• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Safia ва Madina-Muxlisa Star’нинг боғдаги ер бўйича можароси: ким ҳақ?

    Safia қандолатчилик уйи асосчиси 27 ёшли Бекзод Самиғжонов Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга видеомурожаат йўллаб, компаниянинг янги заводини сақлаб қолишда ёрдам сўрагани тўғрисида хабар берилганди. Унинг сўзларига кўра, заводни қуриш учун ер давлат раҳбарининг топшириғига кўра, Тошкент ҳокимлиги қарори билан ажратилган. Бироқ олдинги ижарачи суд орқали ерни ажратиш тўғрисидаги қарорни ҳақиқий эмас деб топилишига эришган.

    Тадбиркорнинг маълум қилишича, завод қурилиши учун 40 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланган, ушбу маблағнинг катта қисми — Ислом банки лизинги ҳисобланади. Кредит тўловлари 2022 йилнинг январидан бошлангани сабаб корхонани кейинги ойда ишга тушириш режалаштирилган. Бекзод Самиғжанов ижара ва лизингни тўлай олмаслиги, оқибатда 25 йиллик тарихга эга компания банкрот бўлишини таъкидлаган.

    «Боғишамол», 2019 йилнинг октябри

    «Боғишамол», 2019 йилнинг октябри
    Фото: Google / Ростислав Федоров

    Madina-Muxlisa Star ва «Боғишамол» боғи

    «Gazeta.uz» можаронинг иккинчи томони — Madina-Muxlisa Star компанияси билан боғланган. Компания юристи Шоҳрух Отажоновнинг маълум қилишича, 2015 йил 16 сентябрь куни Тошкентнинг собиқ ҳокими Раҳмонбек Усмоновнинг қарори билан компания Учтепа тумани Фозилтепа кўчаси 251-уйда жойлашган 4,52 гектар жойдаги «Боғишамол» боғи ҳудудидан фойдаланишга рухсатни қўлга киритган.

    Фото: «Gazeta.uz»

    2016 йилнинг 30 август куни Madina-Muxlisa Star ва Тошкент ҳокимлиги ерни узоқ муддатга — 2015 йил 16 сентябрга қадар ижарага олиш бўйича шартнома имзолаган. Ҳужжатга кўра, ер участкаси маданият ва аттракционлар тизимига эга дам олиш боғини ташкил этиш мақсадида топширилган.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Компания лойиҳани амалга ошириш учун бинолари ва келтирилган аттракционларини гаровга қўйиб, Миллий банкдан қарийб 3 миллион доллар миқдорида кредит олган. Ҳудуднинг 3,5 гектарини боғ, 1 гектарини эса автотураргоҳ эгаллаган.

    2017 йилнинг 16 июнида Президент Шавкат Мирзиёев Учтепа туманига ташриф буюрган ва боғни 2018 йилнинг Наврўзига қадар (март ойи) топшириш бўйича кўрсатма берган. Мазкур топшириқ йиғилиш протоколига киритилган.

    Аттракционларга эга боғ белгиланган муддатда ишга туширилган. Очилиш маросимига Тошкент ҳокимлиги вакиллари, ҳукумат аъзолари, хусусан, бош вазир Абдулла Арипов ҳам ташриф буюрган.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Компания юристининг маълум қилишича, 2021 йил февралида боғга туман ҳокими Фарҳод Абдуллаев бошлигида ички ишлар органлари ва ҳокимлик ташриф буюрган, шундан сўнг, мажбурий тартибда автотураргоҳ панжаралари олиб ташланган. Ушбу ҳудуд қурилиш бошлаган Safia’га берилган. Шу билан бирга, Шоҳрух Отажоновнинг таъкидлашича, ҳокимлик ва бошқа органлар «снос»ни асословчи ҳужжатни тақдим эта олмаган.

    «Ноқонуний қарор»

    Унинг сўзларига кўра, компания вазиятни ўрганиш асносида боғ ҳудудининг бир қисми пойтахтнинг янги ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг 2019 йил 3 декабрдаги қарори билан захирага олинган, ўша йилнинг 23 декабрдаги қарори билан эса Safia Qandolat учун ерни захиралаган ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишга рухсат берган.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    2021 йилнинг мартида Madina-Muxlisa Star Тошкент туманлараро маъмурий судига даъво аризасини киритиб, шаҳар ҳокимининг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ва қурилишни тўхтатишни сўраган. Юристнинг сўзларига кўра, улар Safia ер ишларини энди бошлаган вақтда қурилиш ишларини тўхтатишга эришган.

