Самарқанд шаҳрида Кiа бошқарувни йўқотиб, Nexia-3 ва Cobalt’га зарар етказди. Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, 2021 йил 17 октябрь куни соат 12:25 ларда Самарқанд шаҳар, Мирзо Улуғбек кўчасида ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган Н.М. Кiа русумли автомобилда ҳаракатланаётган вақтда бошқарувни йўқотган ва ушбу кўчада йўлнинг ўнг томонида тўхтаб турган Nexia-3 русумли автомобилнинг орқа томонига урилган.
Зарб оқибатида Nexia-3 автомобили ундан олдинда тўхтаб турган Cobalt русумли автомобилнинг орқа томонига тўқнашган.
ЙТҲ натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситаларига техник шикаст етган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тегишли ҳужжатлар тўпланган ва ўрганиб чиқишлик учун Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига юборилган.
Изоҳ (0)