Ҳафта давомида олинган сара суратлар жамланмасини тақдим этамиз.

Латвиянинг Снепеле шаҳридаги туяқуш фермаси.

Фото: EPA

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани «Шаҳрисабз» МФЙ биносида ташкил этилган 17-сайлов участкаси.

Фото: Дилруҳ Исомиддинова

Шотландиянинг Сент-Эндрюс университети биринчи курс талабалари анъанавий кўпик жангида қатнашади.

Фото: AFP

Тошкентдаги куз манзаралари.

Фото: «Дарё» / Муқаддас Мусаева

Netflix’нинг «Калмар ўйини»дан илҳомланиб костюм кийган официант Жакартадаги кафеда харидорларни жалб қилиш учун ўйин картасини кўтариб турибди.

Фото: AFP

Россиянинг Балашиха шаҳридаги Қизил кўл.

Фото: «Москва» АА

Бразилиянинг туб аҳолиси бўлган Явалапити эркаклари дафн маросимида рақсга тушмоқда.

Фото: Reuters

«Толибон» аъзолари шаҳар четидаги Пули-Чархи қамоқхонасидаги камерани кўздан кечирмоқда.

Фото: AFP

Рим Папаси Франциск ҳафталик ауденс давомида бир гуруҳ роҳибалар билан кўришмоқда.

Фото: EPA

Германиянинг Гамбург шаҳридаги Хагенбек ҳайвонот боғида дам олаётган арслон.

Фото: Getty Images

Туркиянинг Искендерун кўрфазига чақмоқ тушди.

Фото: Getty Images

Буюк Британиянинг Сент-Альбанс шаҳри яқинидаги Хеллоуин байрами олдидан қовоқлар келтирилган далада пианино чалишга ҳаракат қилаётган болакай.

Фото: Reuters

Римдаги Олимпия стадионида «Лацио» ва «Интер» ўртасидаги футбол ўйини олдидан бургут учурилди.

Фото: AP Photo

Исроил босиб олган Ғарбий Соҳилининг Наблус шаҳридан шарқдаги Байт-Дажанда ўз ерларида Исроил пунктлари ўрнатилишига қарши намойиш пайтида жума намозини ўқиётган фаластинликлар яқинида миллий байроқни ҳилпиратиб турган одам.

Фото: AFP

Лос-Анжелес портидан турган икки катта юк кемаси. Шаҳар губернаторининг қарори билан энди портлар 24 соатлик иш режимига ўтди.

Фото: AP Photo

Модель Франциянинг Ҳерес шаҳридаги мода фестивалида фин дизайнери Венла Элонсалонинг либосини намойиш қилмоқда.

Фото: AFP

Канар оролидаги Кумбре-Виэҳа вулқонининг отилишини томоша қилиб, вулқон кулидан сақланиш учун соябон тутиб олган одамлар.

Фото: Reuters

Теҳрондаги масжидда жума намозини ўқиш учун йиғилган мусулмонлари устидан дезинфекцияловчи суюқлик сепаётган ходим.

Фото: AFP

Нью-Йоркдаги Манхэттен туманида қуёш ботиши.

Фото: Getty Images

АҚШ ҳарбий денгиз кучлари ва Испания қуруқлик қўшинларининг Аликантедаги қўшма машғулотлари.

Фото: EPA

Кениядаги Баринго кўли қирғоғида тожли турна.

Фото: EPA

Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмидаги Жиуқуан космодромидан Шенчжоу-13 космик кемасининг учирилиши.

Фото: Getty Images

Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрида, чироқлар байрами – Дивали олдидан сопол лампалар ясаётган кулол.

Фото: AP Photo

Ироқнинг Бағдод шаҳридаги истироҳат боғи.

Фото: AP Photo

Индонезиянинг Круэнг Сеунонг қишлоғидаги гуруч даласида ишлаётган деҳқонлар.

Фото: AFP

Аввалги кунларнинг фотогалереялари: