Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12178.1
    • RUB 126.06
    • EUR 13028.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +23°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Маҳаллий

    Ўзбекистоннинг ташқи савдодаги топ-10 ҳамкорлари маълум қилинди

    23.10.2021, 17:21 23279

    Ўзбекистон билан 2021 йилнинг январь—сентябрь ойларидаги ташқи савдо айланмаси энг юқори бўлган 10 та давлат номи маълум бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар қилди.

    Маълум бўлишича, Ўзбекистоннинг ташқи савдодаги энг йирик ҳамкори — Хитой. Икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси ҳажми 5,4 миллиард долларни (экспорт – 1,8 миллиард, импорт – 3,6 миллиард) ташкил этган. Кейинги ўринда 5,1 миллиард доллар (экспорт – 1,5 миллиард, импорт – 3,6 миллиард) савдо айланмаси билан Россия қайд этилган. Кучли учликни Қозоғистон 2,8 миллиард доллар (экспорт – 840 миллион, импорт – 2 миллиард) билан якунлаган.

    Кейинги ўринларни қуйидаги давлатлар эгаллаган:

    • Туркия (савдо айланмаси – 2,4 миллиард, экспорт – 1,3 миллиард, импорт – 1,2 миллиард доллар);
    • Жанубий Корея (савдо айланмаси – 1,4 миллиард, экспорт – 37 миллион, импорт – 1,3 миллиард доллар);
    • Қирғизистон (савдо айланмаси – 682 миллион, экспорт – 562 миллион, импорт – 120 миллион доллар);
    • Германия (савдо айланмаси – 560 миллион, экспорт – 45 миллион, импорт – 515 миллион доллар);
    • Туркманистон (савдо айланмаси – 491 миллион, экспорт – 137 миллион, импорт – 354 миллион доллар);
    • Афғонистон (савдо айланмаси – 489 миллион, экспорт – 487 миллион, импорт – 2 миллион доллар);
    • Украина (савдо айланмаси – 451 миллион, экспорт – 142 миллион, импорт – 309 миллион доллар).
    Эслатиб ўтамиз, 2020 йил дастлабки 9 ойи учун Ўзбекистоннинг ташқи савдодаги энг йирик ҳамкорлари маълум қилинганди. Ундан ҳозирги рейтингда мавжуд бўлмаган Тожикистон ҳам ўрин олган эди. Айни дамда унинг ўрнида топ-10 таликдан Украина жойлашган.

    Ўзбекистоннинг 2021 йил январь–сентябрь ойларидаги ташқи савдо айланмаси 28,2 миллиард долларга тенг бўлган. Бунда экспорт – 10,3 миллиард, импорт – 17,9 миллиард, пассив ташқи савдо баланси – 7,6 миллиардни ташкил этган. Кўрсаткич 2020 йилнинг мос даври билан солиштирганда 800 миллион долларга ошган. Ўшанда ташқи савдо айланмаси 27,4 миллиард долларни ташкил этганди. 2019 йилда бу кўрсаткич 31,1 миллиард долларни кўрсатган. Бу 2020 йилга нисбатан 3,7 миллиард долларга, 2021 йилга нисбатан 2,9 миллиард долларга кўп.

    Мавзуга доир: Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари: «Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига киришида зарур кўмак беришга тайёрмиз»

    Маълумот учун, Ўзбекистоннинг январь–август ойларидаги ташқи савдо айланмаси 2020 йилнинг мос даври билан солиштирганда 1,6 фоизга ошиб, 25 миллиардни ташкил этган.

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Тавсия этамиз

    Олий суд Хоразмдаги меҳрибонлик уйида қизларни зўрлаган амалдорларга жазо ўзгаришсиз қолгани ҳақидаги хабарни рад этди 

    13:00 / 21.09.2023

    БМТ ассамблеясидаги можаро, намойишга чиққан тракторлар, бўрон қурбонларини дафн этаётган кўнгиллилар — 20 сентябрь суратлари 

    23:00 / 20.09.2023

    “Одамлар доимо энг яхши кўрган нарсаларини вайрон қилади…” — “Алкимёгар” асари ҳақида

    22:00 / 20.09.2023

    “Док-1 Макс” суди: сиропга берилган гувоҳномадаги раҳбар имзосини экспертиза қилиш сўралди. Адвокатга кўра, имзолар сохталаштирилган бўлиши мумкин 

    18:00 / 20.09.2023

    МОЛИЯ

    Иқтисодиёт

    Ўзбекистон уран қазиб олиш бўйича дунёда 5-ўринда. Асосий кўрсаткичлар

    16:00 / 15.09.2023

    Меҳнат дафтарчаси йўқолса, қандай қилиб пенсияга чиқиш мумкинлиги тушунтирилди

    14:00 / 09.09.2023

    Давлат бюджетининг тўрт кунлик даромад ва харажатлари миқдори очиқланди. Харажатлар анча юқори

    16:00 / 08.09.2023

    Энг йирик IPO’лар: омадли ва омадсиз кечган акция сотувлари тарихи

    20:00 / 06.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Рамзан Қодиров касаллиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди (видео)

    21:00 / 20.09.2023

    “Россия Қозоғистонга таҳдид солмоқда” — Зеленский БМТда нутқ сўзлади (видео) 

    06:00 / 20.09.2023

    “Девдас”ни кўраётганимда Айшвариядан кўз уза олмаганман — Болливуд актёрлари билан ишлашни орзу қиладиган Голливуд юлдузлари 

    14:00 / 20.09.2023

    Ўзбекистонда доллар курси яна ошди

    16:00 / 20.09.2023

    ОЧЛ. “Ан-Насср” Эронда ишончли ғалабани қўлга киритди (видео) 

    02:00 / 20.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    Нимани қидирамиз?