• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Қонун қабул қилинишини бир неча йиллардан бери кутаётгандик». Ногиронлар, Карлар ва Кўзи ожизлар жамиятлари Сенатга мурожаат қилди

    Ўзбекистон Ногиронлар жамияти раиси, Карлар жамияти раиси ва Кўзи ожизлар жамияти раиси сенаторлар томонидан «Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида»ги қонуннинг қайтарилиши юзасидан мурожаат билан чиқди, деб хабар беради «Gazeta.uz».

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Сенатнинг йигирманчи ялпи мажлисида сенаторлар «Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида»ги қонуннинг баъзи нормаларини қайта кўриб чиқиш керак деб ҳисоблаб, уни қайтарган эди. Адлия вазири Русланбек Давлетов сенаторларнинг қонунни қабул қилишга қарши билдирган ҳар бир аргументини рад этиб, айрим сиёсатчилар «халқдан келиб чиқаётган янги ғояларни тушунмаслигини» таъкидлаганди. Оқибатда Сенат раиси узоқ давом этган дебатга аралашишга ва томонларни тинчлантиришга мажбур бўлганди.

    Имконияти чекланган шахслар номидан Ўзбекистон Ногиронлар жамияти раиси К.Абдуллаев, Карлар жамияти раиси Г.Шодиева ва Кўзи ожизлар жамияти раиси ўринбосари А.Абдуллаев Олий Мажлис Сенатига мурожаат билан чиққан.

    Унда таъкидланишича, сенаторлар қонунни рад этгани нафақат «бизнинг жамият, балки биз каби бошқалар билан эркин рақобатлаша олмайдиган имконияти табиатан чекланган шахслар учун жуда кутилмаган ҳолат бўлди».

    «Қонун ижтимоий ҳимояга йўналтирилганлиги учун биз қонун қабул қилинишини бир неча йиллардан бери кутаётгандик. Чунки мазкур қонун имконияти чекланган шахсларга катта майдонда ўзимизни кўрсатишга, ўзимизнинг имкониятимизни тўла намоён этишга, муносиб иш ҳақи олишга, шу жумладан, ижтимоий адолат нуқтаи назаридан корхоналарнинг иқтисодий аҳволини янада яхшилашга, ишини фаоллаштиришга, ишлаб чиқариш ҳажмларини ва ишчиларимиз сонини оширишга ёрдам беради, деб ўйлагандик», — дейилади мурожаатда.

    Мурожаатда, шунингдек, йиғилишда билдирилган айрим фикрлар бўйича «бошдан ўтказган табиб» деган ибора билан ҳақиқий ҳолат аслида қандайлиги мисоллар билан изоҳланган.

    Маълум қилинишича, Карлар жамиятининг корхоналари даромадлари йилдан йилга камайиб бормоқда. Мисол учун, 2018 йилда — 277 миллион сўм фойда олинган бўлса, 2020 йилда атиги 62 миллион сўм фойда кўрилган, бу деярли 5 бараварга кам.

    «Даромад камайганлиги ойлик иш ҳақларининг тушиб кетишига олиб келди. Бу эса ходимларнинг ишдан кетишига сабаб бўлди. Мана, 2000 йилда корхоналаримизда 2000 га яқин кар-соқов ходимлар ишлаган. 2020 йилга келиб уларнинг сони 176 тага тушиб кетди», — дейилади хатда.

    Шунингдек, Кўзи ожизлар жамияти тизимидаги корхоналар ходимлари 2000 йилда 4900 нафарга яқин бўлгани, 2010 йилда 3 мингга тушгани, 2020 йилга келиб эса 1479 нафар ходим ишлаётгани айтилган.

    «Бир нарсага алоҳида эътибор қаратиш лозим деб ўйлаймиз. Биз умумий ишлаб чиқаришдаги технологияларга мослаша олмаймиз, аксинча, биз ўзимизга мослаштирилган технологиялар асосида ишлай оламиз. Шунинг учун бизнинг ходимлар корхоналаримиздан кетганидан кейин бошқа жойларда ишлашга қодир эмас», — дейилади мурожаатда.

    «Мазкур қонун бизга ишлаб чиқаришимизни кенгайтиришга, биз каби имконияти чекланганлар учун мослаштирилган технологияларни олиб келишга, ишчи ўринларини кўпайтиришга, уларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш ва муносиб маош тўлаш учун имкон беради, деб умид қилгандик», — дея қўшимча қилинган хатда.

    Жамиятлар қайд этишича, «агар сенаторлар томонидан билдирилган фикрлар етарлича асосланган ва ҳақиқатдаги ҳолатга яқин бўлганида эди, имконияти чекланган шахслар ишлаётган корхоналар гуллаб кетган бўлиши керак эди».

    Давлат томонидан турли имтиёзлар эркин рақобатлашиш имкони бўлган ёшларга, аёлларга берилаётган бир даврда ижтимоий тадбиркорлик институти орқали ногиронлиги бўлган шахсларга ҳам имтиёз берилиши бошқа тадбиркорларга нисбатан устунлик эмас, балки улар билан тенглашган ҳолда битта майдонда рақобатлашишга имкон беради, дейилади мурожаатда.

    Унда масаланинг иқтисодий аҳамиятига ҳам тўхтаб ўтилган. «Қонуннинг қабул қилиниши ишлаб чиқаришнинг кенгайишига ёрдам беради, бу эса айланма ва фойдалар ошишига олиб келади, натижада давлат бюджетига солиқлар тушуми янада кўпайишига, давлат томонидан бизга тақдим этиладиган субсидиялар ҳажмининг камайишига ва корхоналаримиз ўз-ўзини молиялаштириш тизимига тўлиқ ўтишига хизмат қилади», — дея қайд этилган.

    «Мазкур қонун биз дуч келаётган муаммоларни ҳал этишда, иқтисодиётдаги иштирокимизни оширишга ёрдам беради», —дея жамиятлар Сенатдан қонунни тўлиқ қўллаб-қувватлаган ҳолда уни қабул қилишни сўраган.

    Мавзуга доир: 

    • «Ҳеч ким ногиронликдан суғурталанмаган». Олим Абдулла Абдухалилов билан кўзи ожизлар муаммолари ҳақида суҳбат
    • «Жамият бизни ўзига ўгай санайди». Шифокор айби сабаб эшитиш қобилиятини йўқотган Тошкентдаги дизайнер билан суҳбат

    22.10.2021, 14:56   Изоҳ (0)   23772
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзбекистонда 2021 йил охирига қадар коронавирусга қарши вакцина олувчиларнинг 80 фоизи эмланади» — Беҳзод Мусаев

    22.10.2021, 14:26

    Қамчиқ довонида Isuzu ва Kia юк машиналари иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида ҳайдовчилардан бири ҳалок бўлди

    22.10.2021, 14:11

    Ўзбекистонда сунъий мўйна, газлама ва бошқа қатор маҳсулотлар импорт божидан озод этилди

    22.10.2021, 13:42

    «Хўжа Порсо» масжиди бузиб ташлангани бўйича иш тергов учун Бош прокуратурага юборилди

    22.10.2021, 13:27

    Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида 23 октябрь куни туман тушиши мумкин

    22.10.2021, 13:12

    «Сайловчи сайлов бюллетенини суратга олиб ижтимоий тармоқларга жойлаши қатъиян тақиқланади» — МСК

    22.10.2021, 12:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лос-Анжелесда номаълум эркак одамларга қарата ўқ узди

    Дунё | 5 август, 23:55

    Самарқанд вилоятининг учта туманига янги ҳокимлар тайинланди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:48

    Нетаньяху Трамп ва Путин ўртасидаги кескинликни юмшатиш учун воситачилик қилмоқда — ОАВ 

    Дунё | 5 август, 23:45

    Тошкентда 21 кунда фуқаролардан 1715 та тиғли қурол мусодара қилинди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:35

    Норвегияда 75 минг йиллик ҳайвон қолдиқлари топилди

    Дунё | 5 август, 23:25

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

     Кўкдала туманида яна заправка портлади

    Ўзбекистон | 5 август, 23:12

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.