• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12857.35
    • RUB163.45
    • EUR14672.81
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Ҳақиқатга эшикдан ҳам, тешикдан ҳам кириш мумкин». Миллионлаб болалар ва катталар қалбидан жой олган ҳақгўй эртакчи — Жанни Родари

    «Чиполлинонинг саргузаштлари», «Желсамино ёлғончилар мамлакатида» каби кўплаб асарлари орқали ўзининг ғаройиботларга тўла оламини яратган ва бу билан бир неча авлод болаларининг кўнглидан чуқур жой олган италиялик ёзувчи Жанни Родари ҳақида «Дарё» ҳикоя қилади.

    Жанни Родари

    Жанни Родари
    Фото: Google Images

    Болалик

    Жанни Родари 1920 йил, 23 октябрда Италиянинг Пемонт вилоятидаги Оменя шаҳарчасида дунёга келган. Унинг оиласи ўртаҳол ҳаёт кечирарди: отаси Жузеппе Родарининг касби новвойчилик бўлиб, кичик бир новвойхона эгаси эди, онаси Маддалена Арикокки эса ота-онасига қарашли дўконда сотувчи бўлиб ишларди. Жаннидан ташқари, оилада яна икки фарзанд — укаси Чезаре (1921-1982) ва отасининг олдинги турмушидан бўлган Марио (1908-1966) бор эди.

    Болалар отасидан жуда эрта жудо бўлади: у зотилжам(пневмония)дан вафот этган вақтида Жанни эндигина ўн ёшда эди. Отасининг ўлимидан сўнг бўлажак ёзувчининг онаси ўзи туғилган Гавирате шаҳрига қайтиб, бадавлат одамлар уйида хизматкорлик қилиб, пул топа бошлайди. Болалар эса бу вақтда мактабга борарди.

    Отаси каби нимжон, касалманд бўлиб ўсган Родари вақтини кўчада болалар билан ўйнаб эмас, балки уйида китоб ўқиб, расм чизиб ва мусиқа сабоқларини олиб ўтказарди.

    Жанни Родарининг ёшлиги

    Жанни Родарининг ёшлиги
    Фото: Google Images

    Икки йил давомида, уларнинг оиласи жуда қийин аҳволда қолган пайтда, Жанни Севезо шаҳридаги диний семинарияда ўқиган, у ерда камбағалларнинг болалари бепул овқат ва кийим-кечак билан таъминланарди. Бироқ танлаган йўли ўзини қониқтирмаётганлигини тез орада пайқаб қолган Родари 1934 йилда магистр даражасини олиш учун ўқий бошлайди. Шу билан бирга, у мусиқани ўрганган — скрипка дарсларини олган ва ҳатто дўстлари билан бирга уч кишидан иборат гуруҳ ҳам тузганди.

    «Гитарачи Жузеппе Героза, мандолиначи Нино Бянки билан у трио тузиб, ҳовлилар ва кичик қовоқхоналарда чиқишлар қила бошлайди», — деб ёзади унинг биографи Марчелло Аржилли.

    Катта ҳаёт

    Мактабни аъло баҳоларга тамомлаб, бўлажак ёзувчи бошланғич синф ўқувчиларига сабоқ беради. Болалар билан ишлаш унга бир олам завқ олиб келарди, чунки улар билан қандай тил топишишни биларди. Мураккаб мавзуларга ҳам ўқувчиларни шу қадар усталик билан қизиқтириб, тушунтира олганидан, ҳатто ўзлаштириши қониқарсиз бўлган болалар ҳам уни англай оларди. Бошқа томондан, у ўзини нўноқ ва педагогик фаолиятга яроқсиз, лекин болаларни зериктириб қўймайдиган ўқитувчи деб биларди.
    «Ҳақиқатга ҳам асосий кириш эшигидан кириш мумкин, ҳам дарчадан ошиб тушиш мумкин. Иккинчиси болалар учун қизиқроқ», — дейди Родари кейинчалик, ўзининг ўқитиш тамойили ҳақида гапириб.
    Родари болалар диққатини ўзига жалб этиш мақсадида турли ноодатий саволлар ҳам бериб туришни канда қилмасди. Жумладан, у «Шаҳримиз эртага денгизнинг ўртасидаги бир оролга айланиб қолганида, нима бўларди?» ёки «Тимсоҳ эшигимизни тақиллатиб, озгина розмарин сўраса, нима қиласиз?» деб болаларни саволга тутарди.

    У иккита ўқувчини чақириб, досканинг икки томонига биттадан сўз ёзишни сўрайди. Бири «Ошхона», иккинчиси эса «Ит» деб ёзади. Шундан сўнг ўйин бошланади! Родари ва унинг ўқувчилари ошхона ва итни учраштирадиган ҳикоялар ўйлаб топади: ошхонаси бор ит, ошхонадаги ит... Энг ғаройиб эртаклар яралади! Болалар мазза қилади.

    Катта ҳаётга қадам қўйган Жанни Родари

    Катта ҳаётга қадам қўйган Жанни Родари
    Фото: Google Images

    1939 йилда Жанни Миландаги Католик университетининг филология факультети талабасига айланди, аммо уруш унинг режаларини остин-устун қилиб юборди. Унинг икки акаси Чезаре ва Марио фашистларга қарши урушга отланади. Жанни ҳам улар билан бирга фронтга жўнамоқчи бўлганди, лекин касалманд бўлганлиги сабабли қолишга мажбур бўлади. 1941 йили, ўзининг бошқа ўқитувчи касбдошлари каби, у фашистлар партиясига аъзо бўлади: ишидан айрилиб қолмаслик ва оиласини боқиш учун Жанни шунга мажбур эди. Ўзи кейинроқ бу ҳақида шундай эслайди:

    «1941 йилда мен фашистлар партиясига аъзо бўлдим. Бундай қарорга келиш мен учун жуда ҳам оғир эди ва буни ўзимни оқлаш учун айтмаяпман. Қўрқоқлик қилгандим, лекин шундан бошқа йўлни кўрмасдим. Мен бир буржуа зиёлиси сифатида бўйсунишга мажбур бўлдим».

    Ижод

    Тез орада танлаган йўлининг қанчалар вайронкорлигини тушуниб етган Родари 1943 йилда, икки яқин дўсти урушда ҳалок бўлиб, акаси Чезаре концлагерга қамалганидан сўнг, ўзининг сиёсий қарашларини тубдан ўзгартириб, қаршилик ҳаракати аъзосига айланади ва 1944 йилда Италия коммунистик партиясига қўшилади. Шундан сўнг у Маркс, Ленин, Троцкий асарларини ўқишга киришди ва параллел равишда ўзи ҳам ёза бошлади. Партияни ташвиқ қилди, варақалар, хабарлар ва очерклар ёзди. Шу фаолияти уни таҳририятга олиб келди. 1948 йилда у ЛъУнита газетасига мухбир этиб тайинланди. Газетага мақолалар ёзишдан ташқари, у болалар адабиёти билан ҳам жиддий шуғуллана бошлайди.

    «Болалар учун ёзишни 1949 йили Миланда бошлаганман. Ўшанда мен аллақачон йигирма саккизга кириб, ’Унита’ таҳририятида ишлаётгандим», — деб эслайди у. Родарига таҳририят томонидан газетанинг кулгили рубрикаси учун бир нечта ҳикояча ёзиб бериш вазифаси юклатилганди. Натижа кутилганидан ҳам аъло бўлди.

    «Эҳтимол, ҳикояларим катталардан кўра болаларга кўпроқ маъқул келарди. Эҳтимол, у эртакларни катталар ўқиб, завқланарди, лекин улар мириқиб ўқиётганини билдирмаслик учун шундай дерди: ‘Ахир, бу болалар эртаги-ку!’» — дейди Родари ўзининг болалар адабиётидаги илк тажрибаси ҳақида.

    Берилган биргина топшириқ ҳар якшанба болалар учун чиқадиган ва Родари томонидан бошқариладиган рубрикага айланди.

    «Рубрикада болалар учун бир оз ҳазиломуз руҳдаги кичик шеърларимни эълон қила бошладим. Шеърлар одамларга ёқди. Оналар ва болалар менга бошқа илтимослар билан ҳам ёза бошлади: ‘Трамвай ҳайдайдиган дадам учун шунақасидан ёзиб беринғ, ‘Ертўлада яшайдиган ўғлим учун шунақасидан ёзиб беринғ», — дейди у.

    Вақт ўтиб, 1950 йили Родари ўз ҳамкасблари билан ҳафтада бир чиқадиган «Пионер» (Il Pioniere) болалар журналини бошқараётган вақтида, ушбу шеърларни бир китобга жамлаш ғояси туғилди, «Қувноқ шеърлар китоби» (il Libro delle Filastrocche) шу тақлид дунё юзини кўрди ва катта муваффақият қозонди — икки йил ичида Рим ва Флоренция орасида уч марта нашр қилинди.

    «Қувноқ шеърлар китоби»нинг итальян тилидаги нашри

    «Қувноқ шеърлар китоби»нинг итальян тилидаги нашри
    Фото: Google Images

    Шунга қарамай, Родарининг биринчи китоби 1951 йилда чиққан, Италия пионерлар уюшмаси ишчилари учун мўлжалланган «Пионер учун қўлланма» (Manuele del pioniere) китоби эди. Ёзувчининг биографи Аржилли «Жанни Родари: таржимаи ҳол» китобида ёзишича, «Пионер учун қўлланма» нашр қилинганидан сўнг Ватикан Родарини черковдан «бадарға қилади», чунки китобда Ватиканга «Иблисга хизмат қила бошлаган собиқ насроний семинарчиси» деб таъриф берилганди. Католик черковлари ушбу ўқув қўлланмаси нусхаларини, Родарининг ҳикоялари босилган бошқа газета ва китобларни, шу жумладан, «Қувноқ шеърлар китоби»ни ҳам ёқиб юборди.

    Родарининг эртаклари жуда ҳам қизиқарли ва мазмунга бой. Улардан энг машҳури пиёз бола ва унинг дўстлари ҳақидаги «Чиполлинонинг саргушатлари» эртак қиссасидир. Ушбу эртак қаҳрамонлари сабзавот ва мева одамчалар яшайдиган хаёлий мамлакатда истиқомат қилади. Эртакда ҳақиқат ва хаёлот қоришиб кетган. Муаллифнинг бир қатъий қоидаси бор: ҳам кўнгил ёзиб, ҳам жиддий нарсаларни қаламга олиш. Тетик ва ҳеч қачон тушкунликка тушмайдиган Чиполлино камбағалларни ҳимоя қилади, адолат учун курашади, шафқатсизлик ва ёвузликка қарши чиқади.

    Асар, айниқса, СССРда машҳурликка эришиб, унинг асосида мультфильм, кейин эса Жанни Родарининг ўзи эпизод ролни ижро этган «Чиполлино» фильми суратга олинади.

    Бундан ташқари ёзувчининг «Желсамино ёлғончилар мамлакатида» (1959), «Осмон ва заминдаги шеърлар» (1960), «Янги йил арчалари сайёраси» (1962), «Самодаги торт» (1966), «Бекорчи лақабли Жованнинонинг саргузаштлари» (1973) каби асарлари ёш китобхонлар жавонидан жой олади.

    Ёзувчи катталарга атаб ёзган, лекин ўзи ҳазиллашиб айтганидай, кўплаб болалар «адашиб» ўқиб қўйган ягона китоб — бу «Тасаввурлар грамматикаси» (1973). Бу китобда Родари катталарга қизиқарли ҳикоялар ўйлаб топишни ва бу орқали фарзандларидаги тасаввур қилиш қобилиятини уйғотишни ўргатишга ҳаракат қилади.

    Италияда Жанни Родари узоқ вақт ёзувчи сифатида кўрилмади ва унинг ўзи ҳам ўзини журналист деб биларди. Унинг номи биринчи навбатда рус тилига қилинган кўплаб таржималар орқали довруғ қозонди. Родари шеърларини Самуил Маршак рус тилига маромига етказиб таржима қилган.

    «Чиполлинонинг саргузаштлари» 1953 йилда рус тилига ўгирилганидан сўнггина Жанни Родари бутун дунё бўйлаб катта шуҳратга эришди. Вақт ўтиши билан Италияда ҳам ёзувчининг шеър ва эртаклари мактаб дарсликларига киритила бошлади.

