• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Технологиялар

    Россия жамоаси Dota 2 бўйича жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиб, 18 млн долларни қўлга киритди. Нима? 18 млн?! Қаердан шунча пул?

    Россиянинг Team Spirit жамоаси Dota 2 бўйича юбилей жаҳон чемпионати — The International 10 да ғолиб чиқди. Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 40 миллион доллар эди, ғолиблар шунинг 18 миллион доллардан кўпроғини қўлга киритди. Жамоани ушбу ғалаба билан ҳатто Россия президенти Владимир Путин ҳам табриклади (қизиқ, Путин умрида бирор марта бўлса ҳам «Дота» ўйнаганмикин?). Meduza нашри ушбу ғалаба ҳақидаги асосий (ва бироз уятли) саволларга жавобларни тақдим этди.

    Фото: Valve / Meduza

    Бошидан бошлайлик: Dota 2 нима эди ўзи?

    Бу — Valve компанияси томонидан ишлаб чиқилган жамоавий ўйин. Унинг асосида шахматдаги каби принциплар ётади: мураккаблик, хилма-хил тактикалар ва чуқур ўйланган стратегиялар. Ҳатто мақсад ҳам ўхшаш — тахтни синдириш (шахматда — шоҳни мот қилиш каби). Фақат, шахматдан фарқли равишда, Dota 2 да бу ишни доналар (фигуралар) эмас, виртуал қаҳрамонлар амалга оширади — ҳозирда Dota 2 да 121 та персонаж бўлиб, уларнинг бари бошқаси такрорлай олмайдиган бирор қобилиятга эга.

    Ҳаммаси қандай кечади? Ўйин бошланишидан аввал ҳар бирида беш киши бўлган икки жамоа ўйин режасидан келиб чиққан ҳолда ўзига қаҳрамонлар танлаб олади. Шундан сўнг улар хаританинг икки чеккасида жойлашган ўз базаларида пайдо бўлади. Бир томонда — ёруғлик кучлари, бошқа томонда — зулмат кучлари. База марказида тахт жойлашган, уни иккита ҳимоя минораси ўраб туради. Тахтдан учта йўл (чизиқ) чиққан бўлиб, улар бўйлаб вазифаси шахматдаги пиёдага ўхшаб кетадиган қиличбардорлар ва сеҳргарлар мустақил ҳаракатланиб юради. Ҳар бир йўл бўйича тахтгача бўлган масофани учта минора ва иккита казарма қўриқлайди — рақиблардан бирортаси казармаларни йўқ қила олса, қўшимча қиличбардор ва сеҳргарга эга бўлишдек устунликни қўлга киритади.

    Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас. Йўллар орасида бетараф мавжудотлар жойлашган маконлар бор. Бу мавжудотларни ўлдириш, худди душман «пиёдалари» (қиличбардорлар ва сеҳргарлар)ни ўлдиргандаги каби, олтин ва тажриба (сўнгги йилларда эса — буларга қўшимча равишда — сотиб бўлмайдиган, лекин жуда муҳим бўлган артефактларни) келтиради. Қаҳрамонлар тангалар эвазига янги экипировка сотиб олади, тажриба эса персонажларга янги даража олиш ва қобилиятни очиш ёки мавжуд қобилиятлардан бирини янада яхшилаш имконини беради. Буларнинг бари кучли бўлиш, рақиб мудофаасини йўқ қилиш ва тахтни бузиш учун зарур.

    Агар қўпол тушунтириладиган бўлса ва ўнлаб алоҳида эътибор талаб қиладиган ҳолатларни ҳисобга олмаса (юқорида фақат энг асосий жиҳатлар қайд этилди), ўйиннинг бор-йўқ маъноси шу. Dota 2 — ақл бовар қилмас даражада комплекс ўйин; унда бирор натижага эришиш учун нафақат иштирокчиларнинг ҳамжиҳатликдаги ҳаракати, балки у ёки бу қарорни қабул қилишда юзлаб майда жиҳатларни ҳам эътиборга олиш лозим.

    Яхши, унда The International дегани нимаси?

    Dota 2 бўйича жаҳон чемпионатининг ташкилотчилари мусобақага шундай ном берган. Ташкилотчилар одатда бу мусобақани жаҳон чемпионати деб эмас, балки ўзлари ва ўйинчилар ҳамжамияти учун танишроқ ва одатийроқ бўлган ном билан — The International ёки қисқача ТИ деб атайди.

    «Дота» бўйича Лейпцигда бўлиб ўтган мусобақадан лавҳа. 2020 йил, январь.

    «Дота» бўйича Лейпцигда бўлиб ўтган мусобақадан лавҳа. 2020 йил, январь.
    Фото: Getty Images / Meduza

    2019 йилга қадар чемпионат ҳар йили бир марта ўтказиларди. Коронавирус пандемияси сабабли Valve мусобақа форматини қайта кўриб чиқиб, муддатларини ўзгартиришга мажбур бўлди. Ўнинчи — юбилей The International чемпионати 7—17 октябрь кунлари Бухарестда бўлиб ўтди. Унда Шимолий Америка, Европа, МДҲ, Хитой, Жануби-Шарқий Осиё ва Жанубий Америкадан келган энг яхши 18 жамоа қатнашди. Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 40 миллион долларни ташкил этди.

    40 миллион доллар?! Киберспортга шунча пул қаердан келиб қолди? Ахир бу бор-йўғи бир ўйин-ку!

    Умуман олганда киберспортда пул унчалик кўп эмас. Бошқа киберспорт турлари бўйича энг юқори даражадаги мусобақаларда ҳам умумий мукофот жамғармаси бундан бир неча баробар — ҳатто бир неча ўн баробар — кам.

    Dota 2 бўйича асосий мусобақада мукофот жамғармаси ўйинчиларнинг ўз ҳисобидан шакллантирилади. Valve компанияси чемпионат учун бор-йўғи 1,6 миллион доллар ажратади — бу биринчи The International’дан бери давом этиб келаётган ўзгармас анъана. Қолган сумма рақамли (виртуал) буюмлар (масалан, ўйин қаҳрамонлари учун либослари бор сандиқлар) сотувидан йиғилади. Сотувдан тушган пулнинг 25 фоизи автоматик равишда мукофот жамғармасига, 75 фоизи эса Valve’нинг ўз ҳисобига йўналтирилади.

    Бошқа киберспорт турлари бўйича мусобақаларда ҳам баъзан шундай амалиёт қўлланилади. Бироқ кўпинча компаниялар тизимни Valve каби муваффақиятли йўлга қўя олмайди. Шу боис улар мукофот жамғармасини ўзи, алоҳида шакллантиришга, жойлардаги клублар учун мақбул шароитларни яратишга, ҳомийлар излашга ва бутун жараённи назорат қилиб туришга мажбур.

    Айтишларича, The International’да россияликлар олтин олишибди. Ростдан ҳам шундай бўлдими?

    Йўқ. Баъзи ОАВлар бу воқеани бироз хато талқин қилди. The International — Олимпиада эмас, у ерда медаллар йўқ. Жаҳон чемпионатидаги ғолиблик учун жамоа Dota 2 ўйинининг рамзларидан бири — Аегис (персонажга иккинчи умрни тақдим этувчи буюм), шунингдек, пул мукофотини қўлга киритади.

    Фото: Valve / Meduza

    Россиядаги киберспорт жамоаларидан бири ҳисобланган Team Spirit (унинг таркибида украиналиклар ҳам бор) ҳақиқатан ҳам мусобақада ғолиб чиқиб, 18 миллион долларни қўлга киритди. Киберспортчиларни ушбу ғалаба билан ҳатто Владимир Путин ҳам табриклади.

    Бу қанақа жамоа ўзи? Россия термасими?

    Йўқ. Киберспорт турларида «терма жамоа»ни англатувчи шаклланган тушунча йўқ. Кўпчилик «терма жамоалар» ўртасида шундай мусобақаларни ўтказишга ҳаракат қилган, бироқ, одатда, бундай турнирлар кўп томошабин ва ҳомий жалб қила олмайди. Ҳомийларга фақат жамоаларнинг бренди қизиқ, чунки мухлислар — ёшлар аудиторияси айнан машҳур жамоалар ортидан келади. Бундан ташқари, киберспортдаги йирик клублар бошқа мамлакат фуқаросини ўз таркибига қўшиб олишга тортиниб ўтирмайди.

    Team Spirit Россияда рўйхатга олинган ва шу ердан туриб фаолият олиб боради. Клуб 2016 йилдан бери мавжуд. Ташкилотни Никита Чукалин бошқаради, аммо уларга ким ҳомийлик қилаётгани номаълум — жамоа раҳбарияти бу каби саволларга жавоб беришдан доимо қочади ва даромад манбаларини ошкор қилмайди. Ҳозирда клуб учта тур — Dota 2, CS:GO ва Hearthstone бўйича мусобақаларда қатнашади.

    Team Spirit’нинг The International 10 да ғолиб чиқиши кутилмаган, тахмин ҳам қилинмаган эди. Таҳлилчи ва экспертлар ғолибликни мутлақо бошқа жамоалар — гуруҳ босқичида ҳам, плей-оффда ҳам жуда ишончли қатнашган Team Secret (Европа) ёки PSG.LGD (Хитой) қўлга киритишини прогноз қилганди.

