Дунё ва Ўзбекистон бўйлаб олинган қизиқарли суратларни тақдим этамиз.

Мексиканинг Гарсия шаҳридаги Ксенпал ҳайвонот боғида жирафага сабзи бераётган ташриф буюрувчилар.

Фото: Reuters

Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Марказ-2 даҳасида жойлашган 17-сонли мактаб биносидаги 518-сайлов участкаси.

Фото: Дилруҳ Исомиддинова

Мусулмонлар Бангладешдаги «Байтул Мукаррам» миллий масжидда жума намозида қатнашди.

Фото: Shutterstock

Киев аҳолиси Хеллоуин байрамини нишонлашга тайёргарлик кўрмоқда.

Фото: EPA

Кениядаги Богория кўли ҳудудида яшовчи минглаб фламинголар юрак шаклини ҳосил қилди. Кўплаб қушлар Богория кўлида яшовчи сиянобактериялар ва ротиферлар билан озиқланади.

Фото: Legion Media

Қоҳирадаги Гиза платосида замонавий санъат кўргазмаси очилди.

Фото: EPA

Sotheby’s аукцион уйида «Ислом дунёси ва Ҳиндистон санъати» кўргазмаси 27 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтади. Суратда: Бобурийлар давридаги зумрад кўзли кўзойнак.

Фото: «ТАСС»

Трисератопснинг энг катта скелети Парижда кимошди савдосига қўйилди. Америкалик шахсий коллексионер 6,65 миллион еврога динозавр скелетини сотиб олди.

Фото: EPA

Экофаол Грета Тунберг Стокгольмдаги иқлим акциясида.

Фото: EPA

Бангкокда буддистларнинг Лентининг байрами тугашига бағишланган тантаналар ўтказилди.

Фото: EPA

Германияниг Ганновер шаҳрида қуёш чиқиши.

Фото: «ТАСС»

Теҳронда сўфийларнинг «Сама» рақсининг ижроси.

Фото: «ТАСС»

Англиянинг Кроули шаҳридаги Туллейс фермасида катта қовоқни кўтариб кетаётган болалар. Қовоқ хўжаликларининг йиллик йиғими октябрь ойида ўтказилади ва 450 000 қовоқ полиздан йиғиб олинади.

Фото: Getty Images

Суриядаги ҳукумат кучлари ва уларнинг иттифоқчилари томонидан вайрон қилинган бир кўчани тасвирлаётган суриялик ҳайкалтарош Холид Даваа.

Фото: AFP

Англиянинг Тайн шаҳридаги Сент-Мэри маёқчаси яқинидаги қирғоққа урилаётган тўлқинлар.

Фото: PA

Суданда фуқаролик бошқарувини қўллаб-қувватловчи оммавий намойишлар бўлиб ўтди.

Фото: EPA

Москвада кучли шамол туфайли Кремль девори яқинидаги ҳавоза Қизил майдонга қулаб тушди ва деворнинг «тишлари»га зарар етказди.

Фото: «ТАСС»

Афғонистонлик аёллар Кобул марказида аёллар ҳуқуқи бўйича норозилик намойиши ўтказди.

Фото: Reuters

Дубай соҳилида «Дубай кўзи» деб номланган чархпалак фонида туяда кетаётган одам.

Фото: EPA

Европа Иттифоқи раҳбарлари саммитининг иккинчи кунида Ангела Меркель Франция президенти Эммануэль Макрон билан саломлашмоқда.

Фото: Reuters

Трекдаги велопойга бўйича жаҳон чемпионати Франциянинг Рубай шаҳрида бўлиб ўтмоқда.

Фото: EPA

Аввалги кунларнинг фотогалереялари: