• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фарғонада тўрт нафар фарзанди билан уйидан чиқариб юборилган аёл ҳокимлик аралашуви билан яна ўша уйга жойлаштирилди

    Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси ижтимоий тармоқларда тарқалган Фарғона вилоятида 4 нафар фарзанди билан кўчада қолгани айтилаётган аёл видеосига боғлиқ ҳолатни ўрганди. Бу ҳақда парламент юқори палатаси матбуот хизмати хабар берди.

    «Озодлик радиоси»нинг Facebook’даги саҳифасида 27 сентябрь куни ҳокимлик вакиллари томонидан тўрт нафар фарзанди билан уйидан чиқариб юборилгани айтилаётган аёлнинг видеоси эълон қилинганди. Кадрдаги аёлнинг сўзларига кўра, у бир неча кун давомида турли идораларга учраган бўлса ҳам, муаммоси ҳал бўлмаган.

    «Ноқонуний яшаяпсизлар деб, тайёр яшаётган уйимни муҳрлаб, фарзандларим билан кўчага чиқариб қўйишди. Бир оғиз огоҳлантиришмади ҳам. Тўрт болам билан кўчада қолдим. Бир неча кундан бери турли идораларга учраяпман. Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров қўл остидагиларга топширяпти, аммо натижа йўқ...», — дейди аёл.

    Видеолавҳа ижтимоий тармоқларда тарқалгач, Сенат қўмитаси ҳолат юзасидан ўрганиш ишларини олиб бориб, 19 октябрь куни унинг натижаларини маълум қилди. Аниқланишича, видеолавҳа дастлаб 2 ой аввал эълон қилинган, унда акс этган фуқаро М.Саидова 1978 йилда Фарғона вилояти Қўштепа туманида туғилган ва доимий рўйхатдан туради.

    М.Саидова Андижон вилоятига турмушга чиққан бўлиб, ҳозирда ўз оиласи билан бирга яшамайди. Андижон вилоятида ушбу оиланинг барча шароитларга эга 20 сотихдан иборат ҳовли жойи мавжуд. М.Саидованинг турмуш ўртоғи у ва фарзандлари билан бирга яшаш нияти борлигини, улар қайтиб Андижондаги ҳовлида бирга яшашлари мумкинлигини билдирган.

    Бундан ташқари, М.Саидова Фарғона вилоятига қайтгач, унга Қўштепа туманидан вақтинча яшаш учун турар жой таклиф қилинган, бироқ аёл буни рад этган. Лекин М.Саидова Фарғона шаҳар Янги аср кўчаси 190-уй 42-хонадонга ноқонуний тарзда кириб ўрнашиб олган. Ушбу хонадон шаҳар ҳокимлигининг 2018 йил 11 июлда ордер асосида Меҳрибонлик уйида тарбияланиб чиққан, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган фуқаро Тимур Будескога Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойлар билан таъминлаш бўйича белгиланган тартибда хусусийлаштириш ҳуқуқисиз, ижара асосида бириктириб берилган.

    Фуқаро Будеско 2019 йилга қадар ушбу хонадонда яшаб, Россияга ишлаш учун чиқиб кетишидан олдин Уй-жой кодексида белгиланган тартибда чет элга ишга кетган даврида турар жойга бўлган ҳуқуқини сақлаб қолишга гувоҳнома (брон) олиш учун шаҳар ҳокимлигига мурожаат қилмаган, ҳеч қандай асоссиз бу хонадонни фуқаро Ў.Бахтахуновага топшириб кетган.

    Шаҳар ҳокимлигининг хўжалик ҳисобидаги уй-жой бўлими мутахассислари томонидан олиб борилган хатловлар натижасида, фуқаро Ў.Бахтахунова таниши М.Сайидовани ўзаро келишув асосида мазкур хонадонга ўзбошимчалик билан ноқонуний тарзда жойлаштиргани маълум бўлган.

    Юқоридаги ҳолат юзасидан фуқаролар Ў.Бахтахунова ва М.Саидовага давлат уй-жой фондидан фойдаланиш тартиби қўпол равишда бузилгани, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган фуқарога ижара асосида берилган ушбу хонадондан бегона шахслар фойдаланиши қонунга зид эканлиги бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.

    М.Сайидованинг уй-жой шароити ўрганилган, у уй-жойга муҳтожлиги юзасидан шаҳар ҳокимлигига шу кунга қадар ариза билан мурожаат этмаган ва уй-жойга муҳтож бўлган оилалар сифатида шаҳар ҳокимлигида ҳисобда турмаслиги аниқланган. Унга давлат уй-жой фондидан турар жой олиш учун белгиланган тартибда яшаш жойидаги маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ариза бериш йўли билан навбат тартибида олиши мумкинлиги тушунтирилган.

    Ушбу хонадон бўйича келиб чиққан низоларни қонуний ҳал этиш учун Фарғона шаҳар ҳокимлиги томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судига даъво аризаси киритилган ва суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар фуқаро М.Сайидованинг манфаатини кўзлаган ҳолда ҳокимлик томонидан Янги аср кўчаси, 190-уйнинг 42-хонадонига жойлаштирилган ва ҳозирги кунга қадар яшаб келмоқда.

    Аввалроқ Тошкентда 7 ёшли боласи билан кўчада қолгани айтилган аёлнинг ҳолати Сенат томонидан назоратга олингани тўғрисида хабар берилганди.

    Мавзуга доир: 

    • Сенат қўмитаси Тошкентда Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг ИИБ ходимлари томонидан калтаклангани айтилган ҳолатни назоратга олди
    • Андижонда зўрланган 18 ёшли келин воқеаси Сенат назоратига олинди

    20.10.2021, 13:38   Изоҳ (0)   24791
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда турар жой нархлари июндан бери 5—7 фоизга ошди

    20.10.2021, 13:12

    Ўзбекистонда фирибгарлик содир этгани учун халқаро қидирувда бўлган икки фуқаро Жанубий Кореядан экстрадиция қилинди

    20.10.2021, 12:26

    Тошкентда аёл Instagram’дан келган хабар сабаб жанжал кўтарган эрини пичоқлаб қўйди

    20.10.2021, 12:11

    Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида 21 октябрь куни ёмғир ёғади

    20.10.2021, 11:56

    Видео: Фарғонада йўл ҳаракати қоидаларини қўпол тарзда бузиб ҳаракатланаётган Lacetti’лар

    20.10.2021, 11:25

    Сиёсатдан йироқ, ҳокимиятдан узоқ «мухолифат»

    20.10.2021, 11:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.