• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Сицилиянинг Катания шаҳрида чўқинтирган оталар вақтинчалик тақиқланди. Бу қисман мафия билан боғлиқ

    Италиянинг Сицилия оролидаги Катания шаҳрида католик епархия (епископ қўл остидаги черков округи) октябрдан чўқинтирган ота-оналарни тайинлашни уч йилга тақиқлади. Бу ҳақда The New York Times’нинг Римдаги идораси раҳбари Жейсон Горовиц маълум қилди, деб ёзади Meduza.

    Катания

    Катания
    Фото: Traveltipy

    Катаниянинг бош викарийси (епископ ўринбосари) Сальваторе Гристина тақиқ ҳақида 2021 йил мартидаёқ эълон қилган эди. Унинг аниқлик киритишича, қачонлардир диний тарбияда муҳим ролни ўйнаган чўқинтирган ота тимсоли энди ўзининг ҳар қандай диний маъносини йўқотган. У шунчаки расмиятчиликка ёки оила шароитини мустаҳкамлаш усулига айланиб қолган. Чўқинтирган ота бўлишга нуфузли одамларни таклиф қилишади, уларнинг эса бошқа ўнлаб чўқинтирган фарзандлари бўлади, дейди католик черков вакиллари.

    Масалан, Сальваторе Гристинанинг ўзи 15 нафар болага, Сицилия собиқ президенти Сальваторе Куффаро эса қарийб 20 болага чўқинтирган ота бўлиб тутинган. Шу билан бирга, Куффаронинг сўзларига кўра, у чўқинтирган ота бўлиш ҳақида ўзига келиб тушган таклифларнинг атиги 5 фоизини қабул қилган, холос. «Баъзи руҳонийлар нима деб ўйлашидан қатъи назар, мен чўқинтирган фарзандларимнинг ҳаммасига эътибор қаратганман ва уларга католик мактабга бориш бўйича йўл-йўриқ кўрсатганман», — деди Сицилия собиқ президенти.

    Чўқинтирган ота тимсоли ўзининг диний маъносини йўқотган бўлса-да, у Сицилия оилалари ўртасида муҳим боғловчи бўғин бўлиб қолмоқда. Катаниялик балиқ сотувчи Нино Сикалининг айтишича, унинг ўзи чўқинтирган ота бўлганидан кейин бутун умр чўқинтирган фарзандининг отасига молиявий ёрдам бериб келган. У Сикалига 12 минг евро қарзини бермасдан ўлиб кетган.

    Чўқинтирган ота тимсолининг ижтимоий аҳамиятидан мафия фойдаланади, бу Катаниядаги тақиқда ўз ролини ўйнаган бўлиши мумкин. Италиялик прокурорлар жиноят оламидаги «катталар» кимга чўқинтирган ота бўлиб тутинганини кузатиб бориб, уларнинг таъсир доираси қамровини аниқлайди. Итальян мафияси ҳақидаги энг машҳур фильм — «Чўқинтирган ота»да ҳам чўқинтириш саҳнаси алоҳида аҳамиятга эга.

    2017 йилда сицилиялик епископ Микеле Пеннизи ўз епархиясига кирувчи Корлеоне шаҳарчасидаги руҳонийни танқид қилган эди: у «Коза ностра» Сицилия жиноий гуруҳи собиқ хўжайини Сальваторе Риинанинг ўғлига Корлеонеда туғилган болалардан бирининг чўқинтирган отаси бўлишига рухсат берган эди. Шу воқеадан кейин кўп ўтмай, Пеннизи ўз епархиясида мафия аъзоларининг чўқинтириш маросимида қатнашишини 10 йилга тақиқлади.

    «Мафия ўз раҳбарларига диний салобат бериш учун доим черковдан ‘чўқинтирган ота’ атамасини ўзлаштириб келган, аслида эса бу икки дунё бир-бирига мутлақо зид», — деди епископ Пеннизи. У ҳар доим мафияга қарши бўлиб келган, ҳатто 2008 йилда мафия билан алоқадорлиги исботланган одамларнинг дафн маросимларида қатнашишини тақиқлаб қўйгани сабабли, таҳдидларга ҳам учраган эди.

