• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Олий Мажлис Сенати адлия вазири билан дебатга сабаб бўлган қонуннинг рад этилишига расмий муносабат билдирди

    Олий Мажлис Сенати йигирманчи ялпи мажлисида муҳокама қилинган «Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида»ги қонун ва унинг сенаторлар томонидан рад этилиши айрим ижтимоий тармоқларда турли фикрларни келтириб чиқараётгани юзасидан расмий муносабат билдирди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Сенатнинг йигирманчи ялпи мажлисида сенаторлар «Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида»ги қонуннинг баъзи нормаларини қайта кўриб чиқиш керак деб ҳисоблаб, уни қайтарган эди. Адлия вазири Русланбек Давлетов сенаторларнинг қонунни қабул қилишга қарши билдирган ҳар бир аргументини рад этиб, айрим сиёсатчилар «халқдан келиб чиқаётган янги ғояларни тушунмаслигини» таъкидлаганди. Оқибатда Сенат раиси узоқ давом этган дебатга аралашишга ва томонларни тинчлантиришга мажбур бўлганди.

    Муносабатда қайд этилишича, сенаторлар муҳокамага қўйилган барча қонунларни шунчаки кўр-кўрона маъқуллаб юборавермайди, ҳар бир ҳужжат ялпи мажлисгача жуда кўп чиғириқлардан ўтади. Экспертлар кенгаши жалб қилиниб, дастлабки тарзда қўмиталарда кўриб чиқилади. Қонун ташаббускорлари ҳам бу жараёнда бевосита иштирок этади. Қолаверса, халқ вакиллари жойига чиққан ҳолда мавжуд ҳолатни ўрганади. Ана шулардан кейингина рад этишга тўла ишонч ҳосил қилинса, қонун қайтарилади.

    «Лекин қонун қайтарилди дегани — бу у батамом бекор қилинди дегани эмас. Буни тўғри тушуниш керак. Гап бу ерда қонунни пухта ишлаш ҳақида кетяпти. Чунки Сенатда муҳокамага қўйилган ҳужжатга тўғридан-тўғри тузатиш киритиш ваколати йўқ. Қонун ё маъқулланади ёки рад этилади. Рад этилса, у кейинчалик парламент вакиллари, экспертлар, қонун ташаббускорлари билан биргаликда янада пишиқ-пухта ишланиб, кейинги ялпи мажлисларда қайтадан муҳокамага қўйилади. Умумий жараён шундай», — дейилади муносабатда.

    Таъкидланишича, баъзи ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари мана шу ҳолатларни атрофлича ҳисобга олмаган ҳолда, бир ёқлама қараш орқали сенаторларни ижтимоий тадбиркорлик нималигини тушунмасликда айблаши, «шекилли», «шунақага ўхшайди» деган тахминий хулосалар билан улар фаолиятига баҳо бериши — бу профессионалларга хос бўлмаган ёндашув ҳисобланади. «Чунки парламент юқори палатаси аъзолари турли соҳаларни, ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий жараёнларни яхши биладиган етук, малакали мутахассислардир. Шу боис ташқаридан туриб, қонуннинг мазмун-моҳиятидан яхши хабардор бўлмаган ҳолда баҳо бериш, шахсиятга йўналтирилган фикрларни айтиш ахлоқий ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳам тўғри эмас», — дея қайд этилади хабарда.

    Ўз навбатида, Олий Мажлис Сенати ижтимоий ҳимояга қарши деган фикрга борилмаслик сўралган:

    «Мутлақо ундай эмас. Аксинча, сенаторлар халқ вакиллари бўлганлиги туфайли аниқ ва манзилли ижтимоий ҳимоя тарафдори ҳисобланади. Яъни ижтимоий сиёсат парламент олдида турган энг устувор вазифадир. Такрор бўлса ҳам айтиш керакки, қўйилган масала қонунни янада пишиқ-пухта ишлаш, маромига келтириш билан боғлиқ. Чунки қонун, энг аввало, халқ манфаати учун ишлаши керак. Бошқа ҳеч қандай сабаб йўқ».

    Маълум қилинишича, тез орада Тадбиркорлик кодекси қабул қилинади, барча тадбиркорлар битта, ягона қонун асосида иш олиб боради — ана шунда кўпгина масалалар яна ўз ечимини топади.

    «Умуман айтганда, рад этилган қонун яна кўриб чиқилади. Маромига етгач, Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисида муҳокама қилинади. У қўллаб-қувватланса, маъқулланади. Шу боис журналист ва блогерлардан ортиқча ҳис-ҳаяжонга берилмай, вазиятни тўғри баҳолаб, холис муносабат билдиришларини сўраб қоламиз. Агар улар ‘Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида’ги қонунни қайта ишлаш жараёнида бевосита қатнашишни истасалар, марҳамат, Сенат бу борада ҳам уларга имконият яратиб беришга тайёр», — дейилади муносабатда.

    Аввалроқ Ўзбекистон Ногиронлар жамияти раиси, Карлар жамияти раиси ва Кўзи ожизлар жамияти раиси сенаторлар томонидан «Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида»ги қонуннинг қайтарилиши юзасидан мурожаат билан чиққанди. Мурожаатда таъкидланишича, сенаторлар қонунни рад этгани «бошқалар билан эркин рақобатлаша олмайдиган имконияти табиатан чекланган шахслар учун жуда кутилмаган ҳолат бўлган».

    Мавзуга доир: Сенат Ўзбекистонда гўшт ва картошка импортини ҚҚСдан озод қилишни маъқуллади

    22.10.2021, 16:12   Изоҳ (0)   21923
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Яшасун кўнчилар ташкилоти

    22.10.2021, 15:15

    Ўзбекистонда кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш тартиби тасдиқланди

    22.10.2021, 15:10

    «Қонун қабул қилинишини бир неча йиллардан бери кутаётгандик». Ногиронлар, Карлар ва Кўзи ожизлар жамиятлари Сенатга мурожаат қилди

    22.10.2021, 14:56

    «Ўзбекистонда 2021 йил охирига қадар коронавирусга қарши вакцина олувчиларнинг 80 фоизи эмланади» — Беҳзод Мусаев

    22.10.2021, 14:26

    Қамчиқ довонида Isuzu ва Kia юк машиналари иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида ҳайдовчилардан бири ҳалок бўлди

    22.10.2021, 14:11

    Ўзбекистонда сунъий мўйна, газлама ва бошқа қатор маҳсулотлар импорт божидан озод этилди

    22.10.2021, 13:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сочи ўзиники эмаслигини яширмайди: Голливуд юлдузлари ҳақидаги кўпчилик билмайдиган фактлар

    Шоу-бизнес | 18 август, 15:30

    “Ҳар тонг қўрқув билан уйғонардик” — Ўзбекистон бошпана берган фаластинликлар ҳикояси

    Ўзбекистон | 18 август, 15:12

    Родриго “Ливерпуль”га ўтишни хоҳламоқда

    Спорт | 18 август, 15:05

    Исроил Ғазода фаластинликларни атайин оч қолдирмоқда — Amnesty International

    Дунё | 18 август, 14:50

    Метеорит зарбасидан тирик қолган дунёдаги ягона аёл — Энн Ҳоджес ҳикояси (фото)

    Илм-фан | 18 август, 14:35

    Санэпидқўмита ўлимга олиб келувчи музқаймоқ ҳақидаги хабарни инкор этди

    Ўзбекистон | 18 август, 14:16

    Аёллар косметикасидаги қайси моддалар саратон чақиради? (рўйхат)

    Аёллар саҳифаси | 18 август, 14:06
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.