• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12531.78
    • RUB159.82
    • EUR14538.12
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Яшасун кўнчилар ташкилоти

    1938 йилнинг 4 октябри — нафақат ўзбек адабиёти ё маданияти, балки бутун Ўзбекистон тарихидаги энг машъум саналардан бири. Шу куни Тошкентда миллат даҳолари — Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий ва Абдулҳамид Чўлпон отиб ташланган эди. «Дарё» ушбу уч улуғ мутафаккир хотирасига ҳурмат рамзи сифатида уларнинг йиллар ўтса-да ўз аҳамиятини йўқотмаган журналистик материалларини бутун октябрь ойи давомида ҳар куни қайта эълон қилиб боради.

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Яшасун кўнчилар ташкилоти

    Меҳнаткашлар ташкилотсиз яшай олмайдирлар. Бу мантиқий бир сўз. Бутун ўлкамизда бирор маҳкам ташкилотлик касаба уюшмаси йўқ. Магар бор бўлса-да, у ҳам якка ва ягона Тошканддаги кўнчилар ташкилотидир.

    Бу ташкилот бизнинг «миллий анъана»ларимизни оқизмай-томизмай сақлаб келиши баробарида, уни кенг суратда тарқатиш учун ҳам жуда яхши ташаббус кўрсатмакдадир. Тангри кўнчилар ташаббусини самарасиз қолдирмасун!..

    Бу йил далаларни ким обод қилди? Базмлар тарақ, ноғора, чирманда қарс-вадаванг, бачча ва баччабозлик намуна бўларлиқ даражада эл қошида манзур этилди. Кўнчилар жумҳурияти бўлған Кўкча даҳасининг Муссўлиниси1, Гардинги2, Пуанқараси3 бор. Эски шаҳар милица идораларининг кўнчилар ҳаракатига ирод еткизишга4 ҳеч бир ҳақи йўқ. Пайшанба кечалари қийқуруқдан қўшни жумҳурият халқи мижжа қоқа олмайдир.

    — Ҳа, нима ғалва?

    — Қизил тирноқлар ташкилоти ўзининг қандай маҳкам ташкил топқанини кўрсатмакдадир.

    — Аниқми?

    — Аниқ!

    — Бўлмаса миллат яшайди, десанг-чи.

    Намойиш… пайшанба куни Янги шаҳар кўчаларидан арава-арава қизил тирноқлар ташкилоти ноғора, чирманда чалиб, бачча ўйнатиб кўча айланурлар.

    — Ҳа, нима гап?

    — Қизил тирноқларнинг айш-ишратини ёвруполиқ буродарлар ҳам кўрсун эмиш…

    Ёшлар, комсомоллар деб қўя қолай, бир кун Қўйлўқский кўчадан намойиш қилиб ўтуб кетаётқан қизил тирноқ жамоатига: «Бу ишингиз четлар қошида кулги-ку», деган экан, ўшал он ҳалиги комсомоллардан бирави онасини учқўрғондан кўрган.

    Афсус, ёз ўтиб, ноғора, чирманда билан бўладурған базмнинг вақти кетиб борадир. Энди тор меҳмонхоналарда дутор, танбур билан базм қилиш қандай кўнгилсиз…

    Нима чора, жувонға5 кокил солиниб қўюлғандан кейин тор уйда ҳам кенг феъл бошланиб кета берадир. Шунинг учун «Кўнчилар ташкилоти яшасун!» деймиз.

    Абдулла Қодирий, «Муштум» журнали , 1923 йил 12-сон

    Изоҳлар

    1 Муссолини Бенито — (1883–1945) итальян фашистик партиясининг ва фашистик ҳукуматининг раҳбари (1922-1943).

    2 Гардинг — Ҳардинг Уоррен (1865–1923) давлат арбоби, 1921–1923 йиллари АҚШ президенти.

    3 Пуанқара — Пуанкаре Раймон (1864–1934) француз сиёсий арбоби, 1913–1920 йилларда Франция президенти, 1922–1924 йилларда бош министр ва ташқи ишлар министири, 1928 йилгача молия министри. Советларга қарши ҳужумнинг ташкилотчиларидан бири. Генуя конференциясига борган Франция вакилларининг раҳбари.

    4 Ирод етказиш — қаршилик қилиш.

    5 Жувон — ёш йигит.

    22.10.2021, 15:15   Изоҳ (0)   22509
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш тартиби тасдиқланди

    22.10.2021, 15:10

    «Қонун қабул қилинишини бир неча йиллардан бери кутаётгандик». Ногиронлар, Карлар ва Кўзи ожизлар жамиятлари Сенатга мурожаат қилди

    22.10.2021, 14:56

    «Ўзбекистонда 2021 йил охирига қадар коронавирусга қарши вакцина олувчиларнинг 80 фоизи эмланади» — Беҳзод Мусаев

    22.10.2021, 14:26

    Қамчиқ довонида Isuzu ва Kia юк машиналари иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида ҳайдовчилардан бири ҳалок бўлди

    22.10.2021, 14:11

    Ўзбекистонда сунъий мўйна, газлама ва бошқа қатор маҳсулотлар импорт божидан озод этилди

    22.10.2021, 13:42

    «Хўжа Порсо» масжиди бузиб ташлангани бўйича иш тергов учун Бош прокуратурага юборилди

    22.10.2021, 13:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Японияда роботлар ва сунъий интеллект хизмат кўрсатувчи янги технологик дўкон очилди

    Лайфстайл | 26 июн, 20:10

    Европа ва АҚШ Украина масаласида келишмовчиликка дуч келди 

    Дунё | 26 июн, 20:00

    Кечки овқатни тановул қилиш учун энг мақбул вақт қачон эканлиги айтилди

    Лайфстайл | 26 июн, 19:50

    “Дарё” нашри мусаҳҳиҳи Муножот Адилова “Шуҳрат” медали билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 26 июн, 19:45

    Сурия Исроил ҳужумларини тўхтатиш учун воситачилар орқали ҳаракат қилмоқда

    Дунё | 26 июн, 19:40

    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди

    Реклама | 26 июн, 18:00

    Нега эркаклар кийимидаги тугмалар чапдан ўнгга, аёлларникида эса аксинча — ўнгдан чапга қадалади?

    Мода | 26 июн, 19:31

    Трамп “Америка овози”ни йўқ қилишга чақирди

    Дунё | 26 июн, 19:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.