    Мафия етакчиларини чўқинтириш маросимларидан четлатишга Италия жанубидаги Режо-де-Калабрия провинциясида ҳам уриниб кўришган, у Сицилиядан Мессина бўғози орқали ажратилган бўлиб, «Ндрангета» гуруҳининг ватани ҳисобланади. 2014 йилда епископ Жузеппе Фиорини Морозини чўқинтирган оталарни тайинлашга 10 йиллик тақиқ қўйишни таклиф қилган, бунинг сабабларидан бири сифатида ушбу тимсол мафия томонидан эксплуатация қилинаётганини айтганди. Аммо унинг таклифи Ватиканда қабул қилинмади.

    The New York Times сўров ўтказган Катания аҳолиси чўқинтирган ота-оналарни танлашга қўйилган тақиққа турлича муносабат билдирди. Шаҳар черковларидан бирининг руҳонийси Анжело Алфио Мангано уни таҳдидлар билан чўқинтирган ота ролига ўз номзодларини тасдиқлашга мажбур қилган «диний жиҳатдан шубҳали персонажлар»дан дам олишини айтди.

    Аммо Катаниянинг оддий фуқаролари бундан норози бўлди. «Бу янгиликдан ҳайратга тушдим. Юрагимизнинг туб-тубидан унинг чўқинтирган отаси бор деб биламиз», — деди ўз ўғлини чўқинтирган ота-оналарсиз ушбу маросимдан ўтказган 21 ёшли Жалисса Теста. Катаниянинг айрим фуқаролари, деб ёзади The New York Times, барибир болаларига чўқинтирган ота-оналарни танлаш учун шаҳар ташқарисидаги бутхоналарда уларни чўқинтиришни режалаштирмоқда.

    Мавзуга доир:

    • Неаполда мафиянинг 70 ёшли аёл раҳбари ҳибсга олинди
    • Италияда коронавирусга қарши эмлаш кампаниясини мафия назорат қилмоқда — ОАВ
    • Италияда 45 киши мафияга алоқадорликда гумонланиб ҳибсга олинди
    • Малика Аннадан тортиб Дон Карлеоне образигача. Голливуд кино тарихини ўзгартирган буюк актёрлар
    • «Мафия ўлмасдир». «Чўқинтирган ота» романи ҳақида

    20.10.2021, 12:41   Изоҳ (0)   14327
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Британияда коронавируснинг дельта штаммдан ҳам юқумлироқ янги тури тарқалмоқда. У Исроилда ҳам аниқланди

    20.10.2021, 10:39

    Шифокорлар қамоқхонада очлик эълон қилган Саакашвилини касалхонага ётқизишни тавсия қилди

    20.10.2021, 10:09

    Россияда коронавирус туфайли дам олиш кунлари эълон қилинади. Москвада бир кунда қарийб 1600 киши касалхонага ётқизилган

    20.10.2021, 09:38

    Латвияда 21 октябрдан қатъий локдаун киритилади. Мамлакат коронавирус тарқалиши бўйича дунёда етакчига айланди

    19.10.2021, 18:23

    Мисрда чекловлар кучайтирилди, Беларусда режали тиббий ёрдам тўхтатилди, пандемия қачон тугайди? Коронахабарлар

    19.10.2021, 17:38

    Шимолий Корея сувости кемаси учун мўлжалланган баллистик ракетани синаган бўлиши мумкин

    19.10.2021, 14:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    UNICEF: Ғазода ҳар учинчи одам кунларни очлик билан ўтказади, болалар эса ҳалок бўлиш хавфи остида

    Дунё | 3 август, 12:09

    Болалар ертўлада яширилган: Тошкентда ноқонуний диний таълим берилган хонадонлар аниқланди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 11:42

    Россия Покровскни қуршаб олишга уринмоқда – Британия разведкаси

    Дунё | 3 август, 11:30

    Путин полицияга банк ҳисобларини суд қарорисиз музлатиш ваколатини берди 

    Дунё | 3 август, 10:55

    Тошкентдаги Mangal fest’да бир гуруҳ кишилар ўзаро дўппослашди

    Ўзбекистон | 3 август, 10:35

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    Сирдарёда ёнғин ва портлаш хавфи сабаб 4 та заправка вақтинча ёпилди

    Ўзбекистон | 3 август, 09:48

    Андижонда ўқитувчилар мактабни таъмирлашга жалб қилингани назоратга олинди

    Ўзбекистон | 3 август, 08:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.