маросимида президентнинг ОАВ ходимларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди

    Ўзбекистон | 27 июн, 22:25

    Суперлига. Қўқондаги голлар шоусида “Динамо” “Қўқон-1912”ни мағлубиятга учратди

    Спорт | 27 июн, 22:09

    Тошкент вилоятида 1,9 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган тадбиркорлар аниқланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 21:40

    Шавкат Мирзиёевнинг Беларусга амалий ташрифи якунланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 21:10

    Тошкентда онлайн наркодўконнинг 5 нафар аъзоси қўлга олинди (видео)

    Ўзбекистон | 27 июн, 20:55

    Ўзбекистонда қамоққа олинганларни қийноққа солиш ҳолларининг олдини олувчи қонун имзоланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 20:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.