    Юристнинг қайд этишича, ҳокимнинг ерни захирага олиш борасидаги қарори ноқонуний ҳисобланади, чунки Madina-Muxlisa Star билан имзоланган узоқ муддатли ижара шартномаси, шунингдек, ҳокимнинг 2015 йилдаги ерни ажратиш тўғрисидаги қарори бекор қилинмаган.

    «2021 йил 7 апрелда биринчи суд мажлиси бўлиб ўтди. Ўшанда биз Safia Qandolat қандай асосга кўра қурилиш олиб бораётгани ва ҳокимликдан ҳужжатларни судга тақдим этишини сўрадик. 15 апрель куни бўлиб ўтган кейинги суд мажлисида ҳокимлик юристи Тошкент ҳокими томонидан 2021 йил 7 апрель куни имзоланган қарорни тақдим этди. Яъни Safia Qandolat’га ер ажратиш борасидаги қарор суднинг биринчи кунида қабул қилинган. Бунга қадар улар қурилишни ҳокимнинг ерни захирага олиш тўғрисидаги қарорига асосан амалга оширган», — дейди Шоҳрух Отажонов.

    Унинг эслатишича, Тошкент ҳокимининг истисно тариқасида ер участкасини Президентнинг 2018 йил 15 августдаги қарорига кўра бир йил давомида тўғридан-тўғри инвесторга ажратиш ҳуқуқи бўлган — 2018 йил 15-автустдан 2019 йил 15 августга қадар. Бироқ Жаҳонгир Ортиқхўжаев ерни Safia Qandolat’га 2021 йил 7 апрель куни ушбу қарорга асосланган ҳолда ажратган. Юристнинг ҳисоблашича, шаҳар ҳокими ўз ваколати доирасидан чиққан.

    Компания вакилининг таъкидлашича, 4 май куни биринчи суд инстанцияси мурожаат учун даъво муддати тугаб бўлгани сабаб Madina-Muxlisa Star’нинг важларини бекор қилган. Аммо қонунчиликка кўра, маъмурий орган қарори устидан шикоят қилиш муддати жавобгар мансабдор шахснинг қарорини олган кундан бошланади.

    «Биз қарор 2019 йилда чиққанини билмас эдик. Бу ҳақда бизга хабар беришмаган. Буни 2021 йилнинг февралида билдик, чунки шаҳар ҳокимининг 2019 йилдаги ерни захирага олиш тўғрисидаги қарори Madina-Muxlisa Star’га юборилмаган», — дейди у.

    Суднинг иккинчи инстанцияси биринчи инстанция қарорини ўзгаришсиз қолдирган.

    «Биз бир неча бор Safia Qandolat’ни ушбу ер Madina-Muxlisa Star’га тегишли экани, катта эҳтимол билан ҳоким қарори ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганмиз, Safia Qandolat топшириқ ва ҳокимнинг сўзларига ишониб, сўзларимизни эътиборсиз қолдирди ва қурилиш ишларини давом эттирди», — дейди юрист.

    2021 йил 14 сентябрь куни Олий суд кассация инстанцияси ишни кўриб чиқиб, ҳокимнинг 2019 ва 2021 йиллардаги қарорини ҳақиқий эмас деб топди.

    «Ҳокимликнинг ерни бериб юбориш бўйича ҳеч қандай ҳуқуқи йўқ»

    Шоҳрух Отажонов ва Авазбек Шарипов

    Шоҳрух Отажонов ва Авазбек Шарипов
    Кадр: «Human.uz»

    Madina-Muxlisa Star раҳбари Авазбек Шарипов ўзининг Президентга мурожаатида компания боғни қуриш учун ҳудудни 2016 йилда қўлга киритганини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, Safia қандолат уйи асосчиси Бекзод Самиғжонов ўз мурожаатида «кўп нарса ҳақида ёлғон гапирган».

    «Бунга қадар сизнинг қарорингиз билан Шайхонтоҳур тумани бўйича протокол тасдиқланган эди. У ерда ажратилган ерни танлаш ўрнига, Safia Qandolat ерни ўзи танлаган ва боғимизга қарашли автотураргоҳ ҳудудидаги жойга эга чиқиб олган», — дейди у.

    Тадбиркорларнинг сўзларига кўра, улар икки йилдан буён судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиб келмоқда.

