• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Британияда коронавируснинг дельта штаммдан ҳам юқумлироқ янги тури тарқалмоқда. У Исроилда ҳам аниқланди

    Буюк Британияда машҳур дельта штаммининг янги варианти — AY.4.2 тарқалмоқда, деб ёзади «РБК» Financial Times газетасига таяниб.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ушбу мутация «ҳиндча» штаммга нисбатан 10—15 фоизга юқумлироқ бўлиши мумкин, дея огоҳлантирди Кембриждаги Сенгер институти ҳамда Лондон университет коллежининг Генетика институти мутахассислари.

    Уларнинг сўзларига кўра, Буюк Британияда аниқланган барча касалланиш ҳолатларининг қарийб 10 фоизини янги вариант ташкил қилмоқда. У фаол равишда тарқалмоқда, аммо бу жараён йил бошида Ҳиндистондан олиб келинган дельта вариантга нисбатан секинроқ кечмоқда.

    Исроилда ҳам коронавируснинг ушбу янги вариантига чалиниш билан боғлиқ биринчи ҳолат қайд этилди.

    «Бугун Исроилда AY.4.2 варианти аниқланди, у Европанинг бир нечта мамлакатларида қайд этилганди», — дейилади мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

    Касалланган одам чет элдан қайтиб келган вояга етмаган шахс бўлиб, Бен-Гурион аэропортида тестдан ўтказилганда маълум бўлган.

    Коронавируснинг дельта варианти 2020 йилнинг октябрида Ҳиндистонда топилган. ЖССТ маълумотларига кўра, ушбу штамм июнь ойи ўрталарига келиб 90 дан ортиқ мамлакатда қайд этилган. Юқумлилик даражасининг юқори экани ва чекловларнинг бир қисмидан воз кечиш унинг кенг тарқалишига сабаб бўлди. Ташкилот мутахассиси Мария ван Керкховенинг таъкидлашича, дастлабки маълумотларга кўра дельта варианти касалликнинг оғир кечиши хавфини оширади. Бироқ янги штаммнинг бошқаларига қараганда кўпроқ ўлимга сабаб бўлиши ҳақида далиллар йўқ.

    Июнь ойида Ҳиндистонда коронавирус «ҳиндча» штаммининг янги варианти тарқалди. Махараштра штатида аниқланган ушбу тур дельта-плюс деб номланди. Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳоли зич жойлашган Махараштра, Керала ва Мадхя-Прадеш штатлари ҳокимиятларини дельта-плюс хавфидан огоҳлантирди. Мутахассислар фикрига кўра, дельта-плюс ўта юқумли бўлиб, ҳатто унинг ташувчиси ёнидан ниқобсиз ўтиб кетиш ҳам хавфли.

    Мавзуга доир:

    • ЖССТ коронавируснинг янги «колумбияча» штаммига «мю» деб ном берди ва қизиқиш уйғотган вариантлар рўйхатига киритди
    • Олимлар SARS-CoV-2 ҳар ҳафта мутацияга учрашини аниқлади
    • Ўзбекистонда коронавируснинг «ҳиндча» штамми энг кенг тарқалгани маълум бўлди

    20.10.2021, 10:39   Изоҳ (0)   18930
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шифокорлар қамоқхонада очлик эълон қилган Саакашвилини касалхонага ётқизишни тавсия қилди

    20.10.2021, 10:09

    Россияда коронавирус туфайли дам олиш кунлари эълон қилинади. Москвада бир кунда қарийб 1600 киши касалхонага ётқизилган

    20.10.2021, 09:38

    Латвияда 21 октябрдан қатъий локдаун киритилади. Мамлакат коронавирус тарқалиши бўйича дунёда етакчига айланди

    19.10.2021, 18:23

    Мисрда чекловлар кучайтирилди, Беларусда режали тиббий ёрдам тўхтатилди, пандемия қачон тугайди? Коронахабарлар

    19.10.2021, 17:38

    Шимолий Корея сувости кемаси учун мўлжалланган баллистик ракетани синаган бўлиши мумкин

    19.10.2021, 14:16

    Россияда 14 ёшгача бўлган болаларга давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтишга рухсат берилади

    19.10.2021, 12:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.