    Бироқ мураббийлар штаби, менежер ва сардорнинг шарофати билан жамоа диққатини бир жойга жамлаб, жаҳоннинг энг энг кучли таркибларини, жумладан, икки карра чемпион ОҒни ҳам бирин-кетин мағлуб этди. Стратегиялар хилма-хиллиги, ностандарт тактик ёндашув ва дадиллик Иля Yatoro Мулярчук (18), Александр TORONTOTOKYO Хертек (20 ёш), Магомед Collapse Халилов (19 ёш), Мирослав Mira Колпаков (21 ёш) ва Ярослав Miposhka Найдёнов (23 ёш)га жаҳон чемпиони бўлиш ва 18 миллион долларнинг эгасига айланиш имконини берди.

    Россиядаги бошқа жамоалар ҳам шунақа кучлими?

    Бунда гап қайси, қандай мусобақалар ҳақида бораётганига эътибор бериш керак. Dota 2 ҳақида тўхталадиган бўлинса, «МДҲ-регион» (ўйин саноатида собиқ СССР мамлакатлари умумий шу ном билан аталади) бу каби эътиборга молик ғалабага 10 йил аввал эришган эди — ўшанда Украинанинг Na’Vi жамоаси биринчи The International’да ғолиб чиққан. Dota 2 бўйича сўнгги йилларда ўтказилган чемпионатларда Россиянинг Virtus.pro жамоаси ҳам яхшигина порлаган, бироқ The International’да бешинчи-олтинчи ўриндан юқорига кўтарила олмаган.

    Counter-Strike: Global Offensive’да Россия, Украина, Қозоғистон ва МДҲнинг бошқа мамлакатларидан иқтидорли ўйинчилар ва жамоалар жуда кўп. Ҳозирда HLTV талқини бўйича жаҳон рейтингида Natus Vincere жамоаси биринчи, AS Monaco Gambit эса иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Юқорида тилга олинган Team Spirit, Virtus.pro ва forZe эса жаҳон бўйича етакчи 20 жамоа қаторига киради. МДҲнинг бошқа мамлакатларидаги жамоалар ҳам кўплаб киберспорт турлари бўйича мусобақаларда қатнашади ва баъзилари яхши натижаларга эга.

    Агар умуман саноат ҳақида фикр билдириладиган бўлса, клублар ва ихтисослашган компаниялар бугунги кунда қандай аҳволдалигига — улар қанчалик фойда кўриб фаолият кўрсатаётгани ва қанча пул ишлаб топаётганига баҳо бериш осон эмас. Бунга сабаблар ҳам етарлича. Масалан, жамоалар ҳомийлик шартномалари шартлари ҳақида ҳам, ўйинчиларга қанча маош тўлашлари ҳақида ҳам камдан-кам маълумот беради.

    20.10.2021, 07:07   Изоҳ (0)   34724
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Apple янги MacBook Pro ноутбукларини тақдим этди (видео)

    19.10.2021, 16:47

    Huawei иситиш функциясига эга «ақлли» шарфни тақдим этди

    15.10.2021, 13:59

    Хитойда рақсга тушаётган бувиларни «ўчириш»га мўлжалланган пультлар оммавий равишда харид қилинмоқда

    09.10.2021, 10:46

    Арқон бўйлаб юриш ва учишга қодир Leonardo роботи намойиш этилди (видео)

    08.10.2021, 17:56

    Хитойда учувчисиз учиш аппаратининг парвоз давомийлиги бўйича жаҳон рекорди ўрнатилди

    07.10.2021, 09:35

    Boston Dynamics роботи «ой юриши»ни намойиш этди (видео)

    04.10.2021, 21:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Кортни Кокс, Белла Ҳадид ва бошқалар: пластик операция қилдирганидан афсусланган Голливуд юлдузлари

    Кино | 12 июл, 20:35

    JW: Европа Иттифоқи Украинанинг йўқотилган ҳудудларини қайтариб олишидан манфаатдор эмас

    Дунё | 12 июл, 20:20

    “Бу йил Тахтақорача довонида пулли туннел қуриш бўйича шартнома тузамиз” — Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 20:03

    “Реал” Винисиус билан музокараларни тўхтатди

    Спорт | 12 июл, 20:00

    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

    Реклама | 12 июл, 19:30

    Бир нафари ҳалок бўлган: Бош прокуратура Тошкентда етти бола бассейнга чўккани юзасидан баёнот берди

    Ўзбекистон | 12 июл, 19:29

    Ҳиндистонда 270 киши ҳалок бўлган Air India самолёти ҳалокатининг сабаби маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 19:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.