    «Бизга нисбатан кўплаб адолатсизликлар бўлди. Ҳурматли Президент, ҳокимлик томонидан кўплаб адолатсизликлар амалга оширилмоқда, бизга ёрдам беришмаяпти. Сиз тадбиркорларга ёрдам беринглар деяпсиз. Аммо ҳокимлар бунинг аксини қилмоқда. Улар қўлини бизга эмас, Safia’га узатмоқда», — дейди у.

    Авазбек Шариповнинг таъкидлашича, боғни қуриш борасидаги лойиҳага 5 миллион доллар инвестиция киритилган ва яна 2,7 миллион доллар миқдорида кредит мавжуд.

    «Бугунги кунда биз кредитни тўлаш бўйича қийинчиликларни бошдан ўтказяпмиз. Барчаси бузилишларга олиб келди, ҳамма ер чиқинди. Агарда автотураргоҳимиз бўлмаса, туристлар, меҳмонлар ва бошқа туманлардан одамларни қабул қила олмаймиз», — дейди тадбиркор.

    Собиқ автотураргоҳ ҳудудида амалга оширилган ишлар

    Собиқ автотураргоҳ ҳудудида амалга оширилган ишлар
    Фото: «Gazeta.uz».

    Боғ директорининг айтишича, 2019 йилда Тошкент ҳокими ҳудудга келган ва автотураргоҳ ерини Safia Qandolat’га беришга қарор қилган. У ички ишлар органлари ходимларини бир неча бор асоссиз ўзини ҳибсга олишганини билдирган.

    «Биз Олий судда Safia Qandolat’ни ютиб чиқдик. Ғалабадан кейин бизга турли органлар босим ўтказмоқда», — дейди у.

    Авазбек Шариповнинг маълум қилишича, Учтепа тумани ҳокими Фарҳод Абдуллаев автотураргоҳ ҳудудини экскаваторлар ёрдамида бузиб ташлаш ва ерни Safia’га завод қуришига бериш бўйича шахсан кўрсатма берган. Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, туман ҳокимининг қарори билан Safia’га яна 40 сотих ер ажратилган. Safia Qandolat учун жами 0,8 гектар ер мўлжалланган бўлса, натижада компания 1,5 гектарга эга бўлган.

    «Улар ҳоким билан қандай келишганини фақат Худо билади. Биздан сўрамасдан ерни бериб юборишга уларнинг ҳеч қанақа ҳаққи йўқ. Улар иккинчи марта ҳам еримизни олиб қўйиб, унга эга чиқмоқда. Қандай асосга кўра?.. Бизда ерни фақат суд ерга эгалик ҳуқуқимизни бекор қилганидан кейин тортиб олиши мумкин», — дейди у.

    Авазбек Шарипов Президентдан мазкур иш бўйича адолатли қарор қабул қилишни сўраган.

    Аттракционлар ва турар жой комплекси

    Фото: Google / @Poul Як

    Madina-Muxlisa Star 2020 йилнинг 16 апрелида Маданият вазирлигига хат йўллаган бўлиб, унда компания раҳбари кредит асосида аттракционлар харид қилингани, бироқ масъул идоралар боғ қияликда жойлашгани сабаб уларнинг айримларидан фойдаланишга рухсат бермаганини таъкидлаган. Унинг таъкидлашича, маданият ва дам олиш боғи бу ҳолатда ўз фаолиятини давом эттира олмайди, уни қайта ташкил этиш имконияти эса йўқ.

    Шу сабабли тадбиркор Маданият вазирлигига ушбу ҳудудда кўп қаватли турар жой комплекси, меҳмонхоналар, савдо-кўнгилочар комплекслар қуриш таклифини йўллаган. Шу билан бирга, у маданият марказини қуришни, келажакда қуриладиган турар жой комплексида Маданият вазирлиги учун 10 та квартира ажратишни режалаштирган. Вазирлик боғ ҳудудига кўп қаватли бино қурилишини мақсадга мувофиқ эмас деб топган.

    Таъкидлаш керакки, Madina-Muxlisa Star раҳбарининг хатида Тошкент ҳокимининг 2019 йил 3 декабрдаги автотураргоҳнинг 1,2 гектар ҳудудини шаҳар маъмурияти захирасига ўтказиш қарори тилга олинади.

    Madina-Muxlisa Star’нинг 2020 йил апрелда Маданият вазирлигига йўллаган мактуби нусхаси. Унда паркнинг 1,2 гектарлик автотураргоҳи шаҳар ҳокимлиги захирасига олингани таъкидланган.

    Madina-Muxlisa Star’нинг 2020 йил апрелда Маданият вазирлигига йўллаган мактуби нусхаси. Унда паркнинг 1,2 гектарлик автотураргоҳи шаҳар ҳокимлиги захирасига олингани таъкидланган.
    Фото: «Дарё»

    Учтепа тумани ҳокимлиги

    20 октябрь куни Учтепа тумани ҳокимлиги матбуот хизмати содир бўлаётган баҳс юзасидан видеоролик эълон қилди. Роликда айтилишича, Президентнинг ташрифи вақтида бир нечта вазифалар белгилаб берилган, жумладан, туман аҳолисининг спорт компексларини кўпайтириш борасидаги таклифлари маъқулланган.

    «2016 йилда ер участкаси Madina-Muxlisa Star’га боғ қуриш учун берилган. Аммо компания бир неча йил давомида ушбу ердан самарасиз фойдалангани сабаб Тошкент ҳокимининг 2019 йил 3 декабрдаги қарори билан ер участкаси Тошкент захира фондига ўтказилган», — дейилади хабарда.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Мазкур қарордан сўнг, «Боғишамол» боғи ёнидаги 8 сотих ер ҳокимлик ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси томонидан спорт комплекси қуриш учун ажратилган, Madina-Muxlisa Star раҳбари эса бунга қарши чиққан.

    Роликда «Чўпонота» маҳалласи раиси Зоирбек Соатовнинг сўзлари келтирилган бўлиб, у тадбиркорни аҳолининг хоҳиш-истакларига қизиқмаганликда қоралаган. Аҳолининг айримлари болаларини спорт билан шуғуллантириш учун бошқа туманларга олиб боришга тўғри келаётганини маълум қилган.

    Халқ депутатлари туман кенгаши депутати Нуриддин Зайнитдиновнинг Ер кодексининг 36-моддасига таяниб маълум қилишича, бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи ундан икки йил давомида фойдаланилмаган ҳолатида бекор қилинади.

    Унинг таъкидлашича, давлат ҳозирда спорт комплексини қуриш ва инвентарлар учун маблағ ажратган. Унинг сўзларига кўра, яқин атрофда бу каби объект йўқлиги сабаб одамларга спорт комплекси қурилиши мумкин.

    Ролик охирида ҳокимлик 500 иш ўрни яратилиши режалаштирилган (компания асосчиси 4000 иш ўрни ҳақида гапирганди) Safia қандолат фабрикаси қурилишини бекор қилган.

    20 октябрь куни Олий суд кассация шикояти доирасида Safia фойдасига қарор чиқарди. Madina-Muxlisa Star мазкур қарор устидан даъво аризасини киритиш ниятида.

    23.10.2021, 13:22   Изоҳ (0)   20530
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда Президент сайловида «Сукунат куни» бошланди

    23.10.2021, 11:15

    Ўзбек сўми 2021 йил бошидан бери 2 фоизга қадрсизланди

    23.10.2021, 10:14

    Фото: Тошкентда куз нафаси

    23.10.2021, 08:52

    Ўзбекистонда Олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари тўғрисидаги низом тасдиқланди

    23.10.2021, 08:23

    Самарқандда Кiа, Nexia-3 ва Cobalt иштирокида ЙТҲ содир бўлди

    23.10.2021, 08:02

    Муаммолар бир талай

    23.10.2021, 07:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    TBC Bank Ўзбекистондаги ўз мавқеини мустаҳкамламоқда: вилоятлар бўйича сўнгги маълумотлар


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    AKFA Group “ИННОPRОМ 2024” халқаро кўргазмасида иштирок этди


    Ўзбекистонда суяк бўғим касалликларининг ечими топилдими?


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Korzinka'да – июль ойи охиригача барра мол гўштига 12% гача чегирмалар ва унумли нархлар!


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Европа Чемпионлар Лигасининг янгича формати: асосий ўзгаришлар ва бунинг мухлисларга қандай фойдаси бор?

    30.08.2024, 10:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Швейцарияда аёл қўшни мушукни боққани учун судланди

    Дунё | 11 май, 22:10

    Ла Лига. “Барселона” — “Реал” учрашувида “голлар отишмаси” бўлди

    Спорт | 11 май, 21:35

    АҚШдан кетадиган ноқонуний мигрантларга текин авиачипта берилади

    Дунё | 11 май, 21:30

    Суперлига. “Машъал” ўз майдонида “Қизилқум” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 21:15

    Трамп Хитой билан музокарада катта ютуқларга эришилгани ҳақида баёнот берди

    Дунё | 11 май, 20:56

    Зеленский Ўзбекистондаги учта компанияга санкция қўллади

    Ўзбекистон | 11 май, 20:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.