    Унинг китоблари миллионлаб нусхада чоп этилди, юксак адабий унвонлар ва мукофотларга сазовор бўлди. 1970 йилда барча ёзган асарлари учун Жанни Родари болалар адабиётининг «Нобель»и деб эътироф этилувчи Ҳанс Кристиан Андерсен халқаро олтин медалига лойиқ кўрилади.

    Ёзувчи узоқ вақт турмуш қурмаган ва ўзини эртаклар яратишга бағишлаган. У фақат 33 ёшида Мария Тареза Феретти билан оила қуради. 1957 йилда улар қиз фарзанд кўради ва унга Паола деб исм қўйишади.

    Жанни Родари Москвага ташрифи давомида болалар билан суратга тушмоқда, 1973 йил

    Жанни Родари Москвага ташрифи давомида болалар билан суратга тушмоқда, 1973 йил
    Фото: «ТАСС» / Александр Конков

    Ёзувчи ҳаёти давомида беш марта Совет иттифоқига ташриф буюради. Қизалоғини жуда яши кўрганлиги сабабли кўпинча сафарларга уни ўзи билан бирга олиб кетарди. Бир марта, ўйинчоқлар дўкони қаршисидан ўтаётиб, қиз тўхтади ва ойна қаршисида ҳайратдан қотиб қолди. У ерда ўзи яхши таниган Чиполлино, Помидор хоним ва бошқа эртак қаҳрамонларининг қўғирчоқлари қизчага қараб турарди. Шунда Родарининг кўзларига қувонч кўз ёшлари келди — у ёзган эртаклардаги қаҳрамонлар «тирилиб», болаларнинг чинакам дўстига айланганди.

    70 йиллар охирига келиб, Родарининг соғлиги кескин ёмонлашади, лекин у ёзишни фаол давом эттиради. 1980 йилда шифокорлар Родарини жарроҳлик столига ётқизади: унинг оёқларидаги қон томир касаллиги туфайли қон айланиши ёмонлашганди. Бироқ юзага келган қийин вазият натижасида у жарроҳлик столида жон берди. Ортида Мария Тереза Ферретти ва қизи Паола қолганди. Қиз отасининг изидан бориб, ўзини болалар адабиётига бағишлайди.

    Жанни Родари рафиқаси Мария ва қизи Паоло билан бирга

    Жанни Родари рафиқаси Мария ва қизи Паоло билан бирга
    Фото: Google Images

    Жанни Родари қаламига мансуб асарлар ўзбек тилига ҳам таржима қилинган. Жумладан, ёзувчи қаламига мансуб эртаклар тўплами «Рим эртаклари» номи остида илк бор 1989 йили «Радуга» нашриётининг Тошкент бўлимида чоп этилган. Тўпламга киритилган эртаклар рус тили орқали таржима қилинган бўлиб, унга «Телефонда айтилган эртаклар» (Ҳусан Рўзиматов таржимаси), «Осмондаги торт», «Телевизорга кириб қолган жип», «Қандай хатолар бўлади», «Рим эртаклари» (Азиз Бобохонов таржимаси) ва «Учтадан охири бор эртаклар» (Амир Файзуллоев таржимаси) асарлари киритилган.

    Рафиқ Ўзтурк тайёрлади

    23.10.2021, 07:34   Изоҳ (0)   59232
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Систит — бу уят эмас!


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Маск БМТни молиялаштиришни тўхтатишни таклиф қилди

    Дунё | 4 июн, 00:25

    Женнифер Лопеснинг Ўзбекистондаги концертига чипталар сотуви қачон бошланиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 00:00

    Ли Чже Мён Жанубий Кореянинг янги президенти этиб сайланди

    Дунё | 3 июн, 23:45

    Жанубий Кореядаги ҳукмрон партия раҳбари сайловлардаги мағлубиятини тан олди

    Дунё | 3 июн, 23:38

    Андижонда ҳайдовчининг рулда чалғиб қолиши оқибатида 6 та машина тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 3 июн, 23:30

    “Дарё” дайжести: 3 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 3 июн, 23:20

    Канададаги кенг кўламли ўрмон ёнғинлари Ойдан ҳам нарида кўринмоқда

    Дунё | 3 июн, 23:10

    Фарғонада 55 сотих ерни 5 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди

    Ўзбекистон | 3 